Йўл қурилиши ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш Ишдан мақсад


Download 103.64 Kb.
bet1/6
Sana01.04.2023
Hajmi103.64 Kb.
#1315547
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-amaliy ish


  1. Ishlab chiqarish korxonasining joylashish o‘rnini asoslash

Йўл қурилиши ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш
Ишдан мақсад: Йўл қурилиши ишўлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришда инобатга олинадиган омиллар ва уларни жойлаштиришга қўйиладиган талабларни ўрганиш

Назарий қисм


Йўл қурилишида бир неча ишлаб чиқариш корхоналаридан фойдаланилади. Бу корхоналарни жойлаштириш, қувватини ва иш унумини аниқлаш учун техник-иқтисодий ҳисоблар бажарилади. Улар ёрдамида қуйидагилар топилади: йўл қурилишида келажакда зарур бўладиган материаллар, яриммахсулотлар ва йиғма конструкцияларга эхтиёж; энг арзон ва энг қисқа муддатларда харажатларни қоплайдиган, қуввати турлича бўлган ускуналарни қиёсий баҳолаш; ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш учун капитал маблағлар; дастлабки хом ашёни энг кам харажатлар билан етказиб берадиган транспорт алоқалари; санитария-гигиеник шароитлар; корхоналарни энергетик ресурслар билан таъминлаш имкониятлари.
Автомобил йўлини қуришни ташкил этиш умумий схемаси ва биринчи навбатда, иш участкаларини аниқлаш, уларнинг йўналиши ва тезлиги кўп жиҳатдан асосий йўл-қурилиш материаллари билан таъминловчи манбаларни жойлаштиришга ва уларнинг қувватига боғлиқ. Материаллар узоқдан олиб келинса, юкни тушуриш учун темир йўл станциясини жойлаштириш ҳам ҳисобга олинади.
Ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳусусиятларига ҳам боғлиқ. Қурилиш материаллари конларидан (шағал, қум, қоя жинслар) ҳар доим ҳам фойдаланиб бўлмайди, чунки улар давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги мумкин ёки узоқда жойлашган бўлади.
Автомобил йўллари, кўприклар ва бошқа йўл иншоатларини қуришда район аҳамиятига эга бўлган корхона қурилиб, у қурилиш объектлари гуруҳига ёки ҳудудий йўл хўжаликларига хизмат қилади. Бундай корхоналар самарали ишлайди, кам харажатлар билан сифатли маҳсулот етказиб беради. Баъзи маҳсулотларни узоқ сақлаб бўлмайди (асфальтобетон, цементбето қоришмалар, боғловчи моддалар билан ишлов берилган грунтлар). Шунинг учун уларни ётқазадиган жойга етказиб бериш вақтини белгилаш муҳим. Бу вақт қурилиш меъёрлари ва қоидалари билан қатъийлаштирилган бўлиб, 0.5 - 1.0 соат оралиғида бўлади (ҳаво ҳарорати ва ташиладиган йўл шароитларига боғлиқ ҳолда). Қаттиқ қопламали йўлларда транспрот воситасининг тезлиги 40км/соат гача, грунтли йўлларда ёки ёмон йўлларда 15 - 25км/соат.
Қоришмаларнинг сифатини сақлаш мақсадида уларни тайёрлайдиган корхоналарни енгил кўчириладиган қилиб кўчирилади; 1-2 сутка ичида йўл қурилиши бўлаётган участкаларга кўчириш мумкин.

Download 103.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling