Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация
Магистрлик диссертация иши натижалари ва хулосалар 75 Магистрлик диссертация иши бўйича, ҳар битта тадқиқот усули учун алоҳида натижалар ҳамда ушбу тадқиқотларни комплекс таҳлил қилиш натижасида умумий хулосалар келтирилган. Бунда бажарилган амалий ишлар, Тўрон платформаси ва Алп орогенези чегарасидаги геологик, геофизик ва тектоник вазиятни баҳолашга қаратилган. Чуқурлик сейсмик зондлаш (ГСЗ) далиллари асосида А.М.Носиров томонидан қурилган геолого-геофизик кесимда (4.2-расм), ер пўстининг қалинлиги Тўрон платформасидан Орогенез зонага ўтиш давомида кескин чўкиши кузатилган ва бунинг асосий сабаби қилиб плиталарнинг бир бирининг ичига кириши ва устки тош қобиқ қалинлигни ошириши (кесимда айнан базалт қатлами умумий қалинлиги ошгани кўрсатилган) ҳисобланган. Гарчи бизга муҳим бўлган чуқур фокусли ер ёриқлари тўлиқ жойлашув ҳолати тадқиқ этилмаган ( балки у даврдаги имкониятлар бунга етарли бўлмагандир) бўлса ҳам кесим бўйича қатламлар чуқурлиги ва қисман сейсмик тўлқинлар тезлиги ўзгариши ҳақидаги асосий маълумотларни олиш мумкин бўлди. Зилзилаларнинг алмашинувчи тўлқинлари усули (МОВЗ) далиллари асосида нисбатан замонавий дастурлар ёрдамида тузилган кесимда Мохо юзаси қайтарувчи горизонтлари бир текис эмаслиги аниқланди ва бунинг асосий сабаби (гарчи горизонтал ва вертикал масштаблар ушбу нотекисликни бўрттириб кўрсатаётган бўлсада), Мохо юзасидаги деформацияланишнинг юқори даражаси ва бу деформацияланиш оқибатида чегаранинг блоксимон ҳолатдаги бурмаланишлар ҳосил қилганлигидадир. Кесим бўйлаб аниқланган бир нечта чуқур фокусли ер ёриқлари тектоник структураларни юзага келтиришдаги ролини алоҳида қайд этиш лозим. Чунки, бир нечта антиклинал ва синклинал зоналар 76 (Бишкент ботиқлиги, Деҳқонобод ботиқлиги, Бойсун мегаантиклинали, Бойсун ботиқлиги) айнан шу тектоник бузилишлар билан чегараланган ва эҳтимол нефт-газ йиғувчи экранлашган тутқичлар пайдо қилишда муҳим рол ўйнаётгандир. Таҳлил қилинаётган биринчи МОВЗ профили бўйича платформа ва орогенез чегараси ҳолатини кузатганимизда, ер пўсти қалинлигининг ортиши яққол намоён бўлади ва бу ҳолат асосан фундамент жинслари қатламига ўз тасирини ўтказган. Гарчи чўкинди устки қатламлар экзоген жараёндар таъсиридалиги сабабли аниқ бир хулоса чиқаришга йўл қуймасада, гранит ва базалт қатлами қалинлиги ўзгаришсиз қолганини кузатишимиз мумкин (1960-йилларда ўтказилган ГСЗ дала ишлари натижасида А.М.Носиров томонидан тузилган геолого-геофизик кесим билан номослик кузатилади). 1966-1967 йиллар атрофида ўтказилган МОВЗ тадқиқотлари натижасида тузилган геолого-геофизик кесимда (5.4- расм), Бойсун меганатиклиналида яъни биз ўрганаётган профилнинг марказий соҳасида МZ-KZ ётқизиқлари қаватининг юпқалашиши PZ ётқизиқлар қаватининг нисбатан кўтарилиши ва қалинлиги ўзгармаслиги, лекин ер пўстининг қалинлиги ортиши ва бунинг ҳисобига юқори мантиянинг (Мохо чегараси) 42-43км дан 38-40км гача, нисбатан ботиши кузатилади. 5.3-расмда келтирилган 1-МОВЗ профилида эса бу чегаранинг кўтарилиши эмас, балки маълум миқдорда чўкишини кузатишимиз мумкин бўлади. Бундай ўзгаришларни 50-60 йиллик неотектоник ҳаракатлар билан боғлаш қийин бўлганлиги сабабли ўлчовлардаги ёки талқин қилишдаги хатолик натижисида деб қарашимиз мумин. Геозичлик модели (6.2-расм) профилдаги мавжуд зичлик бўйича аномал блокларни ажратиб олишда, блокларни жойлашув ўрнини аниқлашда ва ушбу блокларни бир биридан ажратиб турувчи чегараларни (асосан тектони дарзликлар) ажратишда қўлланилган ва етарлича самара 77 берганини профил бўйича чуқур фокусли дарзликларни ажратиб олиш мумкинлигида ва ажратилган аномал зоналар мавжудлигида кузатишимиз мумкин бўлади. Профилда бундай обектларни Бишкент ботиқлиги ҳудудида ва Сурхондарё мегасинклиналининг шимолий-ғарбий бортида кузатишимиз мумкин. Ушбу аномал зоналар 5-13км чуқурликда жойлашганлиги сабабли ва Ўзбекистонда бундай чуқурликдан нефт ва газ камдан-кам қазиб олинганлиги учун ишониш қийин бўлган маълумот ҳисобланиши мумкин, аммо Россиянинг Сахалин вилоятида 12км лик нефт ва газга қазилган Сахалин-1 бурғу қудуғи мавжудлиги фикримизга далилдир. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, нефт ва газ захиралари борлиги башорат қилинаётган аномал зоналар геозичлик моделида мантиягача борган учта чуқур ер ёриғининг иккитасига туташган. Бу нефт ва газ ҳосил бўлишининг ноорганик йўлига қандайдир боғлиқликни келтириб чиқаради. Бурғу қудуқ маълумотлари асосида қурилган геологик кесимда (7.1- расм), тадқиқот профили ўтган ҳудудлар бўйича ер пўсти юза қисмида жойлашган қатламлар, уларнинг ётиш чуқурлиги ва геохронологик параметрлари келтирилган бўлиб, бунда релеф ҳолатини тоғ жинслари жойлашуви ва стратеграфик кетмакетлигига бевосита таъсирини ажратиш мумкин. Хусусан профилнинг бошланиш қисмида ҳар хил экзоген (эрозия, трансформация, аккумуляция) ва тектоник (бурмаланиш, орогенез) жараёнлар таъсири камлиги сабабли кайнозой эрасига тегишли чўкинди қатламининг қалинлиги кичиклиги кузатилади. Жанубий ғарбий Ҳисор тоғ тизмаларига келганда эса бу ётқизиқлар умумман кузатилмайдиган ҳудудлар ҳам топилади. Синклинал тектоник структураларнинг марказларида уларнинг қалинлиги 3-5км гача етади. Бухоро поғонасидан Чоржўга ўтганда туз ангидрид формацияси Бухоро поғонасида ювилиб 78 кетганлиги ҳисобига, юра даврига тегишли ётқизиқлар қалинлиги фарқ қилишини кузатишимиз мумкин. Охирги иккита бўлимдан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Бишкент ботиқлигида палеозой жинслари таркибидан углеводородларни қидиришга тўғри келади. Чунки, юра даври қатламларининг остки чегараси бу ҳудудларда максимал 3-4км гача бориши мумкин, аномал зоналар эса 12км гача чуқурликни кўрсатмоқда. Аммо, Сурхондарё ботиқлигидаги чўкинди кайнозой ётқизиқларининг юқори қалинлиги сабабли, аномал зона сифатида ажратилган блоклар Бўр ва Юра даврига тегишли бўлиши мумкин. Модомики бошқа давлатларда бундвй чуқурликдан нефт ва газ бўлиши мумкинлиги исботланган ва қазиб чиқариш йўлга қуйилган экан, геофизик тадқиқотларнинг кийинги босқичида бу чуқурликда ётган қатламларни ўрганиш вазифаси қуйилиши мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, аномал зоналар чуқур фокусли разломларга туташганлигини куришимиз мумкин ва бу ҳолат нефт ва газ ҳосил бўлишининг ноорганик усулидан дарак беради. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling