Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
Диссертация

Палеоген даврига тегишли қатламларда карбонатли қатламлар оқжар 
свитаси таркибида (P
1
ak) кузатилади. Кесим бўйича юқориги қисмда 
қумоқ-гилли фракциялар ва бухоро қатламининг (Pвh) гипс-карбонатли 
қаватлари учрайди. Бухоро-оқжар қатламларининг умумий қалинлиги 100 
метргача етади. Бухоро комплекси (P
2+3
) таркиби ола-чипор тусли гиллар, 
айрим жойларда учровчи, қам қалинликдаги мергел қаватлари ва сўзак 
(sk), огил (al), туркистон (trk), риштон (rs), исфарин – хонобод – сумсор (ij-
hn-sm) қатламлари оҳактошларидан ташкил топган бўлиб, қатламларнинг 
умумий қалинлиги 230 метрни ташкил қилади. Қатламлар бўйича олтита, 
таркибида нефт хом ашё заҳираларини тутувчи горизонтлар ажратиб 
кўрсатилади. Оқжар қатламида VI хом ашё горизонти жойлашган. Бухоро 
қатлами таркибида – I, II, III, IV, V маҳсулдор горизонтлари аниқланган. 
Гажак майдони ҳудудида палеоген даврига тегишли чўкиндили 
қатламларнинг қалинлиги 300 метрни ташкил қилади. Профилнинг 
бошланиш қисмларида (Жайрон, Чувама, Карим, Шим.Муборак) бу даврга 
тегишли ётқизиқлар 200-250м ни ташкил этади. 
НЕОГЕН 
Неоген даврига тегишли қатламлар (N) таркибида фациал 
таркибнинг барқарор эмаслиги, органик қолдиқлар миқдори жиҳатидан 
сезиларли даражада камбағаллиги билан тавсифланиб, қатлам қалинлиги 
кенг оралиқларни ташкил қилади, жумладан Гажак майдони ҳудудида 400 
метрдан 2400 метргача етиши аниқланган бўлса, бу қатламлар Зарабоғ


28 
майдонида, Сурхондарё ботиғининг марказий қисмларида эса қалинлиги 
4350 метргача етиши аниқланган. Профилнинг бошланиш қисмларида 
(Жайрон, Чувама, Карим, Шим.Муборак) бу даврга тегишли ётқизиқлар 
100-200м ни ташкил этади. Неоген даврига тегишли қатламлар таркиби 
асосан континентал келиб чиқиш хусусиятига эга бўлиб, стратиграфик 
номутаносиблик асосида юқориги палеоген даврига тегишли денгиз 
хосилалари қатламларига туташади. Бу қатламларда бульжуан ва 
тавильдарин свитлари бўйлаб қумоқлар қатламлари, чегара соҳаларини 
белгилаб берувчи – кесишувчи алевролит-гилли қатламлар кузатилади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling