Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 105 кесишади [60]. Чунки минтақа улкан энергетик ҳамда минерал ресурслар, маданий-цивилизациявий ва, энг муҳими — инсон салоҳияти, меҳнат ресурсларига эга. Шу нуқтаи назардан, узоқ муддатли барқарорлик ҳақида гап кетар экан, Марказий Осиёда рўй бераётган ҳодисалар йўналиши ҳамиша минтақадаги геосиёсий рақобат билан боғлиқ эканлиги ва мана шу ҳолат Марказий Осиё мамлакатлари учун энг муҳим таҳдидлардан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаш керак. Шу жиҳатдан, кейинги вақтда барча соҳада минтақавий ўзаро алоқалар кучайтирилмоқда. Минтақа ичидаги энг кескин муаммолар — хавфсизлик, давлат чегаралари ва сувдан фойдаланиш тизимли асосда ҳал қилинмоқда. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Марказий Осиё бўйича резолюциянинг қабул қилиниши жаҳон ҳамжамияти томонидан мазкур минтақа давлатларининг жипслашуви, бинобарин, улар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан умумий муаммоларни ечиш, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга қодир эканлиги тан олинаётганининг ёрқин тасдиғидир [143]. Марказий Осиё ҳудуди қадим замонлардан узоқ ва яқин қўшни давлатлар диққат-эътиборини ўзига жалб этиб келган. Милоддан олдинги даврда Эрон ҳукмдори Доро I, Македониялик Александрнинг Марказий Осиё ҳудудларини босиб олишга қаратилган тажовузкорона ҳаракатларига тарихнинг ўзи гувоҳ. Кейинги даврларда эса Кушонийлар томонидан Марказий Осиёни босиб олиниши, Шарқий Туркистонга Турк ҳоқонлигининг ҳужуми, милодий VII-VIII асрларда араб халифалигининг Марказий Осиёни забт этиши, XIII асрнинг бошларида Чингизхон бошчилигидаги қудратли мўғўл империяси кўп сонли қўшинларини Марказий Осиёга бостириб кириши, XIX аср охирида эса минтақа учун Чор Россияси ва Буюк Британиянинг кураш олиб бориши ўлканинг нақадар улкан геосиёсий аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Хўш, Марказий Осиё ўзидаги қандай жозибали томонлари билан кўплаб кучлар эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling