Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Монография 

олиш”) – бу бир давлатнинг ҳамма томондан бошқа давлат ҳудуди 
билан ўраб олинган ҳудуди ёки ҳудудининг бир қисми 
ҳисобланади [27, -Б. 351], яъни анклав – бир мамлакатга тегишли, 
аммо бошқа давлат чегаралари ичида жойлашган ҳудуд 
ҳисобланади [28, -Б. 84]. Жумладан, Сан-Марино Италия 
Республикасининг ичида, яъни ҳамма томондан унинг ҳудуди 
билан ўралган давлат. Кенг маънода, анклав – маълум бир ҳудуд, 
предмет, гуруҳ ёки қандайдир ҳодисанинг атроф-муҳитдан 
ажратилганлик ҳолатини ифодалайди. Жумладан, бу атама сиёсат 
ва географик фанлардан ташқари кўп соҳада ўзига хос маъноларда 
қўлланилади ҳамда, одатда, бу атама ўрганилаётган соҳадан 
алоҳида қисм (бегона фрагмент)нинг маълум бир муҳит ичида 
мавжудлигини ифодалаш учун ишлатилади. Геология соҳасида 
“анклав” атамаси алоҳида жинс фрагментларини аниқлашда 
қўлланилади.
Черков ҳуқуқида “анклав” атамаси анъанавий равишда 
учраб турадиган бошқа епархия билан ўралган епархия ҳудудини 
бошқа ҳудуддан ажратишда қўлланади [29, -Б. 11].
Иқтисодиётда ушбу атама хориж капитали устун бўлган 
миллий иқтисодиёт доирасидаги (масалан, Африка ва Жанубий 
Америка давлатларида шакар ишлаб чиқариш каби) саноат 
соҳаларига нисбатан қўлланади.
Ушбу атама социология ҳамда бошқа ижтимоий фанлар 
доирасида ўраб турган ҳудуддан миллий, сиёсий, социомаданий 
ёки бошқа хусусиятлар бўйича анча фарқланадиган зич аҳоли 
пункти маъносида кенг ишлатилади. Илмий адабиётларда зич 
аҳоли пунктлардаги алоҳида этник ва диний гуруҳларни 
таърифлаш мақсадида ишлатилаган “этник” ёки “диний” 
анклавлар терминларини кўп учратиш мумкин [1, -Б. 18]. Мазкур 
атама бошқа давлатлардаги хитойликлар алоҳида яшайдиган 
кварталлардан то геттоларгача бўлган манзилгоҳлар, шаҳарчалар 
тузилишини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга [29, -Б. 12]. Бундан 
ташқари анклав атамаси ҳарбий соҳада, қишлоқ хўжалиги 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling