Жумаханов ш. З., Тошпўлатов а. М
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Download 4.69 Mb. Pdf ko'rish
|
МОНОГРАФИЯ 2021 АНКЛАВЛАР НАЗАРИЯСИ ТЎЛИҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан
- Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 124 ХУЛОСA
Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил
Монография 123 тарзда ва илиқлик билан ҳал этилаётгани минтақанинг тобора яхлит ва умумий геосиёсий макон сифатида шакллантира боради. ✓ Тўртинчидан, Марказий Осиё давлатлари, айнан, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ўз салоҳиятини янада самарали амалга оширишлари муҳимдир. Демак, яхлит, ягона минтақада жойлашган қўшни давлатларнинг интеграция ва умумийлик асосида жаҳон хўжалигида фаол қатнашиши ҳар жиҳатдан самарали жараёндир. Шу билан биргаликда, миллий ва хўжалик хусусиятлари нуқтаи назаридан бир-бирига маданий- иқтисодий жиҳатдан ўхшаш бўлган давлатларнинг ўзаро ҳамкорликда фаолияти ўзига хос тараққиёт платформасини ҳосил қилишига шак- шубҳа бўлиши мумкин эмас. Анклавлар назарияси: географик ва геосиёсий таҳлил Монография 124 ХУЛОСA Aнклав ҳудудлар узоқ вақт мобайнида мавжуд бўлиб, кўплаб низоларнинг вужудга келишига сабабчи бўлган бўлсада, уларни илмий жиҳатдан ўрганиш ХХ асрнинг иккинчи ярми, айниқса, ХХI асрдан бошланди. Чунончи, бу пайтгача маълумотлар базасини шакллантириш анча мураккаб бўлиб, бирор анклавни тадқиқ этиш учун, айнан, у ерга бориш тақазо этилган. Кейинчалик, IТ ва интернетнинг такомиллашуви бу борадаги изланишларда тайёр “энциклопедия”га айланди. Мазкур монографияда ҳозиргача мазкур соҳага оид амалга оширилган тадқиқотларнинг илмий-назарий жиҳатлари комплекс таҳлил этилган. Шунингдек, айрим мулоҳазалар берилган, анклав/эксклавларни тадқиқ этишга оид чизма-схемалар шакллантирилиб, янги атамалар киритилган ва асосланган. Жумладан, анклавларга нисбатан “геосиёсий архипелаг”, “анклавлар комплекси”, “матрёшка (бир неча тартибли анклавлар)” тушунчалари чуқур таҳлил этилган, “араб салласи” атамаси Мадҳа ва Наҳва анклавлари (Яқин Шарқ модели) мисолида фойдаланиш учун таклиф этилган. Шунингдек, “анклав ҳудудларнинг намоён бўлиш шакллари”, “анклав ҳудудларни тадқиқ этишнинг комплекс таҳлили” каби чизмалар шакллантирилиб, анклавларни майдонига кўра таснифи ишлаб чиқилган. Aнклавлар географияси назарий жиҳатдан таҳлил қилиниб, берилган назариялар асосида Марказий Осиёдаги анклавларнинг географик ва геосиёсий манзараси ёритиб берилган ҳамда минтақа мамлакатларининг интеграцион алоқаларига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур монографияда тадқиқот юзасидан олиб борилган таҳлиллар асосида: - биринчидан, анклав ҳудудлар илмий-назарий жиҳатдан комплекс таҳлил этилган; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling