Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлар технологияси ва уни ташкил этиш (4 соат) режа
Download 218.48 Kb.
|
Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник-иқтисодий кўрсаткичлар.
Корхонанинг қувватини аниқлаш. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати қазиб олиб, қайта ишлаш имкони бўлган максимал материал ҳажми, берилган сифатдаги ярим маҳсулотлар, қоришмалар ва буюмлар миқдори билан ўлчанади. Уларни берилган вақт давомидаги ишлаш шароитлари, ишлаб чиқариш воситаларидан тўлиқ фойдаланиш, оқилона иш режими, самарали технология ва ташкиллаш, илғор тажрибаларни қўллаш, хавфсизлик техникаси шартларини бажариш шартлари асосида аниқлаш лозим. Корхона ёки цехнинг ишлаб чиқариш қувватини аниқлашда уч хил вақт фонди ишлатилади: календар (максимал), режимли (номинал), режавий (бўйиий).
Календар вақт фонди-бўйиий даврдаги (йил, чорак, ой) календар кунлар сони; режимли вақт фонди-муайян календар даврида,корхонанинг иш режимидан келиб чиққан ҳолда,ускунанинг ишлаш мумкин бўлган вақти давомийлиги: Тр.ф = Тк.ф – (Тдам + Тб + Ти), (1.1) Бу ерда Тдам - Тб - Ти - дам олиш ва байрам кунлари, иқлим шароитларига қараб ишланмайдиган кунлари сони (баъзи корхоналар учун) Режавий (бўйиий) вақт фонди: Тр.в = (Тр.ф – Тж.т)(100 – Тқ.т)/100, (1.2) Бу ерда: Тр.в - режимли вақт фонди; Тж.т , Тқ.т - капитал ва жорий(%) таъмирлар давомийлиги. Қувватни аниқлашда ёрдамчи цехлар имконияти қуввати ҳам бўйига олинади. Техник-иқтисодий кўрсаткичлар. Ишлаб чиқариш корхонасининг энг тежамли ишлаш варианти техник-иқтисодий кўрсаткичлар орқали танланади. Буларга қуйидагилар киради: битта маҳсулот бирлигининг таннархи(хом ашё ва ярим маҳсулотларни бўйига олмасдан); солиштирма капитал маблағлар ва улар ўзини қоплаш муддати; маҳсулот бирлигини тайёрлаш иш ҳажми. Қўшимча кўрсаткичлар: электр энергияси, сиқилган ҳаво, буғ,сув ва бошқа материалларнинг йиллик ўртача солиштирма сарф кўрсаткичлари ишлаб чиқариш майдонининг юзасидан олинадиган йиллик ўртача маҳсулот, технологик ускунанинг маҳсулот бирлигига тўғри келадиган металл сиғими ва ҳ.к. Баъзи ҳолларда битта хизматчи ёки асосий ишлаб чиқариш ишчисига тўғри келадиган йиллик маҳсулот аниқланади. Капитал маблағнинг солиштирма сарфи: Кс.с = Ф/Qг (1.3) Бу ерда: Ф - асосий саноат ишлаб чиқариш фондларининг нархи, Qг - корхона, цех, ускунанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати (лойиҳавий). Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун меҳнат талаби ишлаб чиқаришнинг механизацияланиш автоматлаштириш ва ташкилланиш даражасини кўрсатади: Тпр =Рсмiсмtсм/Qг , (1.4) Бу ерда: Рсм - бир иш сменасида ишловчилар сони; iсм - бир суткадаги иш сменалари сони; tсм - иш сменасининг давомийлиги, соат. Битта ишловчи ёки асосий ишлаб чиқаришдаги ишчига тўғри келадиган йиллик маҳсулот. Пр = Qг /Рй.с , (1.5) Бу ерда: Рй.с - ишловчилар ёки асосий ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг йиллик ўртача сони; Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш учун электро-энергиянинг йиллик ўртача сарфи: Nэ.г = ∑ Nй / Qг , (1.6) Бу ерда: ∑ Nй - корхонанинг электро-энергияси бўйича йиллик эҳтиёжи, кВт-соат. Бошқа энергетик ресурслар: сиқилган ҳаво,буғ ва ҳ.к. ларнинг сарфи юқоридагиларга ўхшаш ҳолда аниқланади. Download 218.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling