Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
13 
марказий) давлат Испания ҳисобланади.
Ўраб турувчи давлат. Анклавлар ҳудудий жиҳатдан асосий 
давлат билан туташмаган бўлса, табиийки, бошқа давлат 
ҳудудининг ичида жойлашган бўлади. Бунда ўраб турувчи давлат 
– анклавни ҳар томондан ўраган, лекин ушбу ҳудуд унга тегишли 
бўлмаган мамлакатдир. Шунингдек, ўраб турувчи давлатни 
ифодалаш учун М.Катудал 1979 йил “The Exclave problem of 
Western Europa” китобида ҳамда Б.Уайт 2002 йил “Boordering on 
the Ridiculous? A Comparasion of the Baarle and Cooch Behar 
Enclaves” мақоласида “хўжайин давлат” атамаларини қўллаган 
бўлса, Г.Робинсон 1959 йил “Exclaves” мақоласида “қўшни 
давлат” деб аташни тавсия қилади.
Анклав ҳудудларнинг ривожланиши ва иқтисодий-
ижтимоий ҳаёти, кўпинча, ўраб турувчи давлатга боғлиқ бўлади. 
Агар хўжайин давлат ўз ҳудудидан капитал айланишига 
тўсқинлик қилса, анклавдаги ҳаёт худди қамоқхонага ўхшаб 
қолади. Масалан, Шоҳимардон Ўзбекистон ҳудуди, лекин 
Қирғизистон ичида жойлашган анклав бўлиб, икки мамлакат 
ўртасидаги чегаравий муаммолар туфайли унга кириб-чиқиш жуда 
мураккаблашиб, чегаралар қаттиқ назоратга олинган эди. Асосий 
давлатдаги қариндош-уруғ ёхуд туман марказига бориб-
келишдаги қийинчиликларни кузатган ҳолда, экспорт-импорт 
алоқаларининг нақадар қийинчилик билан амалга ошишини сезиш 
қийин эмас эди. Оқибатда, анклав ташқи дунёдан узилиб қолган, 
усти очиқ қозон ичидаги ҳудудга ўхшаб қолган эди. Эндиликда 
давлатлараро 
муносабатларнинг 
илиқлашуви 
натижасида 
чегаралар ажратиш эмас, боғлаш вазифасини ўтамоқда. 
Анклав/эксклавларни жойлашув ўрнига кўра, яъни 
топологик тамойил (юнонча, “topos” – жой) асосида таснифлаш 
орқали уларнинг ҳудудийлиги янада аниқ ифодаланади. Бунда 
анклавнинг ўраб турувчи давлат билан қанчалик ўралганлиги, 
асосий давлат билан боғланишнинг ўзига хослиги кабилар 
инобатга олиниб, анклав/эксклавларнинг турли хил ҳудудий 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling