Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
28 
жойлашувини намоён қилади (8-расм): 
биринчи тартиб – уч томонлама муносабатларга эга 
одатий (бирламчи) анклавлар; 
иккинчи тартиб – анклав ичидаги (иккиламчи) 
анклавлар; 
учинчи тартиб – иккиламчи анклав ичида жойлашган 
(учламчи) анклав ва ҳ.к. 
Бу турдаги ҳудудий бирликлар анклавлар географиясида энг 
мураккаб тузилишга эгадир. Айниқса, бу мураккаблик учламчи 
тартибли анклавда яққол намоён бўлади. Хусусан, “матрёшка” 
марказидаги учинчи тартибли анклавдан она давлатга бориш учун 
анклавлар комплексидаги қуйидаги ҳудудий муносабатлар 
кузатилади: учламчи анклав → ўраб турувчи иккиламчи анклав → 
она давлатга қарашли бирламчи анклав → ўраб турувчи 
“континентал” давлат → она давлат. Бирламчи ва иккиламчи 
анклавларда бу жараён нисбатан соддалашиб боради. 
Демак, анклавлар комплексини ташкил этувчи анклавлардаги 
транспорт, ер-сув, энергия ва хавфсизлик муаммолари уларни 
алоҳида ўрганишни тақазо этади. Жаҳонда бундай типдаги 
анклав/эксклавлар Бангладеш ва Ҳиндистон, Бельгия ва 
Нидерландия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммон [1, -Б. 52] 
каби давлатлар ўртасидаги энг номукаммал чегараланиш 
“маҳсули” 
сифатида 
геосиёсий 
муносабатларнинг 
кескинлашувига сабаб бўлган.
Анклавлар сиёсий борлиқ сифатида вақт ўтиши билан пайдо 
бўлиб, кейинчалик “тугатилиши” анклавларнинг шаклланиш 
“тўлқин”ларида ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, XXI аср 
ўнинчи йилларининг иккинчи ярмида Ганг ҳавзасидаги 
делимитация
8
-демаркация
9
ишларининг такомиллаштирилиши 
8
Делимитация (лотинча “
delimitatio
” – белгилаш) давлат чегараси 
йўналишини белгилаш ва уни 
шартномага илова қилинадиган харитага тушириш 
9
Демаркация (лотинча “
demarcati
” – ажратиш) – ч
егара белгилари ёрдамида жойда чегарани белгилаш



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling