Йод танқислиги холатлари (йтх ) ҲАҚидаги викториналар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕТИШТИРИЛАДИГАН МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ХАМДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИДАГИ ЙОДНИНГ МИҚДОРИ
Download 73.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqЙОД ТАНҚИСЛИГИ ХОЛАТЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мева, сабзовот ва гўшт маҳсулотлари 100г маҳсулотдаги йод миқдори микрограммда (мкг)
- ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ АНЕМИЯСИ (ТТА) ҲАҚИДА ВИКТОРИНАЛАР
- ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ АНЕМИЯСИ (ТТА) ВИКТОРИНАЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ 1.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЕТИШТИРИЛАДИГАН МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР ХАМДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИДАГИ ЙОДНИНГ МИҚДОРИ
ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ АНЕМИЯСИ (ТТА) ҲАҚИДА ВИКТОРИНАЛАР
ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ АНЕМИЯСИ (ТТА) ВИКТОРИНАЛАРИНИНГ ЖАВОБЛАРИ 1. Одам танасида, кўплаб элементлар қатори, темир ҳам бор ва унинг нормада бўлиши саломатликнинг асосий омилларидан хисобланади. 2. Агар танамизда темир моддаси камайиб кетса – темир танқислиги анемияси, яъни камқонлик касалига дучор бўлади, бу эса хаёт учун энг зарур – темирнинг етарли миқдорда қабул қилинмаслиги билан боғлиқдир. 3. Темир танамиздаги қизил қон таначалари эритроцитларнинг асоси бўлган гемоглабиннинг ташкилий қисми ҳисобланади. Гемоглабин кислородни ўтказиб олиб, бошқа аъзоларга етказади, карбонад ангидридни бириктириб, ўпкага етказади ва унинг чиқиб кетишини таъминлайди. 4. Ёш боланинг тез ўсиши учун, хомиладор аёлларда хомиланинг ривож-ланиши ва ўсиши, туғиш ёшдаги аёлларда хайз кўриш сабабли темирга эҳтиёж, бошқаларга нисбатан 3–6 марта юқори бўлади. 5. Темир танқислиги касали инсониятнинг аксарият қисмида сезилади. Мамлакатимиз аҳолисининг 50–60% аҳолисида ТТА кузатилаётгани аниқланган. 6. Темир танқислиги истеъмол қилинаётган озиқ – овқат таркибида темир моддасининг етишмаслиги ҳамда тўғри овқатланмаслик оқибатида пайдо бўлади. Шу сабабли темирга бой овқатларни ейиш ва овқатланиш қоидаларига амал қилиш зарур 7. Баъзи холларда темир танқислиги анемиясига одам ичагидаги паразитлар ва ички қон кетишини юзага келтирувчи гижжалар хам сабаб бўлади. Улардан ҳалос бўлиш саломатлик омилларидан биридир. 8. Темир, йод, олтин, кумуш, олтингугурт, калий, натрий ва бошқа элементлар бор. 9. Болаларда ТТА ҳолатида кислород етишмаслигидан мия азият чекади, қизиқиш сусаяди, диққат – эътиборли бўлишга кучи етмайди. Темир моддага бой озиқ – овқат ейиш керак, зарур бўлса шифокорга учраш лозим. 10. Ўзимизда чиқариладиган ҳамда темир, цинк, фолат кислотаси ва “В” гуруҳ витаминлар билан бойитилган ундан тайёрланган нон, булка ва бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш–темирнинг энг оддий, арзон ва қулай манбаидир. 11.Темири кўп озиқ – овқатлардаги темир моддасининг организмга сўрилишига тухум, сут, кофе ва чой қаршилик қилади. Чой темирнинг сўрилишини 50–70% кофе эса 40% га камайтиради. Шу сабабли чой ёки кофени овқатланишдан 30–40 минут олдин ёки 30–40 минут кейин ичиш мақсадга мувофиқдир. 12. Темирга бой озиқ – овқатларни С витаминли сабзовот ва мевалар (уларнинг шарбати), қатиқ , кефир ва айрон билан истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир. 2 7–12 ёш болаларга. Download 73.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling