Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлар технологияси ва уни ташкил этиш (4 соат) режа


Download 218.48 Kb.
bet7/7
Sana16.06.2023
Hajmi218.48 Kb.
#1504359
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида

Сиқилган ҳаво билан таъминлаш. Сиқилган ҳаво қуйидаги мақсадларда ишлатилади: форсункаларда ёнилғини пуркаш; чангсимон материалларни (цемент, минерал кукун) ташиш; дастани пневматик асбобларни ишлатиш; қолиплар, бетон ва темир бетон апалубкаларни тозалаш, бўяш асбобларини ишлатиш ва бошқалар.
Сиқилган ҳаво эхтиёжи:
Qв.общ = ΣКnо.р (1.21)
Бу ерда, Кn – қувурлардаги нозич уланган жойлардан ҳаво чиқиб кетиши ва қишда ҳаво совиши натижасида ҳавонинг йўқолишини шунингдек, қувурлар ичини пуфлаб тозалашга сарфни бўйига олувчи коэффициент Кn 1,15÷1,40 ; q – сиқилган ҳавони машиналар томонидан истеъмол қилиниши; Ко.р бир турдаги машиналар ва асбоблар бир вақтда ишлашини бўйига олувчи коэффициент.
Сиқилган ҳаво ишлаб чиқарувчи манбалар стационар ва кўчма компрессорлар, турли принципда ишлайдиган ва унумдорлиги хар хил (поршенли, ратацияли, винтли), ҳавони сиқиш даражаси бўйича бир икки ва кўп поғонали станциялар.



1.1-расм. Ишлаб чиқариш корхоналарининг қурилиш бошқармаси ва трестнинг ҳамма бўлинмалари билан алоқасини ташкил этиш:


1-темир йўл станцияси; 2-рельс бўйи юк тушириш омбори: 3-қум-тош карьери; 4-диспетчер; 5-трестнинг диспетчерлиги; 6-турар жойлар шаҳарчаси; 7-қоровуллик ва ўт ўчириш командаси; 8-лаборатория; 9-қурилишучасткалари; 10-ЦБЗ; 11-ёнилғи ва мой омбори, ёнлиғи қуйиш; 12-РММ; 13-автоколонка; Т-телефон; ПРС-кўчма радиостанция; РСТ-Гранит радиостанцияси (узоқлиги 50 км); РС2-ўша, 100 км.масофага.
Станцияни ўрнатиш жойини танлашда шуларни бўйига олиш керакки, майдонча бўлак нарсалардан холи, текис бўлиши, кўчма станция ўз-ўзидан сурилиб кетмаслиги, салқин чангимайдиган, ҳавоси қуруқ бўлиши керак.
Алоқа. Алоқа воситаларини ўрнатиш, биринчи навбатдаги ишлардан бўлиб, одатда, вақтинчалик иншоатлар билан бирга бажарилади. Алоқани ўз вақтида ишга тушириш асосий қурилиш ишларини юриштириб юборишга ёрдам беради.
Тезкор бошқариш учун диспетчерлик пункти билан ҳамма қурилиш объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари орасида доимий телефон алоқасини ўрнатиш керак. Ҳозирги вақтда уяли телефон алоқалари кенг жорий бўлаяпти, янада ишочли алоқа ўрнатиш мумкин. Қурилиш объектларининг ҳудудий жойлашувига қараб қуйидаги турдаги алоқалар ўрнатиш мумкин: электро алоқа ва сигнализация, маъмурий-хўжалик алоқаси; ишлаб чиқариш-техника алоқаси.
Алоқа телефонли, радиотелефонли, баланд овоз берувчи, телетайпли ва уяли, компьютер орқали бўлади. Телефон аппаратлари қурилишнинг ҳамма бўлинмаларида керак. 1.1-расмда алоқанинг тахминий схемаси берилган. Унда телетайп алоқа кўрсатилмаган, гарчи аксар йўл ташкилотлари фойдаланади. Авиа алоқадан ҳам фойдаланиладиган ўринлар бўлади.
Радио алоқадан нафақат тезкор бошқаришда, балки маърузалар, суҳбатлар, концертларни узатиш ҳам мумкин. Радио алоқа студияси, одатда, бошқарма биноси ёки клубда жойлашади.
Кейинги йилларда йирик қурилиш объектларида диспетчерлик алоқаси учун электрон техникадан ва дисплейлардан фойдаланилмоқда.
Назорат саволлари.

  1. Моддий-техник таъминотни ташкил этиш нима?

  2. Йўл машиналарига техник хизмат ва таъмир ишларини тўғри ташкил этишнинг аҳамияти?

  3. Машиналарнинг ишга тайёрлиги қандай таъминланади?

  4. Режали-огоҳлантирув техник хизмат ва таъмирлаш системасига нималар киради?

Download 218.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling