Жомийнинг “БАҲористон” асаридаги ахлоқий қарашлар а. Баротов


Хашак тикони хам анбаргадир кон


Download 27.85 Kb.
bet2/3
Sana09.10.2023
Hajmi27.85 Kb.
#1696408
1   2   3
Bog'liq
ЖОМИЙНИНГ

Хашак тикони хам анбаргадир кон,
Жаннат дарвозаси ундаги боблар,
Файз тўла қиссалар чин ҳавзи кавсар.
Пардага ўралган нутқлар пинҳон,
Уларга рашк этар хур ила гилмон.
Шеърлари дарахтдир,баланд,ҳосилдор,
Лутф шабнамидан ариқлари бор, – бир неча сатр ўқилар эди. Шу аснода хотиримга унинг шариф сўзларидан шарафланиб ва латиф шеърларидан илҳомланиб, шу турда ва шу услубда бир неча варақ ижод қилиб, ҳозирларга достон ва ғойибларга армуғон этиш фикри келди. Ва бу маъно анжомини топиб бу сурат охирига етди…” [2: 55] маълум бўлаяптики китоб Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” услубида ёзилган бўлиб 8 бобдан иборат. Улар қуйидагилардир:

  1. Дарвишлар ҳақида.

  2. Донолар ҳикмати бобида.

  3. Шоҳлик ва адолат бобида.

  4. Саховат ва карам бобида.

  5. Дўстлик ва муҳаббат бобида.

  6. Мутоибот.

  7. Шеър ва шоирлик бобида.

  8. Масаллар.

Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон” асари авваламбор тарбиявий-дидактик асар ҳисобланади. Ушбу асарни тушуниш учун сўфийлар ахлоқи ҳамда Ўрта Осиёда жуда ривожланиб кетган футувват равияси моҳиятини яхши тушуниш керак. Чунки асардаги ахлоқий ғоялар футувват равияси ахлоқи ҳамда сўфийлар тариқатига хосдир.
Асарнинг биринчи боби дарвешлар ҳақида ёзилган бўлиб, бу бобда ўша буюк шайхлар, сўфий олимлари ҳақида, уларнинг халққа яқинлиги, ҳоким ва хонларнинг адолат йўлига буриб туришга уринишлари ҳақида ҳикоя қилади. Тарихий манбалардан бизга маълумки XV асрларга келиб тасаввуф шайхлари халқ манфаати учун сиёсий жиҳатдан фаоллашиб, ушбу жараёнда давлат фаровонлиги ва халқ осойишталиги учун сиёсий институтларнинг имкониятларидан ҳам фойдаланишга ҳаракат қилган. Бунга Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг сўзлари мисол бўлиши мумкин: “…Бизгача шайхлар оддий халқ иши билан амирларга, подшоларга мурожаат қилмаганлар, лекин биз бу иш билан ҳамма вақт шуғулланамиз… Биз бундай қилиш зарур деб ҳисоблаймиз” [7: 55].
Қадимий Хуросон ва Мовароуннаҳр шаҳарларида Х асрдан бошлаб жавомардлик ҳаракати анча кенг ёйилган эди. Жавонмардлар муайян қоида-талабларга риоя этар, маънавий ва жисмоний етукликка интилар, қаердаки бўлмасинлар ва нима иш билан шуғулланмасинлар, мардлик ва олийжаноблик намунасини кўрсатар, зулм ва ҳақсизликка қарши курашардилар, хўрланганлар ва таҳқир этилганларни ҳимоя қилардилар. Улар наздида дунё бойлиги эмас, балки инсон қадри устун турган [6: 113].
Жавонмардлик ёки футувват тариқати ўзида юксак инсоний фазилатларни акс эттириб, Абдураҳмон Жомий даврида ҳам ривожланиб кетган ва албатта, Жомий ижодиётида ҳам маълум даражада ёритиб берилган. Ушбу тариқат Х-ХI асрларда бошланган бўлса ҳам ХIII асрларга келиб футувват ва тариқат бир бири билан қўшилиб кетган. Шу даврда яшаган Хуросон, Эрон ва Мовароуннаҳр шайхлари ўз муридларини мардлик ва фидоийлик, саховат ва қаноат руҳида тарбиялаш, жавонмардликни тариқат шиорига айлантиришга интилганлар.
Абдураҳмон Жомий ижодида ҳам жавонмардлик билан тариқат бир бири билан чамбарчас боғлиқ. Ушбу боғлиқликни биз Жомийнинг “Баҳористон” асарида кўришимиз мумкин. Ушбу асарда аҳли футувват ва аҳли тариқатга хос бўлган хислатларнинг таҳлили мавжуд. Масалан ушбу хислатлар қаторига олийжаноблик, карам, саховат, ҳаё, адолат ва бошқа юксак инсоний фазилатлар кирадики улар айнан жавонмардлик ойинига хос ҳисобланадилар. Жомий “Баҳористон”ни тўртинчи равзасини айнан “Саховат ва карам” боби деб номлаб, ушбу инсоний фазилатларни нақадар зарур ва қадрли эканлигини тасвирлайди: Саховат бирор нарсага қараб ёки эвазига бирор нарса талаб бўлса, ҳатто, талаб этилган нарса мақтов ва миннатдорчилик бўлгани тақдирда ҳам, у саховат эмас.

Download 27.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling