Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография
116
ҳамкорликни ривожлантириш, савдо уйлари очиш, ишбилармонлар
кенгаши ташкил этиш бўйича, шунингдек,
транспорт, транзит,
қишлоқ хўжалиги, фан-техника, касаба уюшмалари, спорт ва бошқа
соҳаларга доир 17 та ҳужжат имзоланди. Бундан ташқари, ташриф
доирасида олий ўқув юртлари ўртасида ва ахборот-коммуникация
соҳаларида 15 та ҳужжат қабул қилинди [156]. Бу
эса кейинги
ҳамкорлик алоқалари учун пойдевор вазифасини бажарди.
Шунингдек,
2019
йилнинг
24-30
август
кунлари
Туркманистоннинг
Туркманобод
шаҳрида
Ўзбекистон
Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси
делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-
Туркманистон
ҳукуматлараро
қўшма
комиссияси
ишчи
гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди ҳамда мунозарали
ҳудудларни бартараф этиш бўйича
келишувлар амалга оширилди
[157]. Икки мамлакат ўртасида геосиёсий муносабатларнинг дўстона
йўлга қўйилиши баробарида барча соҳаларда ҳамкорлик
алоқаларининг ўсиши қайд қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: