Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


-расм. Деҳқонобод-Боботоғ профили бўйича ер пўстининг чуқурлик кесими


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Диссертация

5.4-расм. Деҳқонобод-Боботоғ профили бўйича ер пўстининг чуқурлик кесими


59 
Палеозой ҳосилаларининг қалинлиги (Pz) қараб ўтилган 
йўналишларда деярли ўзгармаган ва 2,5 – 4,0 км га тенг. “Гранит ” 
қатламининг қалинлиги Сурхондарё ботиқлиги тоғ қурилмалари марказий 
қисмидан Сурхон синклинал зонаси ва Боботоғ тизмасига 12 км яқин 
жойлари, Ҳисорнинг жанубий – ғарбий тармоқларига қараб 11,5 км дан 
15,5 км гача кенгайиб боради. “Базалт” қатламининг кенглиги Сурхондарё 
ботиқлигининг марказий қисми ва Боботоғ тизмаси районида 14,5 км га 
тенг, Ҳисорнинг жанубий-ғарбий тармоқларида эса 25,0 км. МОВЗ 
маълумотлари бўйича ер пўстининг қалинлиги Боботоғ тизмасидан 
Ҳисорнинг жанубий-ғарбий тармоқларига қараб 39-40 км дан 46-47 км 
гача ўсиб боради.
Ёзиб олинган бўйлама-ўтувчи тўлқинларнинг таҳлили натижалари 
профилнинг шарқида алмашинувчи тўлқинлар методи билан бойитилади. 
Юқоридагиларга мувофиқ, М нинг юзаси, Жарқўрғон туманида 40-41 км 
чуқурликда жойлашган, Боботоғ тизмасининг йўналишида 44-46 км гача 
чўкади, Ҳисорнинг жанубий-ғарбий тармоқларининг ғарбида эса ётиш 
чуқурлиги 40-41 км.
Тадқиқ этилган геолого-геофизик кесимларни бир бирига 
солиштирадиган бўлсак, Деҳқонобод-Боботоғ профили гарчи анчагина 
олдин (ярим асрдан ортиқ) ўтказилган ва талқин қилинган бўлса ҳам, 
нисбатан аниқлиги анчагина яхши ҳисобланади. Аммо 2010 йилларда 
ўтилган профилда чуқурлик қийматлари бироз фарқ қилади. Олдинги 
(1966-1967) тадқиқотларда, Деҳқонобод синклинал зонасида ер пўсти 
қалинлиги 45км лар атрофида аммо бу курсаткич кийинчалик (2012) 
ҳисоблаиган натижаларда 40-42 км ни ташкил этган. Сурхондарё 
мегасинклинали остига келиб эса натижалар тескари кўринишда қайд 
этилган. Бунда 1-профилимиз бўйича 44-46км атрофидаги ер пўсти 
қалинлиги қайд этилган бўлса, иккинчи профилда 40км атрофидаги ер 
пўсти қалинлигини кузатишимиз мумкин бўлади. 


60 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling