Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлар технологияси ва уни ташкил этиш (4 соат) режа


Download 218.48 Kb.
bet3/7
Sana16.06.2023
Hajmi218.48 Kb.
#1504359
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида

Корхоналарнинг бош плани. Ҳар қандай ишлаб чиқариш корхонасининг лойиҳасида бош план бўлади. Мухандислик иншоатлари катта қувватли ва мураккаб бўлса, бош планга қўшимча, аниқлаштирилган чизмалар илова қилинади.
Бош план корхонани қуришга алоқадор ҳамма ташкилотлар, ер ажратган маҳаллий бошқарув органи, ёнғин хавфсизлиги, санитария инспекцияси кабилар билан келишилади.
Бош план лойиҳаланаётган корхона жойлашаётган майдоннинг график тасвири бўлиб, майдоннинг қияликлари кўрсатилмайди; ишлаб чиқариш корпуслари, цехлар, омборлар, маъмурий бинолар, турли иншоатлар, йўллар тармоғига уланиш жойлари кўрсатилади. Бош планнинг чизмаси горизонталлар кўрсатилган, катталашган картада, рельефни кўрсатиб тузилади.
Бош планда корхонанинг мавсумий ёки йиллик ишлашига мос шамоллар чамбараги кўрсатилади. Планда горизонталлардан ташқари квадратлар тўри берилади, у геодезияга оид бўйиларни ва цехлар ҳамда иншоатларни жойлаштиришни осонлаштиради.
Бинолар ва иншоатларнинг жойлаштирилиши қуйидаги талабларни қониқтириши лозим; технологик жараённинг энг яхши схемаси; энг қисқа транспорт алоқалари; ҳудуддан энг тежамли фойдаланиш; цехлар, иншоотлар ва биноларни максимал мухосаралаш; ҳудудни зоналарга ажратиш; санитария ва ёнғинга қарши талабларга мослаб тўсиқлар қўйиш; тайёр маҳсулотни бир вақтнинг ўзида автомобил транспорти ва темир йўл транспортига ортиш; корхонани янада ривожлантириш(бу, стационар корхоналарга кўпроқ тегишли); мухандислик иншоатларини мақсадга мувофиқ ўтказиш; ишловчиларнинг маиший биноларга қулай ва хавфсиз келиб-кетиши. Ишлаб чиқариш биноларига олиб борадиган йўллар майдондаги автомобил йўллари билан кесишмаслиги лозим. Корхонанинг қурилиши ва ободонлаштирилиши ягоналигини сақлаш ҳолда ўт ўчириш машиналарининг уч томондан яқинглашиши таъминланади.
Энергетик объектлар (компрессорлар, электр энергиясини тақсимловчи қурилмалар) улардан фойдаланиш жойларига яқин ерларга ўрнатилади. Компрессор хонаси, ресиверларни шимол томонга мўлжаллаб қурилади. Бу мамлакатнинг жанубий минтақалари учун айниқса, мухим. Қозонхонани жой релъефининг қуйи участкаларига қурилади. Бу конденсатлар, ўзи оқиб келишига ёрдам беради. Юзаси 5 та дан ортиқ майдонда транспорт учун 2 та дан кириш ва чиқиш жойлари қуриб, уларни ички ва ташқи автомобил йўллари билан туташтириш керак.
Ёқилғи ва мой омборлари корхонадан ташқарига жойлаштирилади ва автомобиллар ҳамда ўзи юрар йўл қурилиш, машиналари корхонаси ҳудудига кирмай туриб, ёқилғи ва мой олиб кетишларига имкон ҳосил қилинади. Корхона ҳудуди, дам олиш ва спорт участкалари кўкаламзорлаштирилади. Бу, корхонанинг ишлаб чиқариш, фаолияти билан боғлиқ, зарарли оқибатларини камайтирада. Бундан ташқари, дарахтлар, буталар, газонлар худудини қор босишдан сақлайди. Шовқин тарқалишини камйтиради, пиёдалар йўлакларини чангдан, биноларнинг дереза ва деворлари қизиб кетишидан сақлайди.
Корхоналарнинг бир жойда узоқ ишлаб туришига қараб, худуд девор билин ўралади.
Корхонани сутка давомида узлуксиз қўриқлаш биноси худудга кириш- чиқиш жойларига қурилади. Тунда ёритиш учун проектлар ўрнатилган маъқул.
Бу планнинг ихчамлиги қурилишларнинг зичлиги, яъни қурилишлар юзасининг худуд юзасиги нисбати билан (%) аниқланади. Қурилишлар юзасини бўйилашда қуйидагилар ғисобга олинади: ҳамма турдаги бинолар ва иншоотлар, соябонлар, технология, сантехника ва энергетикага оид усти очиқ жиҳозлар, эстакадалар ва галериялар (тагига бошқа иншоот қуриш мумкин бўлмаган); юкларни ортиш-тушириш майдонлари; ер ости иншоолари (резервуарлар, мухандислик коммуникациялар ўтган каналлар); корхонани кенгайтириш лоиҳасида кўзланган бинолар ва иншоотлар учун захира участкалар; санитария-ҳимоя зонасининг майдонлари (бу ерларга коммуникациялар киритиш мумкин эмас). Майдоннинг ўлчами қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мослаб аниқланади. Йўл корхоналари учун кўрсаткичи 40-50% белгиланади.
Мавсумий жойлашадиган корхонанинг ҳамма бинолари ва иншоатлари ғилдиракли вагончалар кўринишида бўлади (ишхона, устахона, лабаратория ва б. ). Стационар ва ярим стационар корхоналарнинг бинолари ечиб-йиғиладиган конструкциялардан қурилади.
Қурилишнинг моддий-техник таъминоти-тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиб, унга қурилишни материаллар, ярим маҳсулотлар, деталлар, буюмлар, қурилиш ва йўл машиналари, транспорт воситалари, механизацияловчи асбоб-ускуналар, технология ускуналар билан ўз вақтида таъминлашни режалаштириш ишлари киради.
Моддий-техник таъминот масалалари қуйидагилар: қурилишнинг моддий ресурсларга эхтиёжини аниқлаш; уларни режалаштирадиган органларга далиллаб бериш; материал етказиб берувчилар билан рационал алоқалар ўрнатиш. Барча моддий ресурсларни. Уларни ишлаб чиқарувчилардан қурилиш объектига соатма-соат графинлар асосида етказиш ва ўша ерга уринтирмасдан тахлаб қўйиш мақсадгаэнг мувофиқ йўл бўйиланади.
Моддий-техник база таркибига йўл қурилишидаги ишлаб чиқариш корхоналарини ҳам киритган маъқул. Булар: қурилиш материалларини қазиб олинадиган карьерлар, чақиқ тош тайёрлайдиган корхоналар-тош майдалаш заводлари (ТМЗ), минерал кукун тайёрлайдиган корхоналар, органик боғловчиларни тайёрловчи (қуритадиган, ишчи ҳароратгача қиздирадиган) корхоналар, асфальтбетон ва цементбетон заводлари (АБЗ ва ЦБЗ), йўл поялари ва эмульсиялари тайёрлайдиган корхоналар, мустаҳкамланган грунт корхоналар, йиғма темирбетон буюмлар заводлари (ЗМЖН), рельс олди юк тушириш базалари.
Бу корхоналарни жойлаштириш, қувватини ва иш унумини аниқлаш учун техник-иқтисодий бўйилар бажарилади. Улар ёрдамида қуйидагилар топилади: йўл қурилишида келажакда зарур бўладиган материаллар, яриммаҳсулотлар ва йиғма конструкцияларга эхтиёж; энг арзон ва энг қисқа муддатларда ҳаражатларни қоплайдиган, қуввати турлича бўлган ускуналарни қиёсий баҳолаш; ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш учун капитал маблағлар; дастлабки хом ашёни энг кам харажатлар билан етказиб берадиган транспорт алоқалари; санитария-гигиеник шароитлар; корхоналарни энергетик ресурслар билан таъминлаш имкониятлари.
Автомобил йўлини қуришни ташкил этиш умумий схемаси ва биринчи навбатда, иш участкаларини аниқлаш, уларнинг йўналиши ва тезлиги кўп жиҳатдан асосий йўл-қурилиш материаллари билан таъминловчи манбаларни жойлаштиришга ва уларнинг қувватига боғлиқ. Материаллар узоқдан олиб келинса, юкни тушуриш учун темир йўл станциясини жойлаштириш ҳам бўйига олинади.
Ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳусусиятларига ҳам боғлиқ. Қурилиш материаллари конларидан (шағал, қум, қоя жинслар) ҳар доим ҳам фойдаланиб бўлмайди, чунки улар давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги мумкин ёки узоқда жойлашган бўлади.
Автомобил йўллари, кўприклар ва бошқа йўл иншоатларини қуришда район аҳамиятига эга бўлган корхона қурилиб, у қурилиш объектлари гуруҳига ёки ҳудудий йўл хўжаликларига хизмат қилади. Бундай корхоналар самарали ишлайди, кам харажатлар билан сифатли маҳсулот етказиб беради. Баъзи маҳсулотларни узоқ сақлаб бўлмайди (асфальтобетон, цементбето қоришмалар, боғловчи моддалар билан ишлов берилган грунтлар). Шунинг учун уларни ётқазадиган жойга етказиб бериш вақтини белгилаш муҳим. Бу вақт қурилиш меъёрлари ва қоидалари билан қатъийлаштирилган бўлиб, 0.5 - 1.0 соат оралиғида бўлади (ҳаво ҳарорати ва ташиладиган йўл шароитларига боғлиқ ҳолда). Қаттиқ қопламали йўлларда транспрот воситасининг тезлиги 40 км/соат гача, грунтли йўлларда ёки ёмон йўлларда 15 – 25 км/соат.
Қоришмаларнинг сифатини сақлаш мақсадида уларни тайёрлайдиган корхоналарни енгил кўчириладиган қилиб кўчирилади; 1-2 сутка ичида йўл қурилиши бўлаётган участкаларга кўчириш мумкин.
Ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришда турли вариантларни таққослаганда қуйидагитларга эътибор қаратилади: хом ашё материаллар ва яриммаҳсулотларни ташиш шароитлари (йўллар ва транспорт воситаларининг ҳолати); электр энергияси, буғ, ёқилғи, сиқилган ҳаво билан таъминланиш; бетон қоришмалар тайёрлаш учун кимёвий таркиби қониқарли сув билан таъминланиш; зарурий ўлчам, профил ва шаклдаги майдоннинг мавжудлиги. Унга олиб берадиган йўллар ёки темир йўл ва автомобил йўлларига ёндашиш шароитлари.
Корхонани жойлаштирадиган участка шундай танланадики, уни ўзлаштириш харажатлари минимум бўлсин. Бироқ, жойни танлашнинг энг асосий омили тайёрланган маҳсулотни (иссиқ ва илиқ асфальтбетон, цементбетон қоришмаларни) ётқазиш жойига етказиб бериш шартлари бўйиланади.
Асфальтбетон ва цементбетон қоришмаларни тайёрлаш таннархида чақиқ тош ва қумнинг улуши катта бўлишига қарамай, бу заводларни ТМЗ ва қум карьерлари ёнига жойлаштириш ўзини оқламайди, чунки маҳсулотни қурилаётган йўлга ташиб бериш вақти тўғри келмай қолади. Қурилаётган йўл участкаси АБЗ ва ЦБЗ ларга яқин масофада бўлса, бошқа гап.
Баъзан бундай корхоналар аҳоли пунктлари яқинида, санитария зоналарига риоя қилиб (500-1000 м) жойлаштирилади. Бу ишчи кучлари, электр, сув таъминотини, тайёр йўлдан фойдаланиб, тайёр маҳсулотларни ташишни осонлаштиради. Корхонани жойлаштиришнинг турли вариантларида ташиш масофалари, схемалари, ортиш-тушириш ишларининг ҳажми, демак, маҳсулот нархи ҳам турлича бўлади. Қайси вариант келтирилган харажатлао энг кам бўлишини таъминласа, корхона ўша жойга қурилади. Агар турли майдонларга қуриладиган корхонанинг машина ва ускуналари бир хил бўлса, маҳсулот нархлари ҳам тахминан бир хил бўлади ва вариантларни таққослашда бўйига олинмайди. Корхонани жойлашда яна шуни бўйига олиш керакки, технологик жараён маҳсулот ва материалларнинг кўчиш йўлларини кесиб ўтмасин, ортиқча операциялар бўлмасин.
Йўл қурилиш материалларини ташиш ва омбор ишларига кетадиган харажатлар қурилиш нархига жиддий таъсир қилади.
Йўл қурилишида омбор хўжалигининг асосий вазифаси материаллар ва буюмларни миқдор ва сифат жиҳатдан қабул қилиб олиш, уларнинг физик-механик хоссаларини бўйига олган ҳолда рационал жойлаштириш, ортиш-тушириш ишларини механизациялаш, автоматлаштириш ва роботлаштириш, материаллар ва буюмларни сақлаш техникасини такомиллаштириш, сақлаш вақтида исрофгарчиликка йўл қўймаслик, уларнинг бўйиини етарлича олиб бориш кабилардан иборат.
Бунга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, йўл қурилиши шароитларида, қурилиш кетаётган участкаларнинг ўзида ҳам вақтинчалик бино, айвон, ҳовли кўринишида кичкина омбор қурилади. Қурилишга келтирилаётган ҳамма материаллар, буюмлар ва уларни қбул қилиб олиш тартиблари Давлат стандартларига, техник шартларга ва шартномаларда кўрсатилган талабларга мос келиши шарт. Бу талаблар бажарилмаганда йўл қурилиш ташкилоти материал ва буюмларни ишлаб чиқарувчиларга етказиб берувчилар ва транспорт ташкилотларига ўз вақтида рекламация беришлари лозим.
Омбордан материаллар ва буюмлар қурилиш объектларига тасдиқланган ҳужжат асосида берилади. Уларнинг миқдори эса, режаланган иш ҳажми ва ишлаб чиқариш меъёрлари асосида аниқланади. Йўл қурилишидаги омборлар таркибига моддий-техник таъминот омборлари, асосий технология ва ихтисослашган омборлар ҳам киради. Моддий-техник таъминот омборига қуйидаги материал ва буюмларни сақлайдиган марказий омборлар киради: ёғоч материаллари, машина ва ускуналар учун ироқ ёнилғи, қора ва рангли металлар, эхтиёт қисмлар, моторли асбоб-ускуналар ва бошқалар.
Асосий технологик (эксплуатацион) омборлар деганда – хом ашё ва ёнилғи, ярим маҳсулот ва тайёр маҳсулот (темирбетон ва бошқа буюмлар) омборлари тушунилади. Ихтисослашган омборларга карбид кальций, аммина портлайдиган материаллар омборлари киради. Буларни сақлаш шароитлари алоҳида, ўзига хос. Ишлаб чиқариш корхоналари қурилишига хизмат кўрсатишнинг оптимал шароитларини ҳосил қилиш ва эксплуатация харажатларини камайтириш учун, ҳудудда иш олиб бораётган ҳамма қурилиш ташкилотларининг омборларини бирлаштириш, омборни кўп материал талаб қилувчи АБЗ, ЦБЗ лар яқинида жойлаштириш имкониятини кўриб чиқиш керак: материалларни ортиш-тушириш учун қулай майдончалар танланади; баъзан темир йўл ёқасида юк тушириш омбори ташкил қилинади.
Корхоналарнинг алоҳида тоифалари (ёнғин ва портлаш хатарлилиги) бўйича омборлар эксплатациявий ва захирали деб тасдиқланади. Эксплуатациявий омборлар қурилиш ва корхонанинг жорий эхтиёжини таъминлайди. Захира омборлар махсус инструкциялар ва қоидаларга кўра узоқ моддий сақлаш учун мўлжалланади.
Омборлар ташқи белгиларига кўра, очиқ (химояланмаган), ёпиқ ва силосли бўлади. Очиқ омборлар атмосфера ёғин-сочинлари, ҳаво камлиги ва қуруқлиги, қуёш радиацияси таъсир этмайдиган материалларни сақлаш учун мўлжалланади. Ёпиқ ва силосли омборларда ёнилғи, машина ва ускуналар, цемент, минерал кукун каби материаллар сақланади. Омборлар олдидаги майдончаларда келиб-кетиш йўллари, юк операцияларини бажариш учун етарлича фронт бўлади. Материалларни яхши сақлаш ва ихчам танлаш учун очиқ турдаги омборлар қаттиқ қопламали қилиб қурилади.
Очиқ омборларнинг технологик схемаси ва юк операцияларида ишлатиладиган ускуналарга қараб, кранлар учун эстакадалар, юк платформалари, юк тахламларини тираб қўядиган деворлар қурилади.
Ёпиқ омборларнинг сақланадиган материалга қараб, иситиладиган турлари бўлади. Замонавий омборлар ҳамма юк амаллари бўйича комплекс механизациялашган ёки автоматлашган бўлади. Одатда, марказий омборларда шундай. Ёпиқ омборларни қуришда намунавий лойихалардан фойдаланиб, маҳаллий шароитларга мослаштирилади.
Омбордаги муайян бир ишларни комплекс механизациялаш (автоматлаштириш) усуллари ва воситаларини танлаш учун иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари бўйилаб чиқилади (келтирилган ҳаражатлар бўйича). Сочилувчан ва ағдариладиган юкларни тушириш ва омборга жойлаш учун эстакадалар, хандоқлар, юқори кўтарилган темир йўл, рельс ости бункерлар, силослар (минерал кукун, цемент учун пневматик усулда ортиш-туширишда), тасмали конвейерлар, грейфер ускунали кранлар, итариб ёки чўмичлаб ишловчи махсус юк туширгичлар ишлатилади.
Машиналар парки ишга доим тайёр туриши, хизмат муддатининг ортиши, таъмирлараро даврнинг узайиши учун уларга техник хизмат кўрсатиш ташкил қилинади. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг планли огохлантирувчи системаси эксплуатациядаги ҳар бир машина бўйича тегишли техник хизмат ва таъмир турларини режалаш, тайёрлаш ва бажаришга асосланган.
Техник хизмат турлари қуйидагилардан иборат: кундалик хизмат (КХ), иш сменаси бошланишидан олдин, ҳар куни бажарилади; режали техник хизмат (ТХ), режали тарзда, машина маълум масофа босиб ўтгандан ёки иш ҳажмини бажаргандан кейин (завод кўрсатиши бўйича) бажарилади; мавсумий техник хизмат, бир йилда 2 марта, машинани ёзги ёки қишки ишга тайёрлашда бажарилади.
Таъмирлаш натижасида бузилишлар ва шикастланишлар бартараф қилиниб, машинанинг ишлаш қобилияти танланади. Бузилиш-чегаравий ҳолат бўлиб, машина эксплуатациядан чиқади. Ишлаб қўйиш (наработка) – бузилгунча мавжуд ресурс. Қуйидаги таъмир турлари бор: жорий (ж) ва капитал (к). Жорий таъмирда машинанинг қисмлари ва деталларини алмаштириш йўли билан навбатдаги режаси таъмиргача даврда машинанинг ишлаш қобилияти тикланади. Капитал таъмирда қисмлар ва деталларни тиклаш йўли билан машинанинг соз ҳолати ва тўла ёки шунга яқин ресурси таъминланади.
Техник хизматнинг турлари ва бажариш даврийлиги, бажариладиган ишлар таркиби ва тартиби, ишларни бажариш технологиясига, таъмирлаш сифатига талаблар машинани ишлаб чиқарган завод томондан белгиланади.
Машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш учун кўчма ва стационар устахоналар ташкил қилинади. Йўл машиналари агрегатларининг капитал таъмири ва автомобилларнинг жорий таъмири, қоидага мувофиқ, марказий устахоналарда ва йўл қурилиш ва эксплуатация ташкилотларининг стационар базаларида бажарилади.

Download 218.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling