Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
Диссертация

Юқориги палеозой даврига тегишли комплекс таркиби қалинлиги 
2000 метргача бўлган юқориги ва ўрта карбон даври қатламларидан, 
шунингдек қумоқлар, оҳактошлар, 1000 метргача қалинликдаги таркибида 
туф ва эффузив қаватларга эса мергел қатламлари, вулқоноген қатламлар 


25 
ювилишларидан иборат қатламлар ва қумоқлардан ташкил топган. 
Кўтарилмали асос қатламларининг шамол таъсирида емирилган юзаси 
қалинлиги бир неча ўн метрларни ташкил қилади (В.И.Троицкий, 1967 
йил). 
Мезозой (Мz) 
Ҳудудда мезозой даврига тегишли қатламлар (Mz) таркиби триас, 
юра ва бўр даврига тегишли бўлган системалардан ташкил топган.
Триас даврига тегишли қатламлар палеозой даврига тегишли 
қатламларнинг ювилишга учраган юзаси бўйлаб жойлашиб, унинг релефи 
чуқурлашишини тўлдиради. Бу қатламнинг таркиби конгломератлар, 
гравелитлар, қумоқлар ва аргиллитлар қатламларидан ташкил топган. Бу 
қатламларнинг қалинлиги 1 метрдан 60 метргача етади.
ЮРА 
Юра даврига тегишли қатламлар (J) ва ўрта юра даврига тегишли 
қатламлар (J
2
) Жанубий Ўзбекистон ҳудудларида алоҳида тарзда 
аниқланмаган ва улар биргаликда қараб чиқилади. Қуйи – ўрта юра 
даврига тегишли қатламлар (J
1-2
) таркиби базальт йирик майдаланувчи 
хосилалардан ташкил топган бўлиб, таркибида қумоқлар, алевролитлар, 
кўмир қаватлари, айрим жойларида мергел (доггер) қатламлари 
кузатилади. Қуйи ва ўрта юра даврига тегишли қатламларнинг умумий 
қалинлиги ҳудудда ботиқсимон соҳаларда 1500 метргача етади (Б.Б. Таль-
Вирский, 1972 йил ва бошқалар). Юқориги бўлим (J
3
) таркибига келловей 
– оксфорд (Хисор свити) ва кимериж – титон (Гаурдак свити) яруслари 
киритилади. Бунда дастлабки қатлам (J
3 k+o
) қалинлиги 800 метргача етиб, 
таркиби соф ҳолатдаги оҳактошлардан ташкил топган, иккинчи қатлам (J

km + t
) эса қалинлиги 400 метргача етиб, таркиби ангидридлар ва гипслардан 
ташкил топган бўлиб, таркибида қуйи қисмлар бўйлаб пелитоморф 
оҳактошлар линзалари қаватлари, кузатилади, шунингдек тош қотган 
тузлар қатламлари 400 метргача кузатилади. Юқориги юра даврига 


26 
тегишли қатламлар ҳудудда Гажак майдонларида Бурғилаш қудуқларида 
очиб ўрганилган. Юра қатламларида оҳактошлардан иборат чегара 
соҳалари Бойсун ва Ҳисор свитларида, шунингдек ангидридлар 
қатламлари Гаурдак свити қатламларида яхши акс этган. Юра даврига 
тегишли терриген қатламлар таркибида нефт хом ашёси заҳиралари кўп 
бўлиши мумкинлиги таҳмин қилинади, айниқса таркиби органоген 
моддаларга бой бўлган карбонатли қатламлар алоҳида ажратиб 
кўрсатилади.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling