ЙўРИҚнома I. Умумий қоидалар
III. “Устоз-шогирд” анъанасини ташкил этиш
Download 46.76 Kb.
|
2 5273954187170812274
III. “Устоз-шогирд” анъанасини ташкил этиш
6. Таълим муассасаси раҳбарияти “Устоз-шогирд” анъанасини ташкил этишда ўғил болалар учун “Йигит кишига қирқ ҳунар оз”, қиз болалар учун “Танлаган касбим-келажак бахтим” шиори остида ўқувчиларга касблар ва ҳунарлар ҳақида тўлиқ маълумот берилади. 7. Таълим муассасасининг 10-11-синф раҳбарлари ўқувчиларининг ота-оналарини ҳаётда эгаллаган касби ва ҳунари ҳақида маълумотларни тўплайди. 8. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бошчилигида 10-11-синф ўқувчиларининг ота-оналари иштирокида “Устоз-шогирд” анъанаси мавзусида йиғилиш ўтказилади. 9. Ота-оналар йиғилишида ўқувчиларни касбий қизиқиши, лаёқати ва мойилликлари ҳақида маълумот берилади ҳамда “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича ўғил болалар учун “Йигит кишига қирқ ҳунар оз”, қиз болалар учун “Танлаган касбим-келажак бахтим” шиори бўйича шогирдликка олишлари тавсия этилади. 10. Ота-оналарнинг розилигига кўра, 10-11-синф ўқувчилари шогирд сифатида бириктирилади, уларнинг эгаллаган касби ёки ҳунари бўйича устоз сифатида тайинланади ҳамда йиғилиш қарори билан расмийлаштирилади. 11. Устозга шогирд сифатида бириктирилган ўқувчиларни назорат қилиш, уларга маслаҳатлар бериб бориш учун таълим муассасасидан синф раҳбарлари, ёшлар иттифоқи етакчиси, психолог ва тегишлилиги бўйича фан ўқитувчиларидан бириктирилади. 12. Устоз бир вақтнинг ўзида иккита ва ундан ортиқ ўқувчиларга устозлик қилиши мумкин. 13. Устознинг вазифаларига қуйидагилар киради: а) ўқувчилар билан умумий ўрта таълим муассасасининг тасдиқланган ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари бўлган одоб-ахлоқ тамойиллари, хулқ-атвор меъёрлари ва мажбуриятлари талабларига ва уларнинг мактабдан ташқари вақтларида белгиланган йўл ҳаракати ҳавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишларини ўргатиб бориш; б) касб ёки ҳунарни эгаллаш учун қўйилган талаблар билан таништириш; д) касб ёки ҳунарни эгаллашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни номланишини, ҳар бир асбоб-ускуна билан қандай ишларни бажариш билан боғлиқ масалаларни ўргатиш; е) касб ёки ҳунар сирларини ўрганиш жараёнида техника хафсизлиги қоидалари билан таништириш ва ўргатиш; ф) касб ёки ҳунар сирларини ўрганиш жараёнида шогирд томонидан йўл қўйган хатоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш; г) шогирд томонидан касбни ёки ҳунарни ўрганиш жараёнида туғилган саволларга оқилона жавоб бериш ва тушунтириш, унга маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш. 14. Таълим муассасасидан бириктирилган педагогларнинг вазифалари: а) мактаб педагоглари ўзларига бириктирилган ўқувчиларнинг устози билан машғулот ўтадиган жойни техника хавфсизлиги ва бошқа шароитларини ўрганади. Бу ҳақда шу маҳалла фуқаролар йиғини хабардор қилади, доимий алоқада бўлишади; б) устозга бириктирилган ўқувчиларнинг давоматини, йўл харакати хавфсизлигига риоя қилишларини назорат қилиш; д) ўқувчилар томонидан касб ёки ҳунарни эгаллашларига ҳамда амалий кўникмаларни ривожлантиришга тавсиялар бериш ва кўмаклашиш; е) ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан мунтазам алоқада бўлиш, уларга маслахатлар бериб бориш. 15. Шогирд сифатида бириктирилган ўқувчиларнинг вазифалари: а) Умумий ўрта таълим муассасасининг тасдиқланган ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари бўлган одоб-ахлоқ тамойиллари, хулқ-атвор меъёрлари ва мажбуриятлари талабларига риоя қилиш, мактабдан ташқари ҳолатларда белгиланган йўл ҳаракати ҳавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш; б) касб ёки ҳунар сирларини ўрганишда устоздан маслаҳат сўраш ва савол бериш; д) касб ёки ҳунар сирларини ўрганишда билим ва малакаларини ошириш бўйича қўшимача адабиётларни ўқиш, ўрганаётган касбига оид видео материалларни кўриш, “Касбим-келажагим” номли ягона ахборот тизими бўлган платформа орқали ўзига хос бўлган касблар ҳақида маълумотларни олиш, касбларга қўйилган тиббий монеликлар ҳақида билиш ҳамда касбий фазилатларни аниқланган ҳолда ҳаётий касбий карьера режаларини тузиш; е) устоз томонидан берилган вазифаларни мустақил равишда самарали бажариш ва кўникмаларини ривожлантириб бориш; 16. Устозлик қилаётган ўқувчилари ҳақида таълим муассасаси раҳбарига ўз ҳулосаларини бериш учун ўқувчилар билан индивидуал суҳбат ўтказади. 17. Суҳбат натижасига кўра устоз ўқувчиларнинг қизиқиши, мойиллиги ва лаёқати бўйича қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ўз ҳулосаларини беради. а) ўқувчига касбий билим, кўникма ва малакаларни муваффақиятли ўзлаштиришида амалий ёрдам беришнинг зарурлиги; б) ўқувчи томонидан танлаган касб ёки ҳунарни мукаммал эгаллаши учун ўқитиш йўналишларини танлашларига ёрдам бериш; в) ўқувчи томонидан касб ёки ҳунар эгаллашнинг шакллари ва усулларини танлашлари; д) ўқувчининг касб ёки ҳунарни эгаллашида тарбиялаш бўйича самарали самарали йўллларини кўрсатиш. 18. Мактаб маъмурияти томонидан ўқувчиларга устозлик қилган ходимни самарали меҳнати ва хизматларини моддий ва маънавий рағбатлантириш бўйича маҳаллий ҳокимиятга, корхона ва ташкилот раҳбариятига таклифлар киритилади.
Сурхондарё вилояти Бандихон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги _____-мактабнинг 10-11-синф ўқувчиларини “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича ўғил болалар учун “Йигит кишига қирқ ҳунар оз” шиори остида касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда касб-ҳунар сирлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва малакаларини шакллантириш йўл харитаси
Сурхондарё вилояти Бандихон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги _____-мактабнинг 10-11-синф ўқувчиларини “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича қиз болалар учун “Танлаган касбим-келажак бахтим” шиори остида касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда касб-ҳунар сирлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва малакаларини шакллантириш йўл харитаси
Download 46.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling