Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари
БОБ. ЙЎЛ ҲАРАКАТИНИНГ АСОСИЙ
Download 0.91 Mb.
|
Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш асослари
2 БОБ. ЙЎЛ ҲАРАКАТИНИНГ АСОСИЙ
ТАВСИФЛАРИ 2.1. ТРАНСПОРТ ВА ПИЁДАЛАР ҲАРАКАТИНИ ТАВСИФЛОВЧИ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР Хавфсиз ҳаракатни ташкил этишда транспорт ва пиёдалар ҳаракатини тавсифловчи кўрсаткичларни тадқиқот қилиш биринчи навбатдаги вазифа ҳисобланади. Қуйида улар тўцрисидаги асосий тушунчаларга тўхталиб ўтамиз. Транспорт воситаларининг ҳаракат миқдори (жадаллиги) - йўлнинг бирон-бир кўндаланг кесимидан вақт бирлиги ичида ўтган транспорт воситаларининг сони (авт/сут ёки авт/соат). Бу кўрсаткич кузатиш ва автоматик усуллар билан ўлчаниши мумкин. Кузатиш (визиуал ҳам дейилади) усулида ҳаракат миқдори йўлнинг кўрсатилган бўлагида бир ёки бир неча соат давомида ҳисобчилар ёрдамида махсус тайёрланган бланкага транспорт воситаларининг ўтишини белгилаш орқали аниқланади. Бу усулдан фойдаланилганда соҳа меъёрий кўрсатмаларига амал қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади. Кўпчилик давлатларда, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам автомобил йўлларидаги ҳаракат миқдорини кузатувчилар орқали аниқланади. Автоматик усулда ҳаракат миқдори ҳар хил услубда ишлайдиган датчиклар ёрдамида ҳисобланади. Ҳозирда бу мақсад учун қуйидаги кенг тарқалган датчиклар ишлатилади: Пневматик; фотоэлектрик; улқтратовуш; механик; радиолакацион; индуктив; электрон; инфрақизил нурли. Ўзбекистон Республикаси умум фойдаланувидаги автомобил йўлларида электрон кўп каналли счетчиклар АСД-5 ва унинг модификацияларидан фойдаланилган (енгил ва оцир юк автомобилларини алоҳида-алоҳида ҳисоблаш мумкин). Ҳаракат таркиби - транспорт оқимида ҳар хил транспорт воситаларининг нисбатини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, у фоизда ёки улушда ўлчанади. Бу кўрсаткич транспорт оқимининг тезлигига ва зичлигига катта таъсир кўрсатади. Шаҳар кўчаларида ҳаракат таркибининг ўзгариши қуйидагича: енгил автомобиллар 60-80 %; автобуслар 5-15 %; троллейбуслар 5-10 %; юк автомобиллари 9-15 %. Шаҳар ташқарисидаги умум фойдаланувдаги автомобил йўлларида ҳаракат таркиби қуйидагича қийматларга эга бўлиши кузатилади: енгил автомобиллар 30-60 %; автобуслар 2-5 %; юк автомобиллари 30-40 %; автопоездлар 5-8 %; трактор ва қишлоқ хўжалик машиналари 5-10 %. умуман олганда ҳаракат таркибининг ўзгариши автомобил йўлининг халқ хўжалигида тутган аҳамиятига боцлиқ, масалан, қишлоқ хўжалигидаги ички йўлларда юк ва трактор машиналари катта миқдорда бўлса, шаҳар йўлларида унинг аксидир. Ҳаракат таркибини аввалги кўрсаткичга ўхшаб кузатиш ёки автоматик усуллар ёрдамида аниқланади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling