Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлар технологияси ва уни ташкил этиш (4 соат) режа


Download 218.48 Kb.
bet6/7
Sana16.06.2023
Hajmi218.48 Kb.
#1504359
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида

Сув билан таъминлаш. Ишлаб чиқариш корхоналарида сув маҳсулот ишлаб чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари учун, шунингдек, ўт чиқиш холатлари учун ишлатилади. Бир соатда керак бўладиган жами сув миқдори алоҳида истеъмоллар йиғиндисидан ташкил топади:
ΣQ = Q1 + Q2 + Q3 +… Qn (1.15)
Ҳар бир истеъмолчининг сувга эхтиёжи ўз хусусиятлариидан келиб чиқиб топилади:
Q1 = ΣVq1K1/Tсм (1.16)
Q2 = Nq2K2
Q3 = P q3K3 /Tсм
Бу ерда, Q1 – қурилиш жараёнларига ишлатиладиган бир соатлик максимал сарф,л; Q2 – ўша, қурилиш машиналари учун (двигателни совитиш),л; Q3 – ўша, хўжалик эхтиёжлари ва ичиш учун, л; V- бир сменалик ишлар ҳажми; q1, q2, q3 – тегишли кўрсатичлар учун сув сарфи меъёрлари (справичник бўйича); K1, K2, K3 – истеъмол характерига қараб, нотекислик коэффициентлари; Tсм – иш сменасидаги соатлар сони; N – ички ёнар двигателининг қуввати, кВт; P – корхонада энг узоқ сменада ишловчилар сони.
Ўт ўчириш учун сув сарфи меъёрлари ишлаб чиқариш корхонаси ва турар жойлар эгаллаган майдонча, бино ва иншоатларнинг ўтга чидамлилик даражасига ва ҳажмига, ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлик бўйича тоифасига боғлиқ.
Корхонадаги ёки вақтинчалик турар жойлардаги ўтни ўчириш давомийлиги 3 соат деб қабул қилинади. Агар сув манбаи бу вақтда етарли сув беролмаса, махсус сув ҳавзаси қурилади ва унинг суви бошқа мақсадларга ишлатилмайди. Ёнғин чиқган вақтда ишлаб чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари сув ишлатиш тўхтатилади, шунда сувнинг бўйиий сарфи:
Qрасч = Qпож + 0.5ΣQ ёки Qрасч = 0 (1.17)
Бўйиий сарфнинг узил-кесил қиймати сифатида, ҳосил бўлган рақамларнинг энг каттаси олинади:
Qрасч = Qпож + 0.5Q/3600 (1.18)
Qрасч = ΣQ/3600
Ички ёнар двигателларини совитиш учун сарфнинг бўйиий меъёри:
Qдв = WtN. 1.2А (1.19)
Бу ерда, Wt – ИЁД ни совитиш учун солиштирма сув сарфи; N – ИЁД нинг қуввати.
Душ қурилмасининг бир секундлик сув сарфи:
Qд.у = αNp/( tм . 60) (1.20)
Бу ерда, α – душ қабул қилиш учун сув сарфи меъёри, л; Np – душдан фойдаланувчиларнинг энг катта миқдори; tм – душхонанинг ишлаш давомийлиги.
Сув манбаини танлашда корхона ва турар жойлар яқинидан ўтган водопровод тармоғини назарда тутиш энг мақбул вариант. Сув таъминотини ер усти сув ҳавзалари: дарё, йўл, сув омбори, ер ости сувлари: грунт сувлари, артезиан сувларига мўлжаллаш ҳам мумкин.
Истеъмолчиларга сувни водоропровод тармоғидан, сув минораси ёки насослар орқали берилади. Қиш вақтида ишлатиладиган вақтинчалик сув ўтказгичлар ерга кўмилиб шлем билан беркитиб, намат ёки тўл билан ўралади.
Вақтинчалик сув ўтказгичлар тез-тез жойини ўзгартирадиган бўлса, тез ажратиб уланадиган, тўлиқ қувурлар тайёрлаб ишлатилади.

Download 218.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling