Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил


Download 4.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/110
Sana14.10.2023
Hajmi4.69 Mb.
#1701586
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   110
Bog'liq
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ

Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
119 
масалаларни ҳал этиш лозимлигини таъкидлаб, икки кундаёқ йўл 
беркитиб қўйилади [88].
А. 2019 йил 30 август [88] 
Б. 2021 йил 1 апрель [160] 
30-расм. Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи сифатида қўшилишидан аввал (А) ва 
кейин (Б) Риштон-Сўх йўлининг расман очилиш жараёнлари 
Минтақавий ва региондаги интеграцияни мустаҳкамлаш 
мақсадида кўплаб муҳокамалардан сўнг Ўзбекистон Президенти 2020 
йил 20 январда мамлакатнинг ЕОИИ ташкилотига кузатувчи давлат 
сифатида қўшилишини эълон қилди [161]. Бу орқали Қирғизистон 
билан чегара-божхона масалалари қайта кўриб чиқилиб, 2021 йил 1 
апрел куни Фарғона вилояти ва Қирғизистоннинг Баткен вилоятлари 
орасида “Риштон” (“Қайтпас”) ва “Тул” (“Этикчи”) чегара постлари 
фаолияти тантанали маросим билан тикланиб, Қирғизистон орқали 
ўтган Риштон-Сўх йўли қайта очилди [160]. Натижада, Сўх анклави ва 
она давлат ўртасидаги транспорт муаммоси бартараф этилди (30-расм). 
Минтақадаги бошқа мамлакатлар ҳам ўзаро ҳар томонлама 
алоқаларни амалга ошириши энг самарали йўл ҳисобланади. Гарчи 
2021 йилда Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида Ворух анклави 
атрофидаги ев-сув масалалари бўйича тўқнашувлар юзага келган 
бўлсада, қўшни давлатларнинг тинчликка амал қилиш бўйича 
кўрсатмалари асосида низонинг бартараф этилиши аҳамиятли бўлди. 
Шу каби ҳолатларни инобатга олиб, Марказий Осиёда геосиёсий 
вазиятларни тиимли таҳлил қилиб борувчи ҳамда уларни 
мувофиқлаштирувчи сиёсий институтларни ташкил этиш лозим 
ҳисобланади. 


Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 
120 
Зеро, минтақавий ҳамкорликнинг кучайиши, бу — объектив, 
барқарор ва ортга қайтмас тенденциядир [162]. Шунингдек, 
Ўзбекистон ўзининг макроиқтисодий ўрни ва геосиёсий мавқеини 
тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 
тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида савдо-иқтисодий алоқаларни 
ривожлантириш, турли тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга 
ошириш, транспорт-коммуникация ва транзит салоҳиятини рўёбга 
чиқариш, 
хавфсизликни 
мустаҳкамлаш, 
маданий-гуманитар 
алмашинувларни кенгайтириш бўйича катта имкониятларни қўлга 
киритди. Қолаверса, 2020 йил декабрда МДҲ давлатларининг 
навбатдаги саммитига раислик қилиши мамлакатнинг геосиёсий 
ҳолатини янада мустаҳкамланишига хизмат қилди [163]. Айниқса, 
ушбу саммитда Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакат умумий 
муаммоларни ҳал қилишга янги, ностандарт ва ўзаро манфаатли 
ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишга 
тайёрлиги таъкидланиб, Ҳамдўстлик доирасида “яшил” ва 
соддалаштирилган йўлаклар амалиётини кенг жорий этиш, электрон 
савдони ривожлантириш бўйича ягона платформани ишга тушириш ва 
“йўл харитаси”ни қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди [164]. 
Қолаверса, Ўзбекистон 2001 йилдан буён Шанхай ҳамкорлик 
ташкилотига аъзо. Тинчлик ва қўшничилик алоқаларини кучайтириш, 
терроризм ва экстремизмга биргаликда курашиш, иқтисодий ва 
хавфсизлик масалалари юзасидан ушбу ҳамкорлик орқали кўплаб 
муаммоларнинг ечимига эришилди ва мамлакат қитъада ўзига хос 
геосиёсий яхлитликнинг бир қисмига айланди. Чунончи, 2022 йили 
ШҲТнинг навбатдаги саммити Самарқандда ўтказилиши натижасида 
бартараф этилиши лозим бўлган масалалар ҳам кўриб чиқилади, 
шунингдек, дунё нигоҳининг Ўзбекистонга қаратилиши баробарида 
эса янги қулайликларга эга бўлиш, қулай туристик ва инвестицион 
муҳитни намоён қилиш имконияти пайдо бўлади ва ҳоказо. 
Айтиш жоизки, жаҳоннинг жуда кўплаб минтақаларида 
маданияти ва хўжалик тузилиши бир-бирига яқин мамлакатлар 
ўртасида тузилган интеграцион уюшмаларнинг фаолияти жадал 
кечиши сир эмас. Бу борада НАФТА, ЕИ кабиларни келтириш ўринли 



Download 4.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling