Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация
7.2-расм. Тадқиқот профили бўйича танланган майдонлардаги бурғи қудуқлари маълумотлари ва каротаж тадқиқотлари натижалари бўйича қурилган геологик-геофизик кореляцион кесим. 71 7.1. Каротаж натижалари ва корреляцион кесим бўйича хулосалар Кореляцион кесим учун тнланган майдонларнинг геологик тузилиши, карбонат ва терриген ётқизиқларини петрофизик хусусиятларининг ўзига хослигини ўрганиш ва уларни талқин қилиш ҳамда умумлаштириш асосида амалга оширилди. Геофизик маълумотлардан, қудуқларда геофизикавий тадқиқотлар (каротаж) ва чуқур бурғулаш материалларидан фойдаланилди. Шу тариқа ҚГТ ва чуқур бурғулаш маълумотларини қайта ишлаш, талқин қилиш ҳамда барча геолого-геофизик, қидирув разведка ишлари натижаларини умумлаштириш асосида қуйидаги хулосаларга келинди: 1. Гарчи Бишкент ботиқлиги ва Сурхондарё мегасинклиналининг марказий қисмларида Тўртламчи+Неоген ётқизиқлари катта қалинликда (1000-1500) кузатилсада, Жайрон, Карим, Шим.Майманак, Шим.Шўртан, Гумбулак, Беширкак майдонларидаги бурғи қудуқларининг геологик ва литологик кесимини ажратиш орқали қурилган кореляцион геологик- геофизик кесим бўйича Жанубий-Ғарбий Ҳисор регионида (профилда, 180-250км) шунингдек Бойсун ботиқлигининг қанотларида (профилда, 250-260 ва 290-310км) ушбу комплекс ҳосилалари кам қалинликни ташкил этади, баъзи жойларда умуман кузатилмайди. Профилънинг шим-ғарбий томони, Жайрон майдонида ушбу ётқизиқлар 100-150м ни ташкил этган бўлса, Шимолий Шўртан участкасига келиб бу комплекс 1500м ни қалинликдаги қатлам ҳосил қилган. Бойсун ботиқлигида 72 неоген-тўртламчи давр ётқизиқлари умумий қалинлиги Беширкак майдонида 1000м атрофида бўлганлигини кузатиш мумкин. Палеоген даври ҳосилаларининг қалинлигида, Турон платформаси ҳудудида ва Сурхондарё ботиқлигида жуда катта фарқ кўзга ташланади. Профилнинг шимолий-шарқий қисмида бу ҳосилалар қалинлиги 110-120м ни ташкил этса, жанубий- ғарбий қисмида 300-350м ни ташкил этади. Гумбулак мадонида ва бойсун ботиқлигининг икки қанотида палеоген даври тоғ жинслари ер юзасида намоён бўлади. Ушбу комплекс ётқизиқлари ҳам профилнинг (Жанубий-Ғарбий Ҳисор қисмида (200-250км) ва Бойсун синклиналининг бортларида кузатилмайди. Бунга асосий сабаб Алп орогенези даврида юзага келган тектоник бурмаланиш ва бузилишлар ва ташқи геологик жараёнларнинг тасири ҳисобланади. 1. Қурилган профилда Кайнозой (тўртламчи, неоген, палеоген) даври ётқизиқларининг қалинлашиши Бишкент ботиқлигида (Шимолий Шўртан майдонида), Бойсун ботиқлигида (Беширкак учаткасида) ва Сурхондарё мегасинклиналининг марказий қисмида (Лалмикор майдони) катта қалинликда кузатилади. Гумбулак майдонининг шим-ғарбий қисмида ва профилнинг марказидан жанубий-ғарб томонида (210-240км), шунингдек, Бойсун синклиналининг қанотларида (250-260км ва 295-305км) бўр ётқизиқлари ер юзасига чиқиб ётади. Ер остига кўмилган қисми қалинлиги профил бўйича платформа қисмида 1000м дан 1100м гача ўзгариши Жайрон, Карим, Шим.Майманак, Шим.Шўртан, Гумбулак майдонларидан олинган қудуқ маълумотларида акс этган бўлса, ороген зонага ўтгандаги 73 қалинлиги ошиб кетиши ва Сурхондарё мегасинклиналида 1500м дан ҳам юқори қалинлиги мавжуд эканлиги ҳамда остки чегараси очилмаганлигини кузатишимиз мумкин (Беширкак майдонида). Юқори бўр ҳосилаларининг узи Беширкак майдонида 900-1000м ни ташкил этган. Алп бурмаланиш тектоногенези даврида айнан ушбу структуравий қаватни коллизион ҳаракатлар мобайнида, Бойсун тоғларининг кўтарилиши жараёнида ўзи билан бирга кўтарган ва ер юзасига чиқишига сабабчи бўлган. Бунинг натижасида ташқи геологик жараёнларнинг геологик иши ҳамда тектоник ер ёриқлардаги амплитудали кўтарилишлари, хусусан Жанубий-Ғарбий Ҳисор ер ёриғи (180км), Келиф-Шеробод ер ёриғи (250км) ав бошқа майда тектоник бузилишлар таъсирида қатлам қалинлиги камайиши ва ҳатто баъзи ҳудудларда умуман ювилиб кетганлигини (235-250км) кузатиш мумкин. 2. Мезозой эратемаси таркибига кирувчи ва углеводородларга истиқболли ҳисобланган Юра даври қатламларини биз фақатгина платформа қисмида бир нечта тектоник бузилишлар натижасида зинасимон горст грабенлар ҳосил қилган ҳолда кузатишимиз мумкин. Бухоро поғонасида Юра даври ҳосилалари қалинлиги 120-160м (Жайрон майдони) ни ташкил этган бўлса, Чоржў тектоник поғонасида бу комплекс 400-500м (Карим, Шим.Шўртан майдолари) ни ташкил этган. Бу ҳолатни Бухоро поғонасидаги туз-ангидрит комплекси ювилиб кетганлигининг исботи сифатида кўрсатиш мумкин. Профилнинг ўрталарига келиб, (Шим.Шўртан майдонида) фақатгина юқори юра ҳосилалари Бурғу қудуқ маълумотида 74 қайд этилган ва юра даври қуйи чегараси ушбу бурғу қудуғида очилмаган. Танлаб олинган қудуқларнинг учтасида (Жайрон, Карим, Шим.Майманак) палеозой эратемасига тегишли тоғ жинслари очилган ва гранит-гранодиорит (Жайрон, Карим) ҳамда сланец (Шим.Майманак) таркибли тоғ жинслари сифатида тавсифланган. 3. Қудуқлар бўйича тузилган корреляцион кесимда тасвирланган тектоник бузилиш зоналари жойлашувидан хулоса қилиб юра даври ҳосилаларининг углеводородларга истиқболли бўлиш эҳтимоли кўплигини таъкидлаш лозим, чунки чуқур ер ёриқларининг диярли барчаси Юра даврини кесиб ўтган ва экранлашган қопқоқлар ҳосил қилиш эҳтимоли юқори. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling