Жураев хусан атамуратович термиз иқтисодиёт ва сервис университети, Иқтисодиёт ва аниқ фанлар кафедраси ўқитувчиси


Download 254.97 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi254.97 Kb.
#1490588
  1   2   3
Bog'liq
Ишбилармонлик муҳити Маъмун учун (2)


ЖУРАЕВ ХУСАН АТАМУРАТОВИЧ
Термиз иқтисодиёт ва сервис университети, Иқтисодиёт ва аниқ фанлар кафедраси ўқитувчиси
Минтақада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари
Аннотация. Мақолада Сурхондарё вилоятидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари тадқиқ этилиб, илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Аннотация. В статье рассматриваются перспективы развития малого бизнеса и частного предпринимательства в Сурхандарьинской области, разрабатываются научные предложения и практические рекомендации.
Annotation. The article examines the prospects for the development of small business and private entrepreneurship in the Surkhandarya region, and develops scientific proposals and practical recommendations.
Калит сўзлар. Глобаллашув, ишбилармонлик муҳити, кичик тадбиркорлик фаолияти, ишбилармонлик салоҳияти, минтақа, тадбиркорлик субъекти.
Ключевые слова. Глобализация, бизнес-среда, активность малого бизнеса, бизнес-потенциал, регион, хозяйствующий субъект.
Keywords. Globalization, business environment, small business activity, business potential, region, business entity.
Бугунги глобаллашув жараёнида мамлакатлар иқтисодиётининг барқарор ривожланишида ишбилармонлик муҳити, жумладан, кичик тадбиркорлик фаолияти муҳим ўрин эгаллаб, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этишда етакчи ўрин тутмоқда. Дунё иқтисодиётида аҳоли бандлиги, ижтимоий ҳимоя, товар ва хизматларнинг янги турларини яратишда бу соҳа муҳим аҳамият касб этади. Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, “ҳозирги вақтда дунёдаги 90,0 фоиз корхоналар кичик ва ўрта бизнесга тегишли бўлиб, улар жаҳон аҳолисининг 63,0 фоизини иш билан таъминламоқда. Европа Иттифоқида кичик ва ўрта бизнеснинг номолиявий корхоналардаги умумий салмоғи 99,8 фоизни ташкил этгани ҳолда аҳолининг учдан икки қисмини иш билан таъминламоқда”[1].
Жаҳон иқтисодиётида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш жараёнларининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, жойларда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини кучайтириш, аҳолини иш билан таъминлаш вa дaрoмaдларини кўпайтириш бoрaсидaги имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистонда маҳаллий ишбилармонлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида минтақани комплекс ривожлантиришни тизимли равишда қўллаб-қувватлаш, унинг барқарор ривожланишини, жумладан, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги, ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги улушини ошириш, кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш каби йўналишларда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли “2022- 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида nадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш, ҳудудларда 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш ва бизнес-инкубаторлар тизимини ривожлантириш, шароити оғир бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, илғор хорижий тажриба асосида факторинг амалиётини ривожлантириш, 2026-йилга бориб тадбиркорлик субектларига солиқ юкламасини ялпи ички маҳсулотнинг 27,5 фоизидан 25 фоизи даражасига камайтириш, ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича мавжуд тузилмалар фаолиятини такомиллаштириш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторга кенг йўл очиш, иқтисодий муносабатларда эркин бозор тамойилларини жорий этишни кенгайтириш каби устувор вазифалар белгилаб берилди [2]. Ушбу вазифалар маҳаллий ишбилармонлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида минтақани комплекс ривожлантиришнинг турли даражаларда ривожланиш омиллари ва тенденцияларини статистик усулларда баҳолаш, статистик кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш, ҳудудий иқтисодий ривожланиш стратегияларининг статистик моделларини тузиш ва прогнозлашнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади ҳамда соҳа самарадорлигини истиқболли йўналишларини белгилаб беришга қаратилган илмий изланишларни янада кенгайтириш жуда долзарб вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида минтақаларни комплекс ривожлантиришга эътибор кескин кучайтирилиб, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, махсус мақсадли давлат дастурлари ва чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, иқтисодий ислоҳотларни янги, янада юқори даражага кўтаришга эришиш учун амалга ошириладиган устувор вазифалар қаторида“... ҳудудларни комплекс ривожлантириш тадбирларини изчил давом эттириш” туради.
Шу сабабли, минтақадаги мавжуд салоҳиятдан унумли фойдаланишга қаратилган ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, самарали ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни таъминловчи янги омилларни излаб топиш энг долзарб муаммолардан хисобланади. Айниқса, ишбилармонлик муҳитида фаолликни талаб этувчи етакчи тармоқларни аниқлаш, уларнинг минтақадаги бошқа соҳаларни ривожланишига асос бўлишини илмий-услубий асослаш, бу борада жаҳон амалиётидаги илғор тажрибаларни, инновацион усул ва моделларни қўллаш муҳим аҳамият касб этади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тараққий этиши кўп устуворликларга эга. Улар, хусусан, қуйидагиларда намоён бўлади: иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган аҳоли улушини ўсишида, фаол ва тадбиркор шахсларни рағбатлантириш ва юқори лавозимларга кўтаришда, нисбатан кам маблағ сарфлаб, иш ўринларини яратишда, техник ва технологик янгиликларни яратиш ва жорий этишда, эркин рақобат муҳитини юзага келтиришда, молиявий ресурсларни сафарбар этишда, улардан янада самаралироқ фойдаланишда, иқтисодиётнинг турли секторлари орасидаги ўзаро алоқани яхшилашда. Булардан ташқари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ялпи ички маҳсулотнинг ўсишида ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим манбадир. Сурхондарё вилоятида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш имконини бермоқда (1-расм).

Download 254.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling