Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари
Пиёдалар оқимининг зичлиги
Download 0.91 Mb.
|
Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари
Пиёдалар оқимининг зичлиги – пиёдалар сонини бир метр квадрат тротуар майдонига тўцри келадиган нисбат билан аниқланади. пиёдалар оқимининг зичлиги тротуарнинг энига ва пиёдаларнинг ҳаракат миқдорига тўцридан-тўцри боцлиқ бўлиб, уларнинг нисбати пиёдаларнинг ҳаракатланиш қулайлигини белгилайди. Масалан, вилнюс шаҳри марказий проспектидаги пиёдалар зичлиги 0,61,2 пиёда/км2 ташкил этади, катта шаҳарларда эса бу кўрсаткич 34 пиёда/м2 (Санкт-Петербургдаги Невский проспектида пиёдалар ҳаракат миқдори 20.000 пиёда/соат), шунингдек, Москва, Киев кўчаларининг баъзиларида 3 пиёда/м2 гача зичлик кузатилади. Кичик энли тротуарларда (1,5 метргача) пиёдаларнинг максимал зичлиги 0,50,6 пиёда/м2 ташкил этади. [2].
2.2. ТРАНСПОРТ ВА ПИЁДАЛАР ОҚИМИНИНГ ҲАРАКАТ МИҚДОРИ ВА ТАРКИБИ Ҳаракат миқдори йиллар, ойлар, сутка соатлари ва ҳафта кунлари ҳамда йўлнинг бўлакларига нисбатан ўзгарувчан кўрсаткичдир. Ҳаракат миқдорининг ўзгаришини қуйида республикамиз йўлларига хос мисоллар орқали кўрсатамиз. Ҳаракат миқдори автомобил йўлининг аҳамиятига ва унинг атрофидаги вилоят ва туманларнинг иқтисодий ривожланишига боцлиқ равишда ўзгаради. масалан, Тошкент-Қўқон автомобил йўлида ҳаракат миқдорининг йилдан-йилга ошиб боришига асосий сабаб қўшни республикалар ва чет эл билан транспорт алоқалари шу йўл орқали амалга оширилишидир. Аксинча ҳаракат миқдорининг пасайиши иқтисодий - ижтимоий алоқаларнинг чекланиши ёки катта ҳажмдаги қурилиш ишларининг якунланиши оқибатида юзага келади (2.1-расм).
2.1-расм. Йиллар давомида ҳаракат миқдорининг ўзгариши 1-Тошкент-Қўқон йўлининг 14 - км учун 2-Қорасув-Бекобод йўлининг 4 - км учун Ҳаракат миқдорининг йил давомида ойлар бўйича ўзгариши (2.2-расм) автомобил йўлининг халқ хўжалигидаги аҳамиятига қараб турлича бўлади, бу ўзгариш шаҳар кўчаларида бир мунча текис бўлса, шаҳар ташқарисидаги автомобил йўлларида куз ёки ёз ойларида энг катта ҳаракат миқдори кузатилади. Умуман Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтган умум фойдаланувдаги автомобил йўлларининг асосий қисми учун ҳаракат миқдорининг юқори кўрсаткичлари ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йицим-терим даври бўлган август, сентябр ва октябр ойларига, дам олиш зоналари билан боцлайдиган автомобил йўлларида эса ёз ойларига тўцри келади. Автомобил йўлларидаги ҳаракат миқдорининг сутка давомида ўзгариши (2.3-расм) кўпинча ҳаракат йўналишига, ҳафта кунларига ва йўлнинг аҳамиятига боцлиқ
2.2-расм . Ҳаракат миқдорининг ойлар бўйича ўзгариши: 1-Тошкент-Минвода автомобил йўли; 2-Тошкент шаҳар Чехов кўчаси.
соатлар
2.3-расм. Йўлдаги ҳаракат миқдорининг сутка давомида ўзгариши: 1-Тошкент-Олмалиқ йўналиши; 2-Фаробий кўчасининг марказ йўналиши. бўлиб, асосан сутка давомида икки марта (эрталаб ва кечки) кўтарилиш кузатилади. бундай соатлардаги ҳаракат миқдорини «тициз» дейилиб, бу вақтларда ҳаракатни тўцри ташкил этиш хавфсизликни таъминлашнинг бирламчи омили бўлиб ҳисобланади.
2.4-расм. Ҳафта кунларида ҳаракат миқдорининг ўзгариши. 1-Тошкент-Янгийўл; 2-Тошкент-Чимган. Ҳаракат миқдори ҳафтанинг иш кунларида бир меъёрда кузатилса, (2.4-расм) шанба ва якшанба кунлари дам олиш зоналарини боцлайдиган йўлларда икки ва ундан кўп маротаба ортиши мумкин, бошқа аҳамиятдаги йўлларда эса унинг акси кузатилади. Келтирилган мисоллардан аниқланадики, ҳаракат миқдори ўзгарувчан кўрсаткичдир. Амалий ҳисоб ишлари учун ҳаракат миқдорининг нотекислик коэффициенти қўлланилади. Йиллик ҳаракат миқдорининг нотекислик коэффициенти қуйидагича аниқланади. (2.1) бу ерда: - кўрилаётган ойдаги ҳаракат миқдори, авт/ой; - йил давомидаги ҳаракат миқдорининг жами (ni); - йилдаги ойлар сони . Ўзбекистон Республикасидаги умум фойдаланувдаги йўллар учун 0,3-2,2 . Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling