Жураев хусан атамуратович термиз иқтисодиёт ва сервис университети, Иқтисодиёт ва аниқ фанлар кафедраси ўқитувчиси


-расм. Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улуши, фоизда1


Download 254.97 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi254.97 Kb.
#1490588
1   2   3
Bog'liq
Ишбилармонлик муҳити Маъмун учун (2)

1-расм.
Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улуши, фоизда1

Таҳлилларга кўра, Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улуши 2010 йилда 71,7 фоизни, 2013 йилда 74,1 фоизни, 2016 йилда 78 фоизни, 2019 йилда 77,9 фоизни ва 2021 йилда 77,3 фоизни ташкил этган. 2010–2021 йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 71,7 фоиздан 77,3 фоизга ўсиб, 6,4 фоиз бирликка ортган.


2021 йил якунларига кўра фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субектлари 1000 аҳолига нисбатан 11,8 бирликни ташкил этган. Кичик тадбиркорлик субектларининг сони ҳар 1000 аҳолига ҳудудлар бўйича қаралганда энг юқори кўрсаткич Термиз туманига (25,7 бирлик), Термиз шаҳрига (24,2 бирлик) тўғри келади. Бу кўрсаткич Қизириқ туманида 14,2 бирлик, Бойсун туманида 13,3 бирлик, Шеробод туманида 11,8 бирликни ташкил этган. Кичик тадбиркорлик субектлари томонидан 3488,2 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган (2-расм).
2-расм
2021 йилда Сурҳондарё вилояти ҳудудлари бўйича кичик тадбиркорликда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми, млрд. сўм2.

Ҳудудлар кесимида кичик тадбиркорлик субектларининг энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Термиз шаҳри (748,4 млрд. сўм), Жарқўрғон (348,2 млрд сўм), Денов (343,8 млрд. сўм), Шўрчи (313,7 млрд. сўм) ва Музработ (250,6 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади Бандихон туманида (43,6 млрд. сўм) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми энг паст бўлиб қолмоқда.


Тадбиркорлик субъектларининг хом ашё ресурсларига бўлган эхтиёжини қондириш масаласи Сурхондарё вилояти шароитида жуда муҳим ҳисобланади. Ушбу муаммо айниқса саноатни ривожлантиришда ўта долзарб ҳисобланади. Шу туфайли ҳам четдан келтирилаётган хом ашёни олишда бир қанча муаммолар туғилмоқда. Муаммоларни бартараф этишнинг йўлларидан бири хом ашё манбалари мавжуд ҳудудардаги тадбиркорларни лойиҳага шерикликка чақириш. Шу аснода қушни вилоят тадбиркорлари билан хамкорликда амалга ошириладиган минтақалараро лойиҳаларни ишга тушириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай лойиҳаларда хом ашёни қазиб олиш ва етказиб бериш қўшни минтақа тадбиркорлари зиммасига юклатилса, уни қайта ишлаш ва тайёр махсулотлар ишлаб чиқариш маҳаллий тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.
Вилоятда шунингдек тадбиркорлик муҳитини яхшилашда хорижий инвестицияларни жалб қилишдаги муаммолар ҳам ўз ечимини топиши керак. Ҳозирги пайтда вилоятда вужудга келган беқарор экологик вазият хорижий инвестицияларни, хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга жиддий тўсқинлик қилмоқда. Бироқ, маҳаллий ташаббускорлик ва иш кучи сифати борасида мазкур минтақада мавжуд таққослама устунликлар хорижий инвестициялар оқимининг кескин ўсишига имкон яратади. Бу, ўз навбатида, қурилиш материаллари, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноат тармоқлари ривожланишига туртки беради.
Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва маҳаллий ташаббускорликка кенг йўл очиш борасида рақобат муҳитини минтақада шакллантириш катта аҳамият касб этади ва бу энг долзарб масалалардан бирига айланиб боради.

Download 254.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling