Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари
Download 0.91 Mb.
|
Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари
3.7-жадвал
Ўзбекистон Республикаси автомобил йўлларида 1971-1998 йиллар мобайнида содир этилган ЙТҲ ни таҳлил қилиш натижасида [4]. ЙТҲ қатнашчиларининг умумий сонидан 2530 % болалар ташкил этишини аниқлади. Аҳоли пунктидан ўтган автомобил йўлининг энг хавфли бўлаги болалар муассасалари минтақаси (250-300 м) бўлиб, болалар иштирокидаги ЙТҲ 5055 % шундай жойларда содир этилади. Ўзбекистон республика автомобил йўлларида пиёдалар билан боцлиқ бўлган ЙТҲ Европа давлатларига нисбатан бир мунча кам бўлишига қарамасдан, болалар билан боцлиқ бўлган холатлар охирги 5-6 йил ичида 25-30% ташкил этади. Бундай ЙТҲ таҳлил қилиш натижасида республикада ҳар йили болаларнинг йўл ҳаракат қоидаларига риоя қилмаслиги ва реал йўл шароитларида қоидаларни тўцри ишлата билмаслик натижасида умуман 44% ва 53% болалар ҳалок бўлиши ва жароҳат олиши аниқланди. Яна шуни таъкидлаб айтиш керакки, болалар билан боцлиқ бўлган ЙТҲнинг 55,5% мактаб ёшдагиларга (7-16 ёш) тўцри келади.[4] Шаҳар шароитида пиёдалар билан боцлиқ бўлган ЙТҲ таҳлил қилиш натижасида [9] йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши оқибатида пиёдалар, ҳайдовчилар ва бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг айби билан содир этилган ҳодисаларни қандай фоизларда бўлиши 3.8 жадвалда келтирилган. 3.8. жадвал
Пиёдалар ва ҳайдовчилар пиёдалар билан боцлиқ ЙТҲ вужудга келишида йўл ҳаракат қоидаларининг қайси бандларини бузганликлари тўцрисида 3.9 жадвалда ахборот берилган. Тех. фан. номзоди А. А. Назаров маълумотига кўра, пиёдаларнинг ЙТҲ ҳалок бўлишининг катта қисми 60% йўлни кесиб ўтишда, йўлнинг қатнов қисми бўйлаб ҳаракатланганда – 18%, қарама-қарши томонга ҳаракатланганда эса-5% ва 14% пиёдалар йўлда турган вақтида содир этилиши аниқланган. 3.9 жадвал
3.4. ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИ КЕЛТИРАДИГАН ИҚТИСОДИЙ ЗАРАРЛАР Йўл транспорт ҳодисалари давлатларни катта иқтисодий йўқотишларга олиб келади ва бу миқдор миллий умумий маҳсулотнинг 1-3% ташкил қилади. Жаҳон банкининг берган ахборотига кўра ЙТҲ натижасида глобал иқтисодий бир йиллик зарарлар дунё бўйича 500 млрд америка долларига тенг. Фақат ривожланаётган давлатларнинг ЙТҲ натижасида кўрадиган бир йиллик зарари 100 млрд. америка долларини ташкил этади. НИИАТ мутахассислари ўтказган илмий тадқиқотлар [5] натижасида битта ЙТҲ бўладиган ўртача зарарлар 2000 йилда қуйидагича: Ўлган – 3.406 млн. руб Енгил яраланган – 0.017 млн. руб. Боланинг ўлими – 4.16 млн. руб. Ҳаракат хавфсизлигини ошириш учун бажариладиган ишлар кўламини ва ЙТҲ натижасида халқ хўжалигига етказиладиган зарарни аниқлаш СҚМ 3-81 «Автомобил йўлларини лойиҳалашда йўл транспорт ҳодисаларидан халқ хўжалигига келадиган зарарни ҳисобга олиш йўриқномаси» га асосан олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Қуйида бу йўриқномага биноан ЙТҲ да етказилган зарарни ҳисоблашни келтирамиз. Ҳисобга олинган ЙТҲ дан бўладиган ўртача иқтисодий зарар қиймати, автомобил йўлининг қандай жойдан ўтишига, қараб 3.8 жадвалда келтирилган. 3.8 Жадвал Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling