Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация
Конлари: 1 - газ ва газ конденсатли, 2 - нефт, 3 - нефт ва газконденсатли.
Ҳисобланган тахминий ресурсларнинг катта қисми юқори юра карбонат конларига тўғри келади, уларнинг улуши Сурхондарё вилоятининг умумий тахминий ресурсларининг 89,1% ни ташкил қилади. Сурхондарё вилояти ҳудудида 4 та инвестицион блок – «Ўзбекистон Мустақиллиги», «Сурхон», «Шарқий Сурхон» ва «Қўштарск» сармоявий блоклари ажратилди. 39 Сурхондарё вилоятининг дастлабки жами қазиб олинадиган углеводород ресурсларининг умумий Ўзбекистон Республикасига нисбатан улуши 10,4 фоизни ташкил этади. Вилоятда қайта тикланадиган дастлабки жами углеводород ресурсларининг ўзлаштирилиши 11,3 фоизни ташкил этади. Дастлабки Бурғилаш ишлари бўр даврига тегишли қатламлар комплексида Боянгора – Гажак майдонларида амалга оширилган. Бунда қуйидаги натижалар олинган: 1. №1-Бурғилаш қудуғида 1941 йилда сенон қатламларида (V 3 горизонт) қатламларидан олинган намуналарда нефт заҳираларининг мойсимон белгилари аниқланган; 2. 1971 йилда №5-Бурғилаш қудуғи қатламлари таркибида олтингугурт мавжуд бўлмаган, чиқими 70 000 м 3 /сутка ва қатлам босими 371 атм бўлган газ хом ашё заҳиралари XIV горизонт бўйлаб аниқланган; 3. 1974 йилда №11-Бурғилаш қудуғида чиқими 40 000 м 3 /суткани ташкил қилувчи, қатлам босими 374 атм бўлган газ хом ашё заҳиралари XIV горизонтда аниқланган. 1990-1992 йилларда ҳудудда №12-, 13-, 24- ва 25-Бурғилаш қудуқларида тадқиқот ишларини янгидан олиб бориш давомида сезиларли натижалар олинмаган. Юқориги юра даврига тегишли бўлган, ҳудудий нефт ва газ хом ашё заҳираларини сақловчи комплекс Бойсун-Кўҳитанг антиклинарияси ҳудудида қалинлиги жанубий қисмда 400-800 метрни, шимолий ҳудудларда 250 метрни ташкил қилиб қатламлар таркиби келловей – оксфорд даврига тегишли оҳактошлардан ташкил топган, бунда таркибида органоген турли хилликкка эга бўлган кесим бўйлаб юқориги, ўрта ва қуйи карбонатли қатламлар нисбатан юқори даражадаги коллектор хусусиятларини намоён қилиши қайд қилинган. Асосий карбонатли коллекторлар (битуминоз) кесимда келловей ва юқориги оксфорд қатламларида, Гажак майдонида XV горизонт бўйлаб қайд қилинади. 40 Гажак майдонида дастлабки фойдали қазилма кони 1975 йилда №6- Бурғилаш қудуғи асосида очилган бўлиб, бунда хом ашё заҳираси юқориги юра даврига тегишли карбонатли қатламларда жойлашганлиги аниқланган, шунингдек бунда хом ашё заҳиралари кимерж-титон ярусининг ангидридли ва тузлар қатлами остки қатламларида, 3302-3290 метр қатламда аниқланган бўлиб, таркибида олтингугурт мавжуд бўлган газ чиқими 3 млн м 3 /сутка ва қатлам босими 685 атм да қайд қилинган. 1983 йилда газ оқими №14-Бурғилаш қудуғида аниқланиб, хом ашё чиқими 1,5- 2,0 млн м 3 /суткани ташкил қилиши қайд қилинган, шунингдек №18- Бурғилаш қудуғида хом ашё чиқими 1,6-1,8 млн м 3 /суткани ташкил қилиши аниқланган. Гажак ва Кўҳнасой фойдали қазилма конлари тадқиқот ишлари олиб борилган ҳудуд миқёсида таркибида бўр ва юқориги юра даврига тегишли қатламларда нефт ва газ заҳираларини сақлаш жиҳатидан нисбатан истиқболли деб баҳоланган. Углеводородлар заҳиралари ўз навбатида брахиантиклинал ҳудудларнинг устки қисмида, ўпирилишли бузилишлар соҳаларида, силжиш-ташланма-сурилиш типидаги соҳаларда йиғилиши кузатилади. Сурхондарё ботиғи ва Бойсун ҳавзаси ҳудудида қатламларнинг таркибида нефт ва газ хом ашё заҳираларини сақлаш хусусияти ва фойдали қазилма конлари ҳақидаги маълумотлар қуйидаги келтирилган. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling