Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари


Download 0.91 Mb.
bet18/23
Sana09.06.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1476156
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари

Йиллар


Ўртача йиллик «ВВП» ўсиши 4% ташкил этганда «руб»



Аҳоли пункти

Автомобил йўллари текислик, қирлик жойлардан ўтганда



Автомобил йўлари тоцлик жойлардан ўтганда



2002

272770

301400

158700

2003

283400

314420

162600

2004

294030

327440

166500

2005

304660

340460

170400

2006

315290

353480

174300

2007

325920

356500

178200

2008

336500

359520

182100

2009

347180

362540

186000

2010

357810

375560

189900

2011

368440

388580

193800

Изоҳ: жадвалда келтирилган қийматлар 2003 йил Рассия рубилида берилган, уни Ўзбекистон сўмига ўтказиш учун махсус келтириш коэффициентига кўпайтирнилиб кундалик ва истиқболдаги иқдисодий зарарларни ҳисобланади.
Иқтисодий зарарларни ҳисоблашда давлат статистикасига киритилмайдиган битта ЙТҲ дан келадиган зарарни қуйидаги формула ор-қали ҳисоблаш мумкин.


П = S + П1 + П2 (3,1)
бу ерда: S- транспорт воситасининг, йўл шароитларининг ёки ортилган юкнинг бузилишидан бўладиган зарарлар; П1- ЙТҲ бўлган жойда бошқа ўтаётган транспортлар йўқотадиган вақтдан ва йўл ҳаракат қисмини тозалашга кетадиган харажатлар; П2- давлат ҳаракат хавфсизлик назорати томонидан сарфланадиган харажатлар.
4. БОБ. ПИЁДАЛАР ҲАРАКАТ ХАФВСИЗЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

4.1. ПИЁДАЛАР ҲАРАКАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ


Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш автомобил йўлларини ва шаҳар кўчаларини иккита бўлакка бўлиб, олиб борилиши лозим. Биринчи бўлак чорраҳа ва туташма жойлар, иккинчи бўлак чорраҳа ва туташмалар оралицидаги йўл бўйидаги минтақа.


Пиёдалар ҳаракатини ташкил этиш қўйидаги тамойиллар бўйича амалга оширилади:
I. Пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига таъсир кўрсатмайдилар.
II. Пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига қисман (вақти-вақти билан) таъсир кўрсатадилар.
III. Пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатига таъсир кўрсатадилар.
Биринчи тамойил талабини бажариш учун пиёдалар ҳаракатини ташкил этишда чорраҳа ва туташмалар минтақасида пиёдалар йўлнинг (кўчанинг) бир тарафидан иккинчи тарафига ўтиши учун ер ости тоннели ёки қатнов қисмининг устидан йўл ўтказгич иншоотлари қурилади. Шунингдек икки чорраҳа оралицида пиёдалар ҳаракатланиши учун йўлнинг икки тарафидан ёки бир тарафидан йўлка белгиланиб, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмига чиқишини бартараф этиши учун тўсиқлар ўрнатилади. Бу тамойил бўйича пиёдалар ҳаракатининг ташкил этилиши автомагистралларда, юқори даражали йўлларда ва асосан тезюрар шаҳар кўчаларида кўзда тутилади. Чорраҳада ёки туташмада бундай ҳаракатни ташкил этилиши натижасида пиёдалар ва транспорт воситалари орасида зиддиятли вазият вужудга келмайди. Ривожланган мамлакатларнинг шаҳар кўчаларида ва автомагистралларда шу тамойил бўйича ҳаракат ташкил этилган бўлиб, пиёдалар ўтиш жойларида ЙТҲ кузатилмайди. Охирги йилларда Ўзбекистон Республикасининг катта шаҳарларида, айниқса, Тошкентда пиёдалар учун ер ости йўллари қурилиши кенг ривож олди. Масалан, Марказий ва Бош универсал, «Болалар дунёси» магазинлари, Олой, Эски жўва бозорлари, шимолий ва жанубий вокзаллар ҳудудида ер ости йўллари барпо этилиб, шу минтақадаги ҳаракат хавфизлиги таъминланиши билан биргаликда, транспорт воситалари ўртача тезлигининг ошишига эришилди. Афсуски, кўпчилик ҳолларда пиёдалар бундай минтақаларда йўл ҳаракат қоидаларини бузиб, қатнов қисмида ҳаракатланиши натижасида ер ости йўлакларининг самарадорлиги пасайиши, айниқса бу сутканинг қоронци вақтида кузатилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling