SCIENTIFIC PROGRESS
VOLUME 3
ǀ ISSUE 2
ǀ 2022
ISSN: 2181-1601
Uzbekistan
www.scientificprogress.uz
Page 59
ТАЛАБАЛАРДА ИЖОДИЙ ФИКРЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЙЎЛЛАРИ
Дилдорахон Абдусаломовна Хўжамбердиева
Фарғона давлат университети Ижтимоий-иқтисодий факультети
тютори
АННОТАЦИЯ
Ушбу мақолада олий таълим талабаларида ижодкорлик ва уни
ривожлантириш йўллари ҳақида атрофлича фикр юритилган.
Калит сўзлар: ижодкорлик,
ижодий фикрлаш, замонавий технологиялар,
таҳлил ва синтез,ривожланиш, лойиҳавий таълим.
WAYS OF DEVELOPING CREATIVE THINKING IN STUDENTS
ABSTRACT
This article examines the creative abilities and ways
of their development among
students of higher educational institutions.
Key words: creativity, creative thinking,
modern technologies, analysis and
synthesis, development, project learning.
КИРИШ
Маълумки жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий соҳалари: фан техника,
маданият ва таълим йўналишлари учун ҳар томонлама
етук мутахассислар
тайёрлашдаги янгиланишлар олий ўқув юртларида талабаларда ижодий
фикрлашни ривожлантириш муаммосини келтириб чиқарди. Шунинг учун
ҳозирги илмий ва илмий-техникавий ахборотларнинг интенсив равишда кўпайиб
бориши даврида, турли фанлар доирасидаги билимларнинг ўзгариб,
янгиланиб
бориши шароитида, шунингдек, замонавий технологияларнинг барча соҳаларга
жадал
кириб келиши, олий таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг
йўналишлар бўйича “юқори малакали рақобатбардош кадрларни” тайёрлаш,
айниқса, уларнинг мустақил равишда ҳар бир ишда илмий-ижодий ёндашишлари,
фаол фикр юритишлари, олинган янгиликларни тадбиқ
эта билишлари талаб
этилади.
Зеро, бугун ижодий фикрлай олмайдиган мутахассис фан, техника,
технологиялар жадал ўзгариб бораётган шароитга кўника олмайди ва
муваффақиятли фаолиятни ташкил этишга қийналади. Шунинг учун бўлажак
мутахассисларни ижодий фикрлаш кўникма ва малакалари билан қуроллантириш
олий таълимнинг долзарб вазифаси ва истиқболли
муаммоларидан бири
ҳисобланади.