Сахий дема саховатига,
Бирор талаб қўйса гар одам.
Сахийликмас,бу савдогарлик,
Бунда йўқдир шараф ва карам.
Саховатдан кимнинг мақсади –
Агар бўлса шуҳрат,овоза,
Аҳли карам шаҳрига унга
Ҳар доимо беркдир дарвоза [2: 31-32].
Агарда уйидан чиқариб берса,
Бору йўқ яримта нонини гадо,
Ярим хазинасин берган подшодан,
Сахийлик бобида шу гадо аъло! [2: 37]
Қаноат ҳам жавонмардларга хос бўлган фазилат булиб, аҳли тариқат, яъни сўфийларга ҳам хос ҳисобланади.Ушбу буюк хислат ҳақида Жомий “Баҳористон” асарида шундай ёзади:
Кимнинг қалб дилига кирди қаноат,
Ҳирс билан тамаъдан қутулди бори.
Қаноат гилами тушалган ерда,
Синди очкўзлигу тамаъ бозори.
Адолатли бўлишни золимликка қарши қўйиб, Жомий “Баҳористон”да шундай ёзади:
Агар чиқса адолатнинг куёши,
Таралгай ҳар томон нури зиёси.
Агар зулм этса золим,бу ситамдан,
Жахон бўлгай қаро,йўқ интихоси [2: 22].
Шундай қилиб, Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон” асари бугунги авлод учун бебаҳо хазинадир. Чунки асар комил инсон ахлоқига қаратилган бўлиб, барча юксак инсоний фазилатларни ўзига мужассам эттирган. Айниқса, бугунги кунда оммавий маданият орқали ривожланиб кетаётган инсоният маънавий таназзули, “Баҳористон” каби буюк ахлоқий фазилатларни тараннум этадиган асарларни ўқиш ва ҳар томонлама ўрганиш зарур ва долзарбдир.
Дилфуза БАХРИЕВА,
СамДУ ўқитувчиси
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:
Абдулвосеъ Бохарзий. Мақомоти Жомий. – Теҳрон, 1371.
Абдураҳмон Жомий. Баҳористон. Форс тилидан Ш.Шомуҳаммедов таржимаси. – Т.: Ёш гвардия, 1979.
Алишер Навоий. Асарлар. Т. 6. – Т., 1968.
Аълохон Афсаҳзод. Нақд ва баррасии осор ва шарҳи аҳволи Жомий. –Душанбе. Ирфон, 1995.
Бертельс Е.Э. Джами Жизнь, эпоха, творчество. – Сталинобод, 1949.
Комилов Н. Тасаввуф. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат, Ўзбекистон, 1999.
Наврўзова Г., Зоиров Э. Нақшбандия таълимотидаги ижтимоий-сиёсий қарашларларнинг тадрижий ўзгариши. “Илмий тадқиқотлар ахборотномаси” журнали. СамДУ, 2003.
Холмўминов Ж. Жомий ва ваҳдат ул вужуд таълимоти. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2008.
Do'stlaringiz bilan baham: |