Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлар технологияси ва уни ташкил этиш (4 соат) режа


Download 218.48 Kb.
bet1/7
Sana16.06.2023
Hajmi218.48 Kb.
#1504359
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида


Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлар технологияси ва уни ташкил этиш (4 соат)


РЕЖА:
1. Корхоналарнинг вазифаси ва таснифи
2. Йўл қурилишнинг моддий техник таъминотини ташкил этиш
3. Йўл қурилиши ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш
4. Йўл қурилишида омбор хўжалигини ташкил этиш
5. Йўл машиналарига техник хизмат кўрсатишни ва уларни таъмирлашни ташкил қилиш
6. Йўл қурилишини электр энергияси, сиқилган ҳаво, буғ, сув ва қурилиш алоқаси билан таъминлаш
Таянч сўз ва иборалар: йўл хўжалиги, технология, ишлаб чиқариш базаси, моддий техник таъминот, омбор, рельс бўйи базалар, темир йўл, режимли вақт фонди, цех, маҳсулот бирлиги, бош план, энергетик объект, стационар, ярим стационар.
Ишлаб чиқариш базаси – иншоотлар, машиналар ва жиҳозлар мажмуи бўлиб, йўл қурилиши учун зарур бўлган материалларни қазиб чиқариш, ярим маҳсулотлар, буюм ва деталларни тайёрлашни таъминлайди. Ишлаб чиқариш корхоналарига омборлар, рельс бўйи базалар, темир йўл ва бошқа қатнов йўллари, дастлабки маҳсулотни тайёрлаш учун қурилмаларлар комплекси – асфальтбетон ва цементбетон заводлари, эмульсия базалари, ишчилар яшаши ва хизмат қилиши учун бинолар ва хоналар (ошхона, гардероб, ётоқхона ва бошқалар) киради. Корхоналар қувватига, бир жойда ишлаш муддатига қараб доимий (стационар), ярим стационар (бузиб қуриладиган) ва кўчма турларга бўлинади. Йўлларни тезкорлик усули билан қуришда кўчма корхоналарнинг алоҳида ўрни бор. Бундай корхоналарнинг ҳамма ёки аксар агрегатлари ва машиналари пневматик ғилдираклар устига ўрнатилади. Шунингдек, тез бузиб қуриладиган омборлар ҳам корхонани қурилаётган йўлнинг бир участкасидан бошқасига кўчириш ва йўл қурилиш оқимига қўшилиб кетиш имконини беради. Машинасозликдаги технологик жараёнларнинг мураккаблигига ва имкониятларига қараб, корхоналар автоматлашган, роботлашган, берилган дастур бўйича ишлайдиган бўлиши мумкин. Корхонада кўплаб машиналар, жумладан автоматлашган машиналарнинг бўлиши, уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, созлаш ишларини тегишлича ташкил этишни тақозо этади. Корхона ишининг самарадорлигига махсус юк ортиш-тушириш жиҳозлари бўлган омбор хўжалигининг аҳамияти бор. Моддий-техник базани янада ривожлантиришни автомобил йўллари, бинолар, кўприклар ва бошқа иншоотларнинг ишончлилигини оширади, айни вақтда, қурилишнинг материал сиғими ва нархини, автомобиль йўлини эксплуатацияга топшириш муддатини қисқартиради.

Download 218.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling