Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
Диссертация

БЎР 
Қуйи бўр даврига тегишли қатламлар (К
1
) таркиби чўкиндили 
формациялар билан мураккаблашган бўлиб, учта йирик комплексларга 
бўлиб ўрганилади: континентал, кўрфазга оид ва денгиз хосилалари. 
Қатламларнинг қуйи қисми қизғиш тусли терриген жинслардан ташкил 
топган бўлиб, таркиби қорабаил, Алмурод (валанжин – V) ва қизилтош 
свитларининг (готерив – h) қумоқ-гилли қатламларидан ташкил топган, бу 
қатламлар тоқчиён сериясида бирлашади. Иккинчи комплекс таркиби 
окузбулоқ сериясининг (баррем вг) қумоқли-гилли қатламларидан ташкил 
топган, шунингдек учинчи қатлам апт (а) ва альба (al) денгиз 
қатламларидан ташкил топган бўлиб, таркибида асосан оҳактошлар, асосан 
мергел ва гилли қатламлар кузатилади. Қуйи бўр даврига тегишли 
қатламларнинг қалинлиги тадқиқот ишлари олиб борилган ҳудудлар 
доирасида 1170 метрни ташкил қилиши аниқланган. Юқориги бўр даврига 
тегишли қатламлар (К
2
) таркиби денгиз ва кўрфазга оид сеноман (C
m
), 
турон (t), сенон (S
n
) ярусларидан ташкил топган. Сеноман яруси таркиби 
алевролитлар, қумоқлар, гил ва оҳактош қатламларидан ташкил 
топганлиги қайд қилинади. Қатлам қалинлиги 265 метрни ташкил қилади. 
Турон яруси: унинг қуйи қисми таркиби сезиларли даражада 
мергеллашган гилли қатламлардан ва унча йирик бўлмаган оҳактошлар ва 
мергел қатламларидан иборат. Қатламнинг юқориги қисмларида таркибда 


27 
карбонатли фарқланишлар миқдори ортиши кузатилади. Қатламнинг 
умумий қалинлиги 380 метрни ташкил қилиши аниқланган. Сенон 
қатламида денгиз қумоқ-алевролитли қатламлари яхши ривожланган 
бўлиб, унинг қатлам қалинлиги 561 метрни ташкил қилади. Бўр даврига 
тегишли қатламларнинг умумий қалинлги профил бўйлаб 1300 дан 2300 
метргача етади. 
Кайнозой (Kz) 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling