Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
12 
– Тожикистон Республикасига тегишли бўлса-да, Қирғизистон 
Республикасининг ичида жойлашган. Бунда у Тожикистон учун 
эксклав, Қирғизистон учун анклав бўлади. 
Асосий давлат ҳам, эксклав ҳудуд ҳам бир мамлакатнинг 
ҳудудий қисмлари ҳисобланади. Уларнинг қайси бири асосий 
давлат, қайси бири эса эксклав эканлини назарий жиҳатдан 
исботлаш лозим бўлса, бундай ҳолатда асосий давлат ва эксклав 
ҳудудни белгилашдаги ҳал қилувчи мезон нима бўлиши мумкин? 
Жумладан, Е.Ю.Винокуров учта назарий мезонга ажратиб тадқиқ 
этишни таклиф қилган: биринчидан, пойтахтнинг жойлашуви
иккинчидан, ҳудуднинг нисбий ўлчами ва, учинчидан, аҳолининг 
нисбий сони. Амалиётда халқаро ҳуқуқ конвенциясига риоя қилган 
ҳолда, пойтахт жойлашган ҳудудни аҳоли сони ва ҳудудий 
ўлчамидан қатъи назар, асосий давлат сифатида белгилаш афзал 
кўрилади. Бунга асосий сабаб давлат ҳокимиятининг марказда 
тўпланишидир. Юқорида қайд этилганидек, ҳудудлар мақомини 
белгилашда бундай чигал ҳолатлар камдан-кам бўлса-да учраши 
мумкин. Масалан, 1947 йилда пайдо бўлган Покистон давлати 
аҳолисининг ярмидан ортиқ қисми истиқомат қилган Шарқий 
Бенгалия ҳудуди Бангладеш давлати мустақиллиги эълон 
қилинган 1971 йилгача Покистон эксклави ҳисобланган. 
Мамлакатнинг ғарбий қисмида давлат пойтахти ва маъмурий 
бошқарув ваколати тўпланганлиги сабабли Покистоннинг ғарбий 
қисми Шарқий Бенгалияга нисбатан асосий давлат сифатида 
қаралган [29, -Б. 42]. 
Асосий давлат. Анклав ҳудудлар маъмурий жиҳатдан ўзи 
тегишли бўлган ҳудуддан ажралиб қолиб, бунда уни ўзининг 
таркибий қисми деб билган давлат – асосий давлат ҳисобланади. 
Кўплаб олимлар, хусусан, Г.Робинсон [10], М.Катудал [7], Б.Уайт 
[11] кабилар асосий давлатни “оилавий давлат” деб номласа, 
П.Ратон [9] “марказий давлат” деб ифодалашни афзал кўради [1, -
Б. 18]. Масалан, Лливия Франция учун анклав бўлиб, Испаниянинг 
эксклавидир. Демак, мазкур эксклав учун асосий (оилавий ёки 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling