Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида ишлар технологияси ва уни ташкил этиш (4 соат) режа


m – тарқалиш коэффициенти (1.2-1.5); R


Download 218.48 Kb.
bet5/7
Sana16.06.2023
Hajmi218.48 Kb.
#1504359
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Йўл хўжалигининг ишлаб чиқариш корхоналарида

m – тарқалиш коэффициенти (1.2-1.5); R - захира коэффициенти; Fl – танланган лампаларнинг ёруғлик оқими, лм; η = 0,8- ФИК.
Иссиқлик таъминоти. Иссиқлик, буғ, иссиқ сув ва қизиган ҳаво кўринишида ишлаб чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари учун керак. Ишлаб чиқариш эхтиёжларига қуйидагилар киради: ёнилғини форсункалар билан пуркаш; насослар, кранлар ва битум қувурларни иситиш; бетон қоришмани тайёрлаш жараёнида уни иситиш; қишда темирбетон буюмларга иссиқлик ва намлик билан ишлов беришда сувни ва тўлдиргичларни иситиш. Хўжалик эхтиёжларига ишлаб чиқариш биноларини, тураржой шахарчасини, маданий-маиший объектларни иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш киради.
Жами иссиқлик миқдорини алоҳида-алоҳида истеъмолчиларга кетадиган иссиқликларни қўшиб топилади:
Qобщ= Кn ( ΣQ1 + ΣQ2 ) (1.10)
Бу ерда, Кn – тармоқда иссиқлик йўқолишини бўйига олувчи коэффициент ; ΣQ1 – хўжалик эхтиёлари учун иссиқлик миқдори; ΣQ2 – ўша, технологик эхтиёжлар учун.
Турли эхтиёжлар учун иссиқлик бўйии қуйидаги формулалар бўйича бажарилади.
1. Бинолар ва иншоатларни истиш учун иссиқлик миқдори
(1.11)
Бу ерда, V- бинонинг ташқи ўлчамлари бўйича ҳажми, м3 ; q0 - солиштирма иссиқлик характеристикаси, ккал/(м3 . град) (бинонинг ташқариси ва ичидаги ҳароратлар фарқи 1 0С бўлганда бино ҳажми йўқотадиган иссиқлик справичниклардан олинади); α – иссиқлик характеристикаси, q0 нинг иқлим шароитига қараб ўзгаришини бўйига олувчи коэффициент; tн – ташқи ҳаво ҳарорати, 0С; tв – бино ичидаги ҳаво ҳарорати, 0С.
tн 0С ........-10 -15 -20
α- ..........1.45 1.29 1.17
tн 0С ........-25 -40 -45 -50
α-............1.08 1.00 0.98 0.90
Биноларнинг солиштирма иссиқлик характеристикаси q ≈ 0.72 ÷ 0.90 ккал/( м3 Χ град).
2. Иссиқ сув таъминотида иссиқлик сарфи. Душга кириб чиқадиган бир одам учун суткалик солиштирма иссиқлик сарфи 1200....1800 ккал.
3. Бетон учун иссиқ сув тайёрлашда иссиқлик сарфи.
(1.12)
Бу ерда, Св – сувнинг солиштирма иссиқлик сиғими, ккал/кг.гр; gв - 1 м3 қоришма учун сув сарфи, кг; tк , tн – сувнинг охирги ва бошланғич ҳароратлари (tн = 5 0С; tк = 70 ÷80 0С).
4. Сувни иситиш учун буғ сарфи:
Пв = Qв /640 (1.13)
5. Тўлдирувчини иситиш учун зарур иссиқлик миқдори:
Qв.зап = (tк - tв) + (W3/100 ) 1000 X (tк . 0.5tв + 80) (1.14)
Бу ерда, γсух қуруқ материалнинг ҳажмий массаси, кг/м3 ; W3 – тўлдирувчиларнинг намлиги, % ҳажм бўйича.
Иссиқлик билан таъминлаш ташқи манбалардан бўлади: мавжуд район теплоцентраллар, марказий қозонхона, саноат корхоналардаги ТЭК лар. Бу, вақтинчалик қозонхона қуришга қараганда фойдали. Қозонхоналар инвентарли ёки кўчма бўлиши мумкин.
Буғ ёки иссиқ сувни истеъмол жойига етказиб бериш учун сув-газ ўтказувчи қувурлар пайвандлаб уланади, иссиқлик изоляцияси билан ўралади, коррозиянинг олдини олиш учун – лок билан қопланади. Қувурлар конденсат оқиб ктиши учун 2-3℅ қияликда ётқизилади.

Download 218.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling