Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
25 
фойдаланишга рухсат этилмайди. Акс ҳолда, ушбу ҳолат 
геосиёсий жиҳатдан она давлат акваториясидаги низоли 
муаммоларнинг сабабларидан бирига айланиши мумкин. 
Тегишли ярим анклав ҳудуд. Суверенлик жиҳатидан 
бундай ярим анклавлар мустақил давлатнинг бир қисми 
ҳисобланади ҳамда бошқарув тамойилига кўра, мустақил ярим 
анклавдан фарқ қилади. Тегишли ярим 
анклавнинг ҳуқуқий маъқоми унинг асосий 
жиҳати ҳисобланади. Жумладан, Макао 
ярим анклави де-факто узоқ йиллар 
давомида 
Хитой 
ҳудудида 
Португалиянинг 
соҳилбўйи 
эксклави 
сифатида мавжуд бўлса-да (6-расм), ушбу 
ҳудуд ижарага берилганлиги сабабли 
Хитой ҳукумати томонидан ҳеч қачон 
Португалия ҳудуди сифатида расман де-
юре тан олинмаган [34]. Бироқ, де-факто Макао Португалия 
эксклави сифатида Хитой давлати денгиз қирғоқларида тўрт юз 
йилдан ортиқ мавжуд бўлган. 1998 йил декабрь ойида расман ХХР 
таркибига киритилган.
Жаҳондаги бирор мустақил давлатга 
тегишли ярим анклав ҳудудлар қаторига 
Тембуронг провинцияси (Брунейнинг 
шарқий қирғоқбўйи эксклави), Аляска 
штати (АҚШнинг шимоли-ғарбий 49-
штати), Қрим ярим ороли (Россия 
Федерацияси 
таркибидаги 
де-факто 
автоном 
республика), 
Мусандам 
провинцияси 
(Уммоннинг 
шимолий 
мухофизи), 
Окусси-Амбено 
округи 
(Тимор-Лештининг ғарбий провинцияси) 
кабиларни киритиш мумкин. Юқорида 
номлари келтирилган тегишли ярим анклавлардан Тембуронг 
6-расм. Португалиянинг 
собиқ эксклави – Макао
7-расм. Тегишли ярим 
анклав ҳудуд 
(Тембуронг, Бруней)


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
26 
ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, ярим анклав давлатга қарашли 
ярим анклав ҳудуд ҳисобланади (7-расм).

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling