Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари
ПИЁДАЛАР ҲАРАКАТИНИНГ ТРАНСПОРТ ОҚИМИГА ТАЪСИРИ
Download 0.91 Mb.
|
Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари
ПИЁДАЛАР ҲАРАКАТИНИНГ ТРАНСПОРТ ОҚИМИГА ТАЪСИРИ
Ўтказилган тадқиқодлар натижасига аниқландики, пиёдалар транспорт оқимига энг катта таъсирни чорраҳалардаги ўтиш жойларида кўрсатилар экан. Бу таъсир чорраҳаларда пиёда ва транспорт воситасининг ҳаракати натижасида вужудга келадиган зиддиятлик вазият билан белгиланиб, унинг қанчалик кўп ёки кам бўлиши кўпинча пиёда ва ҳайдовчининг писихо-физиологик хусусиятларига боцлиқ бўлади. Транспорт воситаларининг пиёдаларни ўтиш жойига яқинлашиши натижасида пиёдаларни ўтиш жойидан чиқиши кузатилганда, 97% пиёдалар хавфли зонани 3сга яқин вақтда ташлаб чиқишар экан. Бу вақт барқарор бўлиб, у йилнинг фаслига, сутка вақтига ва қопламанинг ҳолатига боцлиқ эмаслиги аниқланган. Пиёдаларнинг транспорт воситаларига таъсири айниқса бошқарилмайдиган чорраҳаларда сезиларли даражада. И. А. Росте ва В.М. Сегеркранцлар Таллин шаҳрининг бошқарилмайдиган чорраҳаларида ўтказган тадқиқотларига кўра, пиёдалар ўтиш жойига яқинлашишда транспорт воситаларининг тезлиги 20-30% пасайиши, пиёдаларнинг ҳаракат миқдори 2000 пиёда/соат бўлганда кузатилган. Шунда 30-40% транспорт воситалари ҳаракат тезлигини пасайтириб, 20% яқини тўхтаб кейин ҳаракат қилган. Умуман автомобил йўлларида ва шаҳар кўчаларида пиёдалар ҳаракатининг транспорт оқимига таъсири қуйидаги жойларда намоён бўлади: пиёдалар ўтиш минтақасида; автобус бекатларида; ахоли яшаш пунктларидан ўтган йўлларда; пиёдалар йўл ёқаси бўйлаб ҳаракатланган минтақада; йўл ёқасида жойлашган овқатланиш, дам олиш масканлари ва савдо шахобчалари минтақасида; болалар муассасалари, мактаблар минтақасида; транспорт воситаларига хизмат қилиш минтақаларида; йўл ёқасида жойлашган идора, ташкилот, касалхона ва бошқа одамлар йициладиган жойларда; метрополитенга кириш ва чиқиш жойларида; ер ости ва усти жойларида (пиёдалар йўл ҳаракат қоидаларини бузган холда); - стадион, кино, театр, музейлар минтақасида. Икки полосалик автомобил йўлларининг аҳоли пунктидан ўтган бўлагида транспорт воситалари билан пиёдалар ўртасида бўладиган зиддиятларни 1989-1997 йиллар давомида тех. фан. номзоди А.А. Назаров тадқиқот қилиб, қуйидаги натижаларни олган. (2.5-жадвалида) 2.5-жадвал
3 БОБ. ПИЁДАЛАР ИШТИРОКИДАГИ ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ 3.1. ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИ ТЎЦРИСИДА ТУШУНЧА Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling