Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари
Download 0.91 Mb.
|
Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари
2. Пиёданинг горизонтал майдондаги проекцияси эллипс деб олинган.
Пиёдалар эркин зичлик бўйича ҳаракатланганда улар ўз тезлиги хоҳлаганча танлаш имкониятига эга бўлиб, уларнинг ўртача тезлиги 4,5 км/соат атрофида бўлади. Бундай ҳолатда пиёдалар йўлак бўйлаб ҳаракатланиб, йўлнинг қатнов қисмига чиқмайдилар. Пиёдаларнинг зичлиги орта борган сайин уларнинг тезлиги ва йўлакдан чиқиб қатнов қисми бўйича ҳаракатланиши 2.4-жадвалда келтирилганидек ортиб боради [3]. 2.4 -жадвал
Пиёданинг ҳаракат тезлигига улар оқимининг зичлигидан ташқари, қаршидан ҳаракатланаётган пиёдалар катта таъсир кўрсатади. катта шаҳарларда йўлак бўйича пиёдаларнинг реал шароитдаги ҳаракатлари, агарда зичлик 0,40,5 пиёда/м2 ташкил этганда қаршидан ҳаракатланиш натижасида пиёдаларнинг «турбулент» ҳаракати кузатилиб, йўлакнинг эни бир текисда фойдаланилмайди. Агарда пиёдалар оқимининг зичлиги 0,8пиёда/м2 бўлганида пиёдалар шундай ўрин эгаллашадики, натижада йўлакда икки бир-бирига боцлиқ бўлмаган қарама-қарши ҳаракат вужудга келади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling