Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатлари


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатлари. Икки мамлакат 
ўртасида ҳал қилиниши лозим бўлган чегара муаммолари ва низоли 
ҳудудлар деярли йўқ ҳисоби. Икки мамлакат орасидаги чегаранинг 
умумий узунглиги 2356,31 км ни ташкил қилади [143]. 2016-2018 
йилларда ўзбек-қозоқ чегараларини делимитация – демаркация 
қилиш бўйича 18 та учрашув амалга оширилган. Аввал эришилган 
келишувларга мувофиқ, 2019 йилнинг 1-5 июль кунлари 
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Ўзбекистон - Қозоғистон Қўшма 
демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 
Учрашувда давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний 
ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилди. 
Шу жиҳатдан, 2021 йил майда Тошкент вилоятининг икки давлат 
чегарасидаги умумий майдони 795,62 гектар бўлган Боғис ва Хиёбон 
аҳоли пунктлари томонларнинг келишуви билан ерлар Қозоғистонга 
ўтказилди [151]. Маълум қилинишича, Боғис қишлоғининг бир 
қисми 2002 йилда Ўзбекистон Биринчи Президенти И.А.Каримов 
томонидан 
имзоланган 
«Ўзбекистон–Қозоғистон 
Давлат 
чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида»ги икки томонлама 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
115 
шартномага мувофиқ, Хиёбон қишлоғи эса Ўзбекистон ва 
Қозоғистон ҳукуматлараро комиссиясининг 2004 йилдаги 
баённомасига асосан ўзаро алмашишга келишилган ер майдони 
ҳисобланади. Қайд этилишича, икки томон келишган бўлишига 
қарамай, Боғис ва Хиёбон қишлоқлари йиллар давомида автоном 
ҳудуд бўлиб келган. Аҳолининг бир қисмида Қозоғистон, қолганида 
эса Ўзбекистон ҳужжатлари бўлган. Шу боис, қишлоқлар 
аҳолисининг иқтисодий-маданий фаолиятида муаммолар юзага кела 
бошлаган. Шундан сўнг Туркистон вилояти маслаҳати Кенгаши 
2021 йил апрелда ҳукуматга томонларнинг келишуви билан 
Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтган ерларни қўшиб, минтақа 
чегараларини ўзгартириш таклифини киритади [152]. Сўнгра 2021 
йил 17 майда Қозоғистон ҳукуматининг 326-сонли Қарори билан 
икки қишлоқ Туркистон вилоятига ҳудудий жиҳатдан демаркация 
қилинади. 
Қолаверса, 2019 йил июлда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 
янги давлатлараро туташув пункти очилди [153], 2021 йил январда 
Туркистон-Чимкент-Тошкент тезюрар темир йўли қурилишида 
келишувга эришилди [154]. Бу орқали Ўзбекистоннинг Россия ва 
Европага чиқиш имконияти янада мустаҳкамланадиган бўлди. 

Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling