Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
Диссертация

Сейсморазведка 
Сейсмик тадқиқотлар 1935 йилдан бери олиб борилади ва КМПВ, ГСЗ, 
МОВЗ нинг деярли барча маълум модификацияларини ўз ичига олади 
[1,10,11,12,13,15,17,18, 19, 20, 21,22]. 
Худудда сейсморазведка ишлари 50-йиллар охирларидан бошлаб 
қуйидаги мақсадларда олиб борилади: 
1. 
Чўкинди қобиғини ва палеозой фундаменти юзасини ўрганиш. 
2. 
Палеоген (Сурхондарё чўкмаси) ва юқори юра (Бойсун котловинаси) 
нефт ва газли комплексларида истиқболли структураларни қидириш 
ва уларни чуқур бурғилаш учун тайёрлаш. 
1960 йилларнинг бошларида минтақада ўтказилган Фараб-Бабатоғ 
профили бўйлаб ГСЗ усулидан фойдаланган ҳолда биринчи сейсмик 
тадқиқотлар натижаларига кўра (Р.И.Абрамсон, М.Н.Астафиев ва бошқ., 
1961-1962), ер пўстининг чегараси қурилган бўлиб, унда фундамент 
тузилишининг блокли характери очиб берилган.
1943-1957 йилларда СССР Фанлар академияси Сейсмология 
институти ва бошқа ташкилотлар томонидан алмашинувчи тўлқинлар 
(МОВ) ва синган тўлқинларнинг корреляция усули (КМПВ) бўйича 
биринчи сейсмик тадқиқотлар ўтказилди. 


20 
МОВЗ ва ГСЗ регионал изланишлари иш олиб борилган худудни 
субмеридионал ва субкенглик йўналишларда кесиб ўтган бир нечта 
профилларда олиб борилган.
1957 йилдан 1970 йилгача бўлган даврда амалга оширилган МОВнинг 
сейсмик тадқиқотлари натижаларини чуқур бурғулаш маълумотлари, ВСП 
материаллари ва сейсмик моделларни ҳисоблаш орқали таққослаганда 
таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, БҲРнинг бутун ҳудуди учун МОВ 
маълумотлари фақат Бухоро поғонаси бўр чўкиндиларида ҳамда Чоржу 
поғонасининг киммеридж титон жойлашган горизонтлар учун ишончли 
ҳисобланиши мумкин.
ГСЗ изланишлари (Р.И. Абрамсон, М.И. Астафьев, А.В. Егоркин, 
1963) 
натижасида 
Сурхондарё 
чўкмаси 
ўқ 
қисмида 
бурмали 
фундаментнинг ётиш чуқурлиги 8,3 км деб топилган. Кейинчалик МОВЗ 
материаллари (В.А. Пак, Р.З. Ахмедов ва бошқалар, 1967-1970; В.А. Пак, 
В.И. Рубайло, 1970-1974; Т.Э. Ергашев, М.А. Носиров, Г.А. Мамонов, 
1977-1978; В.И. Рубайло, К.Б. Васильев, Э.А. Гольдвирт, 1983-1985; 
Д.Х.Атабаев ва бошқалар, 2009-2014,) тўпланиб боргани сари алмашиниш 
яралиши (обменообразуюший) чегараларининг (Рz) схематик структурали 
карталари тузилди. Ушбу усуллар ер қобиғининг қатламли – блокли 
тузилишини ҳамда чуқурликдаги регионал ёриқларини кўрсатдики, 
ёриқларда чўкинди қобиғининг юқори комплекслари бўйлаб маълум 
антиклинал чизиқлар ташкил топган.
Ўзбекистонда зилзилаларнинг алмашган тўлқинлари бўйича ишлар 1966 
йил 26 апрелдаги Тошкент зилзиласининг эписентрал зонасини 
ўрганишдан бошланган. 
Кам миқёсли кузатишлар тармоғи ҳамда самарасиз МОВЗ ва ГСЗ 
материалларини интерпретация қилиш усуллари бурмали фундамент ётиш 


21 
чуқурлигининг анча пасайтирилиши ва унинг юзаси структурасини 
нотўғри тушунилишига олиб келди.
Дастлабки (1964 йилгача) йилларда сейсморазведка ишлари МОВ 
усулли гумбаз типидаги антиклинал структураларни топиш мақсадида 
олиб борилган. Шу даврда Амирхон, Ангор, Қорақурт, Термиз ва бошқа 
структуралари топилган ва тайёрланиб, чуқур бурғилаш учун 
топширилган.
1969 йилда геофизика экспедициялари томонидан кўплаб тўлқинлар 
таъсиридан халос бўлишга имкон берадиган янги умумий чуқурлик нуқта 
усули (МОГТ) жорий этилди, биринчи тадқиқотлар Ўртабулоқ ва Шўртан 
ҳудудларида ўтказилди. Юра чўкиндиларини хариталашнинг аниқлигига 
қўйиладиган талаблар ва органоген тузилмалар билан боғлиқ бўлган 
аномал зоналарни қидиришда МОГТ нинг юқори аниқлик қобилияти 
Чоржу поғонасида МОВдан бутунлай воз кечиш заруратини туғдирди ва 
МОГТ тадқиқотига ўтилди. 1972 йилда бошланган МОГТ-2Д сейсмик 
тадқиқоти орқали Шўргузар цинклинал ҳудудида, Одамтош конининг 
ғарбида, Деҳқонобод цинклиналининг шимолий томони бўйлаб, қисман 
унинг марказий қисми ва жанубий қисмида катта майдонни ўрганилди. 
Бугунги кунда геофизика мактабининг ютуқлари жаҳон геологиясида 
муносиб ўрин эгаллайди.
Сўнгги йилларда жаҳонда ер қобиғининг чегаралари ҳақида 
алмашинув сейсмик тўлқинларини ёзиш, ажратиш ва талқин қилиш учун 
қабул 
қилиш 
(P-қабул 
қилиш 
функцияси) 
функцияларининг 
такомиллаштирилган методологияси муваффақиятли қўлланилмокда (Л.П. 
Винник, С.А. Лангстон, Г.Л. Косарев, М.А. Носиров, Д.Х.Атабаев ва 
бошқалар). Бу усул ёрдамида 800 км чуқурликдаги Ер тузилишини 
ўрганиш имконияти яратилди. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling