ЙўЛ Қоплама ҳолатининг ёзги вақтларда илашиш сифатига таъсири худойбердиев Жамшид Зиятович Жиззах политехника институти


Йўлларни ёзги сақлашдаги технологик жараёни ўлчамлари


Download 0.59 Mb.
bet3/4
Sana12.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1192267
1   2   3   4
Йўлларни ёзги сақлашдаги технологик жараёни ўлчамлари.



Технологик жараёнлар

Қопламага ишлов бериш ҳажми

Суткада ўртача ўтказилиши

Машинанинг ҳаракат тезлиги км/соат

Ишни бажариш вақтлари

Ишни бажариш учун шароитлар

ювиш

100 %

1

20 гача

23.00-7.00

Ҳаво ҳарорати 0 градусдан катта бўлганда

супириш

20-40 %

2

6-15

7.00-21.00

Фақат қуруқ об-ҳаво шароитида

Сув сепиш

100 %

Қоплама ҳароратига ва об-ҳаво шароитига боғлиқ ҳолда ўтказилади

20-30

Кундуз куни

Қуруқ, иссиқ об-ҳавода, ҳаво ҳарорати 25 градусдан юқори бўлганида

Йўл қопламаларини супириш механик чўтка билан жихозланган машиналарда йўл ўқидан бошлаб, йўл четига қараб тозаланади. Машиналар бир-бири изига 0,25...0,50 м кирган ҳолда ҳаракатланади. Тозалаш йўлнинг қуруқ ва нам қопламаларида олиб борилади. Йўл қопламаларини қуруқ ҳолдаги чангсизлантиришда супириш кенглиги 1,5...3,0 м бўлган вакуум-ҳаво сўргичли қурилма билан жихозланган йиғиштириш машиналари ёрдамида 3,5...25 км/соат ишчи тезлиги оралиғида бажарилади.
Йўл қопламаларини ювиш ўзининг ҳаракат йўналишига нисбатан 75...80 градусда жойлаштирилган конусли найчали учликдан 0,4 МПа босим билан сув сепадиган машиналар ёрдамида бажарилади. Сув сарфи 0,9...1,2 л/м2 га етиб, асосан автотранспортлар ҳаракати пасаядиган кечки вақтларида бажарилиши режалаштирилади. Турли ювувчи машиналарнинг қоплама юзасини ювиш кенглиги 2,2...8,5 м, ишчи тезликлари 3,5...16,5 км/соат, цистерналари ҳажми 6...11 м3 оралиғида бўлади. Лекин юқори тоифадаги йўлларни ювишда 70...80 градусда жойлаштирилган юпқа конусли найчали учликдан анча катта босим билан сув сепадиган машиналар ёрдамида бажарилади. Бунда сув сепадиган машиналарнинг тезлиги соатига 60 км/с га етади.
Йўл қопламаларига сув сепиш ёзнинг иссиқ кунларида ва аҳоли яшаш жойлари атрофида бажарилади. Қопламага сув сепиш, уларни ювишдан шу билан фарқ қиладики, машина ўз ҳаракат йўналиши бўйлаб юқорига сув пуркаб қопламани намлайди ва микроиқлимини яхшилайди. Асфальтбетон қопламаларига сув сепишдаги сувнинг сарфи 0,2...0,3 л/м2 га етади.
Хулоса ўрнида шуни айтишимиз лозимки, айрим жойлардаги йўл тармоқлари таркиби ёмонлашишини ўсиб бориши, улардан фойдаланишдаги эътиборнинг пасайиши натижасида юзага келмоқда. Йўлларнинг транспорт-фойдаланиш сифатларини ошириш учун тўпланган маълумотларга асосланиб, йўл қисмларини ўз вақтида сақлаш, жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш ва унинг сифатли ўтказилишини таминлаш лозим.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling