Жумаев Достон Давлат ўғлининг "Муборак-Ғузор-Бойсун-Боботоғ профили бўйича геолого геофизик модел тузилиши" мавзусидаги Фан магистри академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/30
Sana05.05.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1430813
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30
Bog'liq
Диссертация

Тўртламчи давр(Q) 
 
Антропоген қатламлар таркиби асосан қумтошлар, қумлар, гиллар ва 
конгломератлардан ташкил топган. Қатламнинг умумий қалинлиги 0 – 300 
метрни ташкил қилиши қайд қилинган. Замонавий хосилалар қатламлари 
лессимон қумтошлар ва қум қатламларидан ташкил топган бўлиб, умумий 
қалинлиги 0 – 80 метргача етади.  


29 
 
2-расм: Тадқиқот ҳудудининг геологик харитаси 
 
3.2. Тектоника 
Ўрта Осиё минтақасида тоғ тизмалари ва текисликлари турли геологик 
ёшдаги жинслардан ташкил топган. Тоғ жинслари ёши ва тектоник 
шаклланиш шароитлари бўйича яқин бўлиб, улар ер қобиғининг юқори 


30 
қисмида алоҳида қаватлар ва қатламларни ҳосил қилади. Минтақанинг 
геологик тузилишининг муҳим хусусиятларидан бири бу аниқ субкенлик 
тектоник 
районлаштиришнинг 
мавжудлигидир 
[1-адабиёт]. 
Бу 
районлаштириш Каледон (Шимолий Тянъ-Шан), Герцинидлар (Ўрта, 
Жанубий Тянъ-Шан ва Шимолий Помир) ва алпидлар (Марказий, Жануби-
Шарқий Помир ва Копетдоғ) геосинклинал бурмали тузилмаларининг 
шимолдан жанубга кетма-кет ўзгаришида ифодаланади. (3-расмга қаранг). 
3-расм: Марказий Осиёни тектоник районлаштириш схемаси 
Структуравий-формацион зоналар: I - Шимолий Тянъ-Шан: а - 
Муюнкумо-Наратский ўрта массиви, б - Каледония пастки зоналари (1 - 
Қоратау-Талас, 2 - Қирғиз-Терскей); II - Ўрта Тянъ-Шан: а - Кураминский 
(Курамино-Фарғона) ўрта массиви, б - Гертсин субзоналари (1-
Болшекаратау, 2-Чотқол, 3-Норин); III - Жанубий Тянъ-Шан 
(герцинидлар); IV-Шимолий Помир (герцинидлар); V-Марказий Помир 
(алпидлар); VI - Жанубий Помир: а - жануби-ғарбий пастки зона (ўрта 
массив) (1), б - жануби-шарқий пастки зона (2); VII - Копетдаг 
(алпидлар); VIII - Қорақум - (Қорақум-тожик) (вилоят массиви); IX – 
асосий бузилишлар; а - зоналараро чуқур ёриқлар, б - бошқа чуқур ёриқлар. 


31 
Мезозойгача бўлган тектоник тузилмалар нуқтаи назаридан, кўриб 
чиқилаётган ҳудуд икта тубдан фарқ қиладиган қисмни ўз ичига олади. 
Марказий районлар Жанубий Тянъ-Шан геосинклинал бурмалар тизимига 
мансуб Рифейда жойлашган ва юқори палеозойда ривожланишини 
якунлаган. Қолган қисми протерозойнинг илк даврида шакллана бошлаган 
ва ўрта-юқори палеозойда тектоник-магматик фаоллашувнинг бир қанча 
босқичларини бошидан кечирган Қорақум-Тожик минтақавий массивига 
тегишли. Мезозой ётқизиқларининг стратиграфик тўлиқлиги, таркиби ва 
қалинлиги бўйича ҳам бу ҳудудлар ўртасида сезиларли фарқлар мавжуд [1, 
2]. Маҳаллий миқёсда оладиган бўлсак ўрганилаётган ҳудудимиз Турон 
платформаси ва Сурхондарё мегасинклиналини ўз ичига қамраб олади. Бу 
тектоник бирликларни бир биридан ажратиб турувчи зона алп орогенези 
даврида юзага келган Жанубий-Ғарбий Ҳисор тоғлар тизими ҳисобланади. 
Санаб ўтилган йирик тектоник бирликларнинг ҳар бири бир нечта майда 
тектоник 
элиментлар 
билан 
мураккаблашади. 
Бундай 
локал 
структураларга: 
антиклинал 
ва 
синклмналлар, 
тектоник 
бузилишлар(надвиг, сдвиг, сброс, взброс, флексурали узилмалар, чуқур ер 
ёриқлари ва бошқалар) киради. 
Ўрганилаётган худудда бир - бирига параллел равишда шимолий –
шарқдан жанубий - ғарбга чўзилган бир нечта йирик тектоник элиментлар 
бор: Улар қаторида Бишкент ботиқлиги, Бойсун макроантиклинали
Сурхондарё мегасинклинали, Боботоғ макроантиклинали яққол ажралиб 
туради. Улар ўртасида чегара вазифасини йирик флексурали ёриқ зоналари 
(ФРЗ) бажаради.


32 
4-расм. Ҳудуднинг умумий тектоник тузилиши 
Эволюционная геология (Далимов Т.Н., Троицкий В.И.) китобидан 
олинган. 
Ушбу санаб ўтилган йирик тектоник бирликлар бир қатор 
антиклинал (АЗ) ва синклинал (СЗ) зоналардан иборат бўлиб, улар асосий 
йўналиш бўйлаб чизиқли чўзиқ юқорироқ тектоник элементлар 
хисобланиб, уларнинг худудида геологик ва геофизик маълумотларга кўра 
бир - бири билан кулисасимон бирикиб кетган маҳаллий антиклинал 
бурмалар аниқланган. Чегара сифатида кўтарилма – надвиг типидаги 
ёриқли бузилишлар мавжуд. 
Бойсун макроантиклинали ўз таркибига Деҳқонобод букилмаси, 
Кугитан-Бойсун тоғлар тизими ва Бойсун букилмаларини мужассам этади. 
У шарқдан Сурхонтоғ - Келиф ФРЗ билан Сурхон мегасинклиналидан
ғарбда эса Караил-Лангар ФРЗ билан Бишкент ботиқлигидан ажралиб 
туради. 


33 
Боботоғ макроантиклинали - Сурхондарё чўкмасининг шарқий 
қисми, Боботоғ тизмасининг шимолий – ғарбий қаноти бўлиб, Сурхон 
ботиқлиги томон қия чўкади. Боботоғ томон қия кўтарилиш мобайнида 
бир қатор шимолий-шарқий йўналишда бўйига томон чўзилган синклинал
ва антиклинал зоналар туфайли мураккаблашади.
Сурхондарё чўкмаси тектоникасининг умумий характеристикаси 
фонида унинг асосий хусусиятларини айтиб ўтамиз: 
Сурхондарё мегасинклинали жанубий йўналишда ботиқликларга 
қўшни 
мегаантиклиналларнинг 
парчаланиб 
кетган 
зоналарининг 
қўшилиши ва шу билан бир вақтда антиклинал чизиқлар миқдори ва 
узунлигининг 
ошиши, 
бурмалар 
ўлчамининг 
ва 
кўтарилиш 
амплитудасининг ошиши ҳамда Амударё ботиқлигига яқинлашган сари 
кескин пасайиши хисобига кенгайиб бормоқда.
Маҳаллий бурмалар унча катта эмас, қубба қисмлари тор ва тушиш 
бурчаклари тик, кулисасимон жойлашган ва ёриқлар билан парчаланиб 
кетган. Туз усти ва туз ости структура планлари мос келмайди.
Бундай мураккаб тузилган районларда геофизик изланишлар олиб 
бориш осон эмас. Дала ишлари олиб боришнинг техник ва методик 
усуллари ҳар доим ҳам исталган натижаларни бермайди. Дала материали 
турли хил қийинчиликлар билан тўпланади, зарур кузатишлар эса релеф ва 
шароитлардан келиб чиқиб, кўп холларда имконсиз бўлади. Шунинг учун 
янги истиқболли объектларни топишда ва уларнинг нефт ва газ 
заҳираларини баҳолашда геологик ва геофизик усуллар комплекс олиб 
борилиши керак. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling