Йўл қурилиши ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш Ишдан мақсад
Download 103.64 Kb.
|
2-amaliy ish
Сув билан таъминлаш. Ишлаб чиқариш корхоналарида сув маҳсулот ишлаб чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари учун, шунингдек, ўт чиқиш холатлари учун ишлатилади. Бир соатда керак бўладиган жами сув миқдори алоҳида истеъмоллар йиғиндисидан ташкил топади: ΣQ = Q1 + Q2 + Q3 +… Qn
Ҳар бир истеъмолчининг сувга эхтиёжи ўз ҳусусиятлариидан келиб чиқиб топилади: Q1 = ΣVq1K1/Tсм Q2 = Nq2K2 Q3 = P q3K3 /Tсм Бу ерда, Q1–қурилиш жараёнларига ишлатиладиган бир соатлик максимал сарф,л; Q2–ўша, қурилиш машиналари учун (двигателни совитиш),л; Q3 –ўша, хўжалик эхтиёжлари ва ичиш учун, л; V-бир сменалик ишлар ҳажми; q1, q2, q3–тегишли кўрсатичлар учун сув сарфи меъёрлари (справичник бўйича); K1, K2, K3 –истеъмол характерига қараб, нотекислик коэффициентлари; Tсм–иш сменасидаги соатлар сони; N–ички ёнар двигателининг қуввати, кВт; P–корхонада энг узоқ сменада ишловчилар сони. Ўт ўчириш учун сув сарфи меъёрлари ишлаб чиқариш корхонаси ва турар жойлар эгаллаган майдонча, бино ва иншоатларнинг ўтга чидамлилик даражасига ва ҳажмига, ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлик бўйича тоифасига боғлиқ. Корхонадаги ёки вақтинчалик турар жойлардаги ўтни ўчириш давомийлиги 3 соат деб қабул қилинади. Агар сув манбаи бу вақтда етарли сув беролмаса, махсус сув ҳавзаси қурилади ва унинг суви бошқа мақсадларга ишлатилмайди. Ёнғин чиқган вақтда ишлаб чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари сув ишлатиш тўхтатилади, шунда сувнинг ҳисобий сарфи: Qрасч = Qпож + 0.5ΣQ ёки Qрасч = 0 Ҳисобий сарфнинг узил-кесил қиймати сифатида, ҳосил бўлган рақамларнинг энг каттаси олинади: Qрасч = Qпож + 0.5Q/3600 Qрасч = ΣQ/3600 Ички ёнар двигателларини совитиш учун сарфнинг ҳисобий меъёри: Qдв = WtN. 1.2А Бу ерда, Wt– ИЁД ни совитиш учун солиштирма сув сарфи; N – ИЁД нинг қуввати. Душ қурилмасининг бир секундлик сув сарфи: Qд.у = αNp/( tм. 60) Бу ерда, α– душ қабул қилиш учун сув сарфи меъёри, л; Np – душдан фойдаланувчиларнинг энг катта миқдори; tм – душхонанинг ишлаш давомийлиги. Сув манбаини танлашда корхона ва турар жойлар яқинидан ўтган водопровод тармоғини назарда тутиш энг мақбул вариант. Сув таъминотини ер усти сув ҳавзалари: дарё, йўл, сув омбори, ер ости сувлари: грунт сувлари, артезиан сувларига мўлжаллаш ҳам мумкин. Download 103.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling