Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


 МОВЗ далиллари бўйича профил жойлашган ҳудуднинг чуқурлик


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30
Bog'liq
Диссертация

5. МОВЗ далиллари бўйича профил жойлашган ҳудуднинг чуқурлик 
тузилиши 


48 
Ўзбекистон 
ҳудудининг 
чуқурлик 
горизонтининг 
геологик 
тузилишини 
ўрганиш 
мақсадида 
турли 
йиллар 
давомида 
сейсморазведканинг ГСЗ (чуқур сейсмик зондлаш) МОВЗ (зилзила 
алмашув тўлқин усули) усуллари ўтказилган. Кейинчалик МОВЗ 
материаллари (1983-1985) тўпланиб боргани сари тўлқинлар алмашиниш 
чегараларининг (РS) схематик структурали карталари тузилди, улар ер 
қобиғининг қатламли – блокли тузилишини ҳамда чуқурликдаги регионал 
ёриқларни кўрсатдики, уларда чўкинди қобиғининг юқори комплекслари 
бўйлаб маълум антиклинал чизиқлар ташкил топган ва ушбу ўрганилган 
ҳудудларнинг нефт–газга истиқболлилигини ошириш мақсадида геолого–
геофизик маълумотларни умумлаштириш бўйича тематик ишлар 
(Б.Б.Таль–Вирский, Т.Л. Бабаджанов, В.В. Рубо томонидан) олиб 
борилган.
5.1 Зилзилаларнинг алмашинувчи тўлқинлари усули (МОВЗ) 
Бу усул қидирув сейсмологиясининг усулларидан бири бўлиб, 
табиий Зилзилаларнинг алмашинувчи синиқ тўлқинлардан фойдаланишга 
асосланган. Катта жадалликдаги алмашинувчи тўлқинлар юқори мантия ва 
ер пўсти ички чегарасида сейсмик тўлқинларининг синишидан ҳосил 
бўлади. Чегараларнинг ётиш элементлари бирламчи (кўндаланг ёки 
бўйлама) ва алмашинувчи (бўйлама-кўндаланг ёки кўндалан-бўйлама) 
тўлқинларнинг қабул қилиш пунктига келиш вақтининг фарқи билан 
аниқланади. МОВЗ алмашинувчи тўлқинларни кинематик ва динамик 
характеристикасидан фойдаланилади ва Зилзила ўчоғининг ўрнини аниқ 
билишдан, унинг ҳосил бўлиш вақтидан, ҳамда тўлқин келишининг 
абсолют вақти билан боғлиқ бўлмайди. МОВЗ айрим регионларнинг 
чуқурликдаги геологик тузилишини ўрганишда регионал геологик-
геофизик комплексларнинг асосини ташкил қилувчиси сифатида 
қўлланилади. МОВЗнинг дала ишлари вақтида сейсмик тўлқинларини 
қабул қилиш ва рўйхатга олиш регионал типдаги уч-тўрт компонентли 


49 
сейсмик станциялар ёрдамида амалга оширилади. Сейсмик кузатувлар 
пункти профилларда жойлашади ёки майдон бўйлаб тўпланиб станциялар 
оралиғи 1 дан 20 км узоқликда бўлади. Алмашинувчи тўлқинларни 
рўйхатга олиш хар бир пунктда 8-30 суткада узлуксиз амалга оширилади. 
Дала кузатувлари ҳаракатланувчи бир нечта станцияларнинг (10-20 ва 
ундан ортиқ) ёрдамида бажарилади. Бўйлама-кўндаланг (PS) тўлқинлардан 
фойдаланганда бу усулдан узоқ масофадаги зилзилаларни кузатишда 
фойдаланиш 
мумкин, 
кўндаланг-бўйлама 
(SP) 
тўлқинлар 
модификациясида рўйхатга олувчи станцияларнинг Зилзила эпицентридан 
оптимал жойлашиши 100-500 км масофада бўлиши мумкин. SP усулининг 
PS га қараганда чуқурлиги камроқ (10-15 км.гача). Бу усуллар биргаликда 
қўлланилганда ер пўсти тузилиши ҳақидаги маълумотлар мукаммалроқ ва 
ишончли бўлади. PS типидаги ўтувчи тўлқинлар қўлланилган вақтда энг 
аниқ ахборотлар рўйхатга олувчи станциялар Зилзила ўчоғидан 4-8 минг 
км ва ундан узоқроқда бўлганида олиниши мумкин. Кўпинча алмашинувчи 
тўлқинларнинг частоталари 1-5 Гц ни ташкил қилади. МОВЗ 
материалларининг асосида алмашинувчи ва монотип тўлқинларни 
рўйхатга олиш вақтининг фарқидан (∆t) фойдаланиш ётади (годографлар 
иккиламчи аҳамиятга эга). Монотип тўлқинларининг ётиш бурчагининг 
алмашиниш чегараси билан катта бўлганда (чегара ва нур билан оралиқ 
бурчаги 10
0
гача бўлганда) чуқурликни (Н) ҳисоблаш қуйидаги формула 
орқали амалга оширилади: H=∆t*Vp, бунда
Vp – бўйлама тўлқиннинг ўртача тезлиги,
∆t - рs ва р тўлқинлар етиб келиш вақтлари фарқи. 
Оралиқ пунктларда ҳисобланган чуқурликлар корреляцияси, сифатий 
мезонлар (алмашинувчи тўлқинлар динамик белгиларининг ўхшашлиги, 
частота ва танланиш хусусиятлари, уларни ўзаро жойлашиш характерлари 
ва бошқалар) асосида амалга оширилади. Сейсмик кесимлар ва чуқурлик 
чегараларининг структуравий схемасини тузиш аниқлиги ва ишончлилиги 


50 
синдирувчи чегараларининг кузатилиш характери ва тезликларини ўлчаш 
аниқлилиги билан белгиланади. МОВЗ тадқиқотларининг чуқурлилиги 50-
100км ни ташкил қилади; кесимларнинг ажратилиш ишончлилиги 
сейсмоактив районларда (махаллий Зилзилаларининг PS ва SP 
тўлқинларидан фойдаланиш ҳисобига) ортиб боради ва мос шароитларда 
ГСЗ лар муфассалигига яқинлашади. МОВЗ лар Ўрта Осиёда, 
Қозоғистонда, Кавказда кўпроқ қўлланилади (Н.К. Булин). 
Тадқиқотлар олиб борилаётган ҳудудларда бажарилган ишлар 
натижасида икки гуруҳ геоморфологик ҳосилалар ажратилди: тоғ 
тузилмалари ва текисликлар. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling