Журналистнинг профессионал компетентлиги
Download 23,4 Kb.
|
профессионал компетенция
ЖУРНАЛИСТНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ КОМПЕТЕНТЛИГИ Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгач, демократик- ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришни мақсад қилди. Тараққиётнинг янада юксак босқичига қадам янги Ўзбекистонда мамлакатни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш орқали амалга оширилмоқда. Шу жиҳатдан оммавий ахборот воситалари, хусусан, матбуот нашрлари ва интернет сайтлари фаолиятини ўрганиш, улар томонидан ахборотнинг тайёрланиши ва тарқатилиши механизмларини тадқиқ этиш долзарб масала ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 26 июндаги “ Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги”да “ Миллий медиа майдонимизда замоннинг ўткир талаб ва мезонлари, энг муҳим тенденцияларини очиб бериш, танқидий таҳлил, одамлар кутаётган мавзу ва муаммоларни дадиллик билан ўртага ташлаш ҳали ҳам етакчи ўрин эгалламаётганини айтишга тўғри келади” [1], дея таъкидлаб, миллий медиа макондаги ҳозирги вазиятга баҳо берди. Бугунги кунда журналистика соҳасидаги ўзгаришлар журналистика тузилишининг ташкилий жиҳатдан тубдан ўзгариши билан бевосита боғлиқдир. Биринчи навбатда, бир нечта ОАВ учун медиамаҳсулотни тайёрлаб берувчи мультиплатформали, мультиформатга эга орган – конвергент таҳририятнинг юзага келиши. Конвергент таҳририятни, ўзига хос ижтимоий тизим сифатида, ходимлар, раҳбарият ва ходимлар, ходимлар ва аудитория ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ўзгартира оладиган янги муҳит сифатида намоён бўлиши батамом янги ахборот- коммуникация маконини вужудга келтиради. Анъанавий ОАВга хос бўлган мономуҳит ўтмишда қолиб, унинг ўрнига бугунги кун талабига жавоб берувчи ва муаммоларни сифат жиҳатдан янги даражада ҳал қилиб бера оладиган мультимедиа муҳит юзага келди. Ахборотни ишлаб чиқариш цикли, яъни материални яратишни режалаштиришдан, то уни оммага тақдим этиш жараёни ҳам тубдан ўзгармоқда. Бугунги кунда замонавий оммавий ахборот воситалари доимий тарзда ижодий изланишлар, ривожланишнинг энг оптимал йўлларини танлашкаби жўшқин воқелик билан тўқнашмоқда. Ушбу ҳолатлар журналистнинг профессионал компетентлиги мезонлари ва ўзига хослиги борасидаги масалани жиддий равишда қайта қўриб чиқиш аҳамиятини орттирмоқда. “ Компетенция” тушунчасига илк бор 1973 йилда, Дэвид Мак Клелланднинг “ Test ing f or Compet ence Rather Than Intelligence” мақоласида таъриф берилди. Тадқиқотчи ушбу атамани яхши ходимни ўртамиёнасидан ажратиб турувчи хатти- ҳаракатни номлаш учун қўллаган. Девид Мак Клелланд ўтказган тадқиқотлар давомида билим ва малака мавжудлигини тасдиқловчи турли ҳужжатлар потенциал ходимнинг компетентлигини кафолатламаслиги аниқланди ва исботланди. Олимнинг таъкидлашича, потенциал ходимларнинг академик билимларини баҳолаштести, ўқув курсларини якунлаганлик ҳақидаги диплом ва сертификатлари унинг ўз функционал мажбуриятларини сифатли бажаришини кафолатламайди. Ушбу фикрга таяниб, у ишсамарадорлигини ходим“ компетенцияси” тушунчаси билан боғлади. Компетенциялар концепциясини ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшганлардан яна бири Уэдерхед менеджмент мактаби профессори Ричард Бояцисдир. Унинг тадқиқотлари ташкилот фаолияти хусусиятларидан қатъий назар, менеджерлар иши самарадорлигига бевосита боғлиқ бўлган характеристикаларни ўрганишни мақсад қилган. Ушбу изланишлар натижаларини у 1982 йилда нашр этилган “ Компетент менеджер. Самарали меҳнат модели” монографиясида умумлаштиради . Д.Мак Клелланддан фарқли равишда, Р.Бояцис ишни бажариш самарадорлигига бажарувчининг ташкилот тартиби, сиёсати ва шароитларини қўллаб- қувватловчи муайян ҳаракатлари натижасида эришадиган ўзига хос натижалари сифатида ёндашади. Яъни, ишни бажариш самарадорлиги элементлари компетенциялардан ташқари ишнинг функционал талаблари, шунингдек, ташкилий муҳит шартларини ҳамўз ичига олади. Энди “ профессионал компетенциялар” тушунчасини кўриб чиқсак. Термин профессионал шахс (ҳар қандай) га қўйиладиган талаблар халқаро стандартлар қаторига киритилган:
Шуни таъкидлаш лозимки, “ профессионал компетенциялар” турли фанларда ўрганиш предмети ҳисобланади. Файласуфлар уларни турмушга мослашиш воситаси сифатида изоҳлайдилар. Улар инсонни, унинг қарашлари, қизиқиш ва эътиқодларини айнан касби белгилаши ҳақидаги фикрга таянадилар. Хусусан, Д.Л.Томпсон ва Д.Пристли “ профессионал компетентлик” тушунчасини юқори даражада тизимлаштирилганлиги билан ажралиб турувчи, ахлоқий стандартларга эга ва профессионал кодексга асосланган билимлар мажмуи сифатида изоҳлайдилар [4; 49]. Европа Кенгаши томонидан ҳаёт ва фаолиятнинг турли соҳаларида функционал жиҳатдан малакали ва муваффақиятли бўлиш учун ҳар бир европалик эга бўлиши лозим бўлган асосий компетенциялар рўйхати ажратилган:
Шундай қилиб, турли билим соҳаларидаги “ касбий компетентлик” тушунчаси асосида мутахассис шахсиятининг индивидуал- психологик сифатлари билан бир қаторда, жамият тараққиётининг объектив шартлари, хусусиятлари ва профессионал фаолият учун шароитлари ҳам ётади, деган хулосага келишмумкин. Журналист меҳнати барча замонларда жамият учун катта қийматга эга бўлиб келган. Шу боис жамият доимо журналистлар фаолияти учун қулай шароитлар яратишга интилади ва ўз навбатида, мазкур касб вакилларига жиддий талаблар қўяди. Жамиятда журналистга нисбатан шаклланган умид ва ишонч ўз тайёргарлиги ва амалиётига йўналган “ оптимал” профессионалга бўлган ижтимоий буюртмани ифодалайди. Жамиятнинг журналистга “ буюртмаси” унга нисбатан қўйиладиган касбий- малакавий талабларда намоён бўлади. Ушбу талабларни тўрт гуруҳга ажратишмумкин:
Бизнингча, саналган гуруҳлар орасида энг муҳими – касбий фазилатлардир. Ҳар қандай мутахассиснинг компетентлиги компетенцияларга, яъни муайян талабларга асосланади. Ижодий касблар, хусусан, журналистика учун кадрлар танлашда,ташкилотларнинг кадрлар сиёсатида улар асосий роль ўйнайди. Ҳар бир мутахассис умумий компетенцияга, яъни жамият ҳаётининг барча жабҳаларига оид таянч билимларга эга бўлмоғи лозим. Бу билимлар доимо янгиланиб бориши керак. Айнан шунинг учун умумий дунёқарашни кенгайтириш йўллари: мустақил таълим, ўз устида ишлаш, малака ошириш курсларини ўтиш, ҳаётий тажрибани орттириш кабилар мавжуд. Ҳар бир усул ўзича самарали, биргаликда эса муваффақиятга элтиши мумкин. Журналист касбига келсак, унинг фаолиятини кенг умумий компетенциясиз тасаввур этиб бўлмайди. Журналист кўпинча ОАВда турли муаммоларни ёритади (масалан, туман газеталарида мутахассис етишмаслиги сабабли бир журналист таълим тизимидаги янгиликлар ҳақида ҳам, қишлоқ хўжалиги муаммолари ҳақида ҳам ёзиши мумкин). Профессионал журналист шахсияти дунёси касбининг объектив талабларига мувофиқ шаклланади. Профессионал хислатларнинг бундай мажмуи доимо диққат марказида бўлиб келган. Жумладан, журналистлар хатти
2006 йилда Эстониянинг Тарту шаҳрида Европа журналистика мактаб ва факультетлари ўн асосий журналист компетенциялари қайд этилган Декларацияни имзоладилар. Бу компетенциялар ўзида муҳим касбий вазифаларни бажаришда талаб қилинувчи билим, малака ва кўникмалар мажмуини ифодалайди. Ҳар бир компетенция талаба билиши ва/ёки тушуниши ҳамда таълим якунига етгач, намоён эта билиши керак бўлган бешта малака характеристикасидан иборат. Тарту декларацияси медиа ва журналистика таълими мутахассисларига фикр алмашиш учун умумий тил, шунингдек, курс ва ўқув режалар ишлаб чиқишда умумий мўлжалларни тақдим этди. Қуйида Тартуда ишлаб чиқилган ўн компетенция билан танишамиз:
Россиялик таниқли тадқиқотчи Е.Л.Вартанова, Тарту декларацияси низомларига таяниб, журналист компетенцияларини функционал ўзига хосликларига кўра қуйидагича таснифлайди:
Е.Л.Вартанова, шунингдек, журналистнинг фаоллиги, очиқлиги, мулоқотга киришувчанлиги, танқидни қабул қила олиши, технолог икинфратузилма билан ишлашқобилиятини ҳамалоҳида таъкидлайди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, журналистнинг профессионал компетентлиги асосий элементлари маданият ва касб тушунчалари бўлмиш “профессионал маданият” термини билан чамбарчас боғлиқ. Уни тушунишда турли ёндашувлар мавжуд. Бундан хулоса қилиш мумкинки, замонавий амалиётда “профессионал компетентлик” тушунчаси касбий фаолият субъектининг вазифаларни белгиланган стандартлар асосида бажариш қобилиятини англатади. Бу эса “профессионал компетентлик” термини ходимнинг лавозимига мувофиқ бажариш қобилиятини, лавозим талаблари эса ташкилот ёки тармоқда белгиланган вазифа ва уларни бажаришстандартларини англатади. https://fayllar.org/jurnalistning-professional-kompetentligi.html Download 23,4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling