ЙўЛ Қоплама ҳолатининг ёзги вақтларда илашиш сифатига таъсири худойбердиев Жамшид Зиятович Жиззах политехника институти
Download 0.59 Mb.
|
ЙЎЛ ҚОПЛАМА ҲОЛАТИНИНГ ЁЗГИ ВАҚТЛАРДА ИЛАШИШ СИФАТИГА ТАЪСИРИ Худойбердиев Жамшид Зиятович Жиззах политехника институти (2-шўба,998990370302) Автомобиль йўлларининг транспорт воситалари билан юкланганлик даражасини йилдан-йилга ортиб бориши, уларнинг транспорт-фойдаланиш сифатларидаги кескин ўзгаришларга, бу ўзгаришларнинг салбий томони мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам тўғридан-тўғри ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шундай экан барча турдаги автомобиль йўл тармоқларида транспорт воситаларининг бутун йил давомида хавф-хатарсиз, узлуксиз қатновини таминлаш учун белгиланган асосий иш турлари ўз вақтида бажарилиши шарт. Баҳор келиши билан қор ва муз қатламлари бутунлай эригач, барча турдаги қопламалар лой, чанг, қум ва қишки сирпанчиқда ишлатилган материаллардан тозаланиши лозим. Эстетика ва экология муаммоларидан ташқари автомобиль йўлларида қопламанинг чангланиши ва ғилдиракнинг қоплама юзаси билан илашиш сифати пасайиши сабабли ҳам йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсири бўлади. Қоплама сиртидаги чанглар транспорт ҳаракати давомида ҳавога кўтарилиб, йўлнинг кўринишини қийинлаштиришидан ташқари ёмғир ёғиши натижасида ёпишқоқ ва сирпанчиқ ҳолатга келиши оқибатида автомобиль ғилдирагининг илашиш коэффициенти қиймати пасайиб кетади. Бундай ноқулай вазиятларда ҳам ҳаракатнинг қулайлигини таминлаш учун қандай тартибдаги тадбирларни ишлаб чиқиш кераклиги кузатув ва синовлар ёрдамида аниқланади. Муаммони ечиш асосан йўл ва унинг элементлари ҳолати, қоплама юзасининг чангланиши, қуйидаги 1.1-расмда аниқланган уларнинг пайдо бўлиш манбалари ҳақидаги тўпланган маълумотларга таяниб амалга оширилади. Йўлларни ёзги сақлашдаги технологик жараёни ўлчамлари. Жадвал 1.2
Расм. Шаҳар кўча ва йўлларининг чангланиш манбалари. Бунинг учун ёмғир ёқганидан кейин йўл шароитида кузатувлар олиб борилади. Ёмғирдан кейинги биринчи кузатувданоқ йўл қопламасининг илашиш сифати пасайиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиш эҳтимоли ортиши кузатувлардан маълум бўлди. Тажрибаларни қулай ўтказиш мақсадида, йўл қопламасини сунъий равишда чангсизлантириб ва намлаб, улар миқдорини ошириб бориш орқали транспорт воситалари ҳаракатланганида ғилдираклар билан йўл сиртининг илашиш коэффициенти бошлаб икки мартага, сўнг анча камайиб кетганлиги кузатилди. Илашиш коэффициенти қиймати ППК-МАДИ-ВНИИБД асбоби ёрдамида аниқланади. Тажриба натижаларини қуйидаги 1.1 жадвалда келтирамиз. Жадвал 1.1 Йўл қопламаси чангланишининг илашиш коэффициенти қийматига боғлиқлик жадвали.
Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling