Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
Диссертация

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
3. ТАДҚИҚОТ ҲУДУДИНИНГ ГЕОЛОГИК ТУЗИЛИШИ 
3.1. Стратиграфия 
 
Тадқиқот ишлари амалга оширилган ҳудудда геологик тузилиши 
жиҳатидан турли хил ёшдаги, генезисдаги ва турли хил литологик 
таркибга эга қатламлар иштирок этади. Турон платформасига қарашли 
бўлган ҳудудлар асосан антропоген давр ётқизиқлари билан қопланган. 


24 
Платформа ва ороген зоналар учрашиш ҳудудларида яъни, Жанубий-
Ғарбий Ҳисор (ЖҒҲ) тоғлари тизмаси палеозой ва мезозой ераларига 
алоқадор ҳосилаларни кузатишимиз мумкин. Бойсун ботиқлигинг 
марказий қисмида тўртламчи даврга тегишли қатламлар ёпиқ ҳолатда 
эканлиги кузатилади. Ҳудуднинг мутлоқ баландлиги юқори бўлган 
қисмларида, шимолий-ғарбий Қўҳитанг-Бойсунтов антиклинориясига 
тармоқланувчи 
қанот 
соҳаларида, 
шунингдек 
Келиф-Сариқамиш 
тизмаларининг жанубий-шарқий қисмларида палеоген, бўр, юра, триас 
даврига тегишли қатламлар ва палеозой даврига тегишли бўлган 
метаморфик хосилалар, магматик жинслар қатламларининг очилган 
ҳолатга ўтиш соҳалари кузатилади. Ҳудудда юра давригача бўлган 
қатламлар Сурхондарё ботиғлигини ўраб турувчи тоғ тизмаларида 
денудацион кесимларда очилма ҳолатида тавсифланган. Палеозой даврига 
тегишли қатламлар асос соҳаларда жойлашган бўлиб, Гажак ҳудудида 5-6 
км дан Бойсун синклинали ҳудудида 8-10 км гача чуқурликда кузатилади.
Палеозой (Pz) 
 
Ҳудуднинг геологик тузилишида асосан ўрта ва юқориги палеозой 
даврига тегишли қатламлар иштирок этади.
Ўрта 
палеозой 
даврига 
тегишли 
қатламлардан 
иборат 
комплексларнинг шаклланиши иккита гуруҳга ажратилади: таркиби 150 
метргача қалинликдаги мармарли қатламлар, 900 метргача қалинликдаги 
сланец қатламлари ва қалинлиги 1600-2000 метргача етадиган вулқоноген 
жинслар қатламлари ва интрузив қатламлардан иборат чўкиндили-
вулқоноген қатламлар, кварц, диорит ва гранодиоритлардан иборат 
қатламлардан ташкил топган.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling