Йўл қурилиши ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш Ишдан мақсад
Download 103.64 Kb.
|
2-amaliy ish
Сиқилган ҳаво билан таъминлаш. Сиқилган ҳаво қуйидаги мақсадларда ишлатилади:
форсункаларда ёнилғини пуркаш; чангсимон материалларни (цемент, минерал кукун) ташиш; дастани пневматик асбобларни ишлатиш; қолиплар, бетон ва темир бетон апалубкаларни тозалаш, бўяш асбобларини ишлатиш ва бошқалар. Сиқилган ҳаво эхтиёжи: Qв.общ = ΣКngКо.р Бу ерда, Кn– қувурлардаги нозич уланган жойлардан ҳаво чиқиб кетиши ва қишда ҳаво совиши натижасида ҳавонинг йўқолишини шунингдек, қувурлар ичини пуфлаб тозалашга сарфни ҳисобга олувчи коэффициент Кn 1,15÷1,40 ; q – сиқилган ҳавони машиналар томонидан истеъмол қилиниши;Ко.р– бир турдаги машиналар ва асбоблар бир вақтда ишлашини ҳисобга олувчи коэффициент. Сиқилган ҳаво ишлаб чиқарувчи манбалар стационар ва кўчма компрессорлар, турли принципда ишлайдиган ва унумдорлиги хар хил (поршенли, ратацияли, винтли), ҳавони сиқиш даражаси бўйича бир икки ва кўп поғонали станциялар. 7.1-расм. Ишлаб чиқариш корхоналарининг қурилиш бошқармаси ва трестнинг ҳамма бўлинмалари билан алоқасини ташкил этиш: 1-темир йўл станцияси; 2-рельс бўйи юк тушириш омбори: 3-қум-тош карьери; 4диспетчер; 5-трестнинг диспетчерлиги; 6-турар жойлар шаҳарчаси; 7-қоровуллик ва ўт ўчириш командаси; 8-лаборатория; 9-қурилиш участкалари; 10-ЦБЗ; 11-ёнилғи ва мой омбори, ёнлиғи қуйиш; 12-РММ; 13-автоколонка;Т-телефон; ПРС-кўчма радиостанция; РСТ-Гранит радиостанцияси (узоқлиги 50 км); РС2-ўша, 100 км.масофага. Станцияни ўрнатиш жойини танлашда шуларни ҳисобга олиш керакки, майдонча бўлак нарсалардан холи, текис бўлиши, кўчма станция ўз-ўзидан сурилиб кетмаслиги, салқин чангимайдиган, ҳавоси қуруқ бўлиши керак. Ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришнинг турли вариантларини солиштирганда хом ашё материаллари ва ярим фабрикатларни ташиш шароитлари (йўллар ва транспорт воситалари ҳолати); электр энергияси, пар, ёнилғи, сиқилган ҳаво билан таъминланганлик; бетон қоришмаларни тайёрлаш учун кимёвий таркибига кўра яроқли сувнинг етарли миқдорда таъминланганлик; зарур ўлчамдаги майдонча, профил ва конфигурацияларнинг ҳамда уларга йўлларнинг мавжудлиги ёки мавжуд темир ва автомобил йўлларига чиқиш шароитлари ҳисобга олинади. Корхона учун участкани шундай танлаш керакки, уни ўзлаштириш ҳаражатлари энг минимал бўлсин. Бироқ, корхонани жойлаштириш жойини танлашнинг асосий, ҳал қилувчи омили тайёр маҳсулотни (асфалт-бетон иссиқ ва илиқ, цемент-бетон қоришмаларини) истеъмол қилиш жойига етказиб бериш шароитидир. Шағал ва қумни ташиш харажатларининг асфалт ва цемент-бетон қоришма таннархидаги салмоғи анча катта бўлишига қарамасдан, АБЗ ва ЦБЗни тош майдаловчи завод ва қум карерлари яқинида жойлаштириш, аксарият ҳолларда, ушбу қоришмаларга нисбатан ўзига хос талаблар мавжудлиги (етказиб бериш вақти) туфайли мақсадга мувофиқ эмас. АБЗ ва ЦБЗни тош майдаловчи завод олдида жойлаштиришга фақат, агар заводлар истеъмол пунктлари яқинида ёки тайёр маҳсулот истеъмол қилиш марказида жойлашган бўлса, йўл қўйилиши мумкин. Бир қатор ҳолларда корхоналар бевосита аҳоли пунктлари яқинида санитар зона чегарасида (500-1000 м) жойлаштирилади. Бу ишчиларни яхшироқ жойлаштириш, сув ва электр таъминотини йўлга қўйиш, мавжуд йўллардан тайёр маҳсулотни ташиш учун фойдаланиш имконини беради. Корхонани жойлаштиришнинг турли вариантларида маҳсулотни етказиб бериш узоқлиги ва схемаси, юклаш-тушириш ишлари ҳажмлари ва охир-оқибат, корхона маҳсулоти қиймати ўзгаради. Бундай харажатларнинг энг кам миқдорини таъминлаш нуқтаи назаридан корхоналарни жойлаштиришнинг бир нечта варианти қаралади. Агар турли майдончаларда жойлаштирилган корхоналар машиналари ва асбоб-ускуналари бир хил бўлса, турли вариантлар учун маҳсулотни тайёрлаш қийматини тахминан бир хил деб олиш ва вариантларни солиштирганда ҳисобга олмаслик мумкин. Корхонани майдончада жойлаштиришда, технологик жараёнда маҳсулот ва материаллар ҳаракатланиши ўзаро кесишмаслиги, юк тушириш-ортиш операциялари бўлмаслигини назарда тутилиши лозим. Download 103.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling