Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 

I боб. АНКЛАВ/ЭКСКЛАВ ҲУДУДЛАРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ 
НАЗАРИЙ ВА МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ 
I.1. Анклав/эксклав ҳудудлар шаклланишининг назарий-
методологик асослари 
 
Анклав тушунчаси ҳудудий категория сифатида ўзининг 
қўлланиш тарихига эга. Атаманинг айнан ўзи ишлатилмасада, 
муайян ҳудудларда анклавларнинг мавжудлиги ҳақидаги 
маълумотлар, дастлаб, диний манбаларда учрайди
1
. 1526 йилги 
Мадрид шартномаси эса “анклав” термини қўлланилган дастлабки 
расмий ҳужжат ҳисобланади. Инглиз тилига эса “анклав” атамаси 
кечроқ, яъни 1868 йилда француз тили орқали кириб келган. 
Анклав/эксклав ҳудудларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳолатини 
таҳлил қилиш юзасидан кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. 
Хусусан, анклав ҳудудларга тааллуқли илмий изланишлар билан 
Е.Винокуров [1], М.Виноградов [2], С.Журавский [3], А.Койчиев 
[4], В.Маслов [5] ва бошқалар бевосита шуғулланган.
Жумладан, 
рус 
геосиёсатчиси 
Е.Ю.Винокуров 
ўз 
изланишларида анклав/эксклав ҳудудларнинг геосиёсий ва 
геостратегик жиҳатларини ёритиб берган. Олим илмий 
тадқиқотларида анклавлар классификацияси ва улврнинг турли 
кўринишларини таҳлил қилган ҳамда Калининград, Сеута, 
Мелилья анклавларига алоҳида эътибор қаратган. 
М.В.Виноградов 1918–1939 йиллар оралиғида Шарқий 
Пруссиядаги анклавларга оид геосиёсий вазият, ижтимоий ва 
иқтисодий ҳолат ҳамда уларнинг сиёсий мақомини таҳлил этган.
С.В.Журавский 
Калининград 
ҳудуди 
мисолида 
анклав/эксклавларнинг вужудга келиши, ҳозирги ҳолати, 
хўжалиги ривожланишининг географик тавсифи, ижтимоий–
сиёсий ривожланиш муаммоларини ёритиб берган.
1
Библияда ушбу атама асосий аҳолиси битта динга эътиқод қилувчи манзилгоҳлардаги алоҳида 
диний гуруҳларни таърифлаш мақсадида ишлатилган, - муаллифлар. 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling