Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


ХУЛОСА ......................................................................................................... 124


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

ХУЛОСА ......................................................................................................... 124
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ...................................................... 126 
ИЛОВАЛАР .................................................................................................... 140 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 

КИРИШ 
 
Ҳозирги давр халқаро муносабатлари тизими ўзида кўплаб ўта 
мураккаб ва қалтис муаммоларнинг мавжудлиги билан ўзига хос 
аҳамият касб этмоқда. Давлатлар ўртасидаги ўта кескин сиёсий 
курашлар, қуролли тўқнашувларга сабаб бўлаётган анклав/эксклав ва 
давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш муаммолари 
жуда долзарб масалалар сирасига киради. Дунёда рўй бераётган ва 
ҳозирги кундаги мавжуд конфликтлар, давлатлараро қарама-
қаршиликларнинг аксарияти ҳудудий низолар билан бевосита ёки 
билвосита боғлиқ.
Шу каби жаҳон геосиёсий майдонида ўзига хос вазиятларни 
вужудга келишида “қайноқ нуқта” вазифасини бажарадиган 
омиллардан бири анклав/эксклав ҳудудлар ҳисобланади. Улар дунёда 
рўй бераётган мавжуд можароларнинг аксарияти билан бевосита ёки 
билвосита боғлиқ. 
Жумладан, Марказий Осиё минтақасида ҳам анклав/эксклав 
ҳудудларнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг субрегион геосиёсий 
ҳаётидаги аҳамияти ва давлатлараро муносабатларга таъсирини 
инобатга олиб, ушбу монографияда анклав/эксклав ҳудудларни 
ўрганишда қуйидагича вазифалар белгилаб олинган: 
➢ анклав/эксклав ҳудудларнинг шаклланиш ва ривожланиш 
хусусиятларини назарий-методологик жиҳатдан тавсифлаш; 
➢ анклав/эксклав ҳудудлар таснифланишининг тамойил ва 
меъзонларини ўрганиш; 
➢ анклав/эксклав ҳудудларнинг геоиқтисодий ва геосиёсий 
имкониятларини баҳолаш; 
➢ Марказий Осиёда шаклланган анклав/эксклав ҳудудларнинг 
ҳозирги геосиёсий манзарасини ёритиб бериш ва ҳ.к. 
Монография ўз ичига олган назарий ва таҳлилий маълумотлар 
хорижий ва маҳаллий олимларнинг илмий-тадқиқот ишлари асосида 
шакллантирилган. Таъкидлаш жоизки, ушбу мавзудаги манбаларнинг 
мамлакатимизда нисбатан камлигини инобатга олган ҳолда, 
монографияда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан билдирилган 
фикр-мулоҳазаларни муаллифлар кутиб қолади. 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling