Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
22
Мустақил тўлиқ анклав давлат – ҳамма томони фақат
битта давлат билан ўралган суверен мамлакат ҳисобланади. Бунда
барча ташқи алоқалар (ҳаво транспортидан ташқари) ўраб турувчи
давлат орқали амалга ошади. Бу типга кирувчи мамлакатларни,
кўпинча, “анклав давлат”лар деб юритилади. Жаҳонда атиги учта
давлат – Ватикан, Сан-Марино ва Лесото шундай мақомга эга.
Хусусан, Ватикан (44 га) ва Сан-Марино (61 км кв) тўлалигича
Италия, Лесото (30,3 км кв) эса ЖАР ҳудуди билан ўралган.
Мустақил ярим анклав давлат – қуруқлик томондан бошқа
давлат ҳудуди билан ўралган, лекин денгизга чиқиш имкониятига
эга бўлган давлатдир [32, -Б. 47]. Юқорида келтирилгани каби
ярим анклавлик хусусиятидан келиб чиқиб, қуруқлик орқали ўтган
чегараси сувлик билан ўтган чегарасидан узун бўлиши ҳамда
ташқи алоқаларининг асосий қисми ўраб турган давлат билан
боғлиқ бўлиши лозим. Шу жиҳатдан, қуруқликда фақат битта
давлат билан чегарадош бўлса-да, Дания (Германия билан), Корея
Республикаси (КХДР билан), Канада (АҚШ билан), Қатар (Саудия
Арабистони билан), Португалия (Испания билан) каби
мамлакатлар ярим анклав давлатлар
ҳисобланмайди.
Чунки,
биринчидан,
уларнинг
қирғоқ
чизиғи қуруқлик чегарасидан узун,
иккинчидан, очиқ денгизга бемалол
чиқиш имкониятининг мавжудлиги
натижасида
ташқи
алоқалари
қўшни давлатга боғлиқ бўлиб
қолмаган ва ҳоказо. Демак, битта
томондан сувликка чиқа оладиган ҳар қандай давлат ярим анклав
давлат бўла олмайди.
Жаҳонда ярим анклав давлатлар қаторига Бруней
султонлиги, Гамбия, Монако князлигини киритиш мумкин.
Гамбиянинг Сенегал билан чегараси қирғоқ чизиғидан 9 марта
узун (5-расм) бўлса, Монаконинг Франция билан чегараси денгиз
5-расм. Гамбия – мустақил ярим
анклав давлат [175]
Do'stlaringiz bilan baham: |