Ҳаракат оқимининг тезлиги - йўл бўлаклари бўйича ҳар хил транспорт воситаларининг тезлигини алоҳида ва умуман ўзгаришини кўрсатувчи кўрсаткич, ўлчов бирлиги м/с ёки км/соат.
Мақсад ва вазифаларига қараб ҳисобий, оний, алоқа, конструктив, техник тезлик [1] турларига бўлинади.
Транспорт ҳаракатини тавсифловчи кейинги кўрсаткич транспорт оқимнинг зичлиги - транспорт воситаларининг 1 км узунликдаги битта ҳаракат полосасига жойлашган сони билан ўлчанади ( - км/дона). бу кўрсаткич ҳаракат таркибига, унинг тезлигига ва йўл шароитига нисбатан ўзгаради. енгил автомобиллардан иборат максимал транспорт оқимининг зичлиги = 200 авт/км бунда =0 км/соат; шу транспорт оқимининг оптимал зичлиги = 15-25 авт/км.
Ҳаракатнинг ушланиши - йўл участкасида ҳисобий тезликка нисбатан транспорт воситалари тезлигининг пасайиши тушунилади, уни м/с ёки км/соатда, шунингдек, секунд миқдорида ҳам аниқлаш мумкин.
Пиёдалар ҳаракатини тавсифловчи кўрсаткичлар ҳам асосан ҳаракат миқдори, тезлик ва зичлик орқали белгиланади ва физик жиҳатдан аввал келтирилган бирликларда ўлчанади.
Пиёдаларнинг ҳаракат миқдори - маълум йўл кесимидан вақт бирлиги ичида ўтган пиёдалар сони билан ўлчанади, ўлчов бирлиги пиёда/соат, пиёда/сутка. Пиёдалар ҳаракат миқдори ўзгарувчан кўрсаткич бўлиб, у ойлар, ҳафта кунлари ва сутка соатлари ичида йўналишлар бўйича ўзгариб туради ҳамда кўчанинг аҳамиятига боцлиқ. масалан, йирик шаҳарларнинг марказий кўчаларида, хусусан Вилнқюсда 912; Москвада 1015; Санкт-Петербургда 1220; Тошкентда 810 минг пиёда/соат миқдорида кузатилса, туман аҳамиятидаги кўчаларда эса 50150 пиёда/соатни ташкил этади.
Пиёдалар ҳаракат тезлиги - пиёдаларнинг ёшига, психологик ҳолатига, ҳаракатланиш мақсадига, қатнов зичлигига боцлиқ бўлиб, ўртача 1,8-5,7 км/соат ташкил этади.
Минимал тезлик 0,70,8 км/соат билан асосан ёш болалик аёллар ва қариялар ҳаракатланса, максимал тезлик 10 км/соат билан эса ёшлар ҳаракатланади. Пиёдалар ҳаракатига об-ҳаво шароити катта таъсир кўрсатади ва яхши шароитда юқори тезликда ҳаракатланиш кузатилади. шунингдек, пиёдалар ҳаракат тезлиги ўртача қийматдан эрталабки соатларда 2530 % га кўпроқ ва аксинча, кечки вақтларда 1520 % пастроқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |